Учебное пособие для студентов старших курсов


Download 1.69 Mb.
bet37/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

т
Қуйидаги икки асар билан танишинг. Биринчи ғазал:
Қўлдан кетиб қолди дилим, эй дилрабо, додимга ет, Тунларда ҳижрон жабридан бўлдим адо, додимга етГ Токайгача жон олғувчи ҳижрон қилур менга ситам, Гар боқмасанг менга, санам, айлаб имо додимга ет. Тун кечалар тонг отқуча ҳажринг ўтида ёнаман, Доду фиғоним ойгача чиқди расо, додимга ет. Сенсиз, азизим, дилда ҳам ҳеч қолмади сабру қарор, Бўлди жигар ҳам чок-чок, қилғил даво, додимга ет. Жон олғучи ул икки кўз олди жаҳон-жоним бутун, Хусрав жонига келмайин икки бало додимга ет!'.
Иккинчи ғазал:
Ишқинг тикони етказар сийнамга кўп озорлар, Озорининг захми ила чеҳрам эрур гулзорлар. Хаста таним чангдек букик, кўкка фиғоним чирмашур, Киприкда кўз ёшим равон гўё чийранган торлар... Гулшан сари айла хиром, шавқингда гул гулшан аро Айлаб яқосин чок-чок, қон айласин рухсорлар. Зоҳид юриб масжид сари, ҳожи биёбонни кезар, Май топмаганлик дастидан шундай қилур бекорлар. Ҳар дам сотарман жон сенга, бир бўсадир унга баҳр, Савдойиман, кезгум келур ҳар лаҳзада бозорлар. Нокасга сен дил боғладинг, рашкдан мени этдинг ҳалок, Гар бпр йўла ўлса киши, Жо.мий ўлар минг борлар!2
Бу ғазалларга хос нарса шуки, иккаласи ҳам бир хил вазнда (разажи мусаммани солим: мустаъфилун, мустаъфилун, мустаъ-филун, мустаъфилун), бир мавзуда (ошиқнинг ёр жабрида қийналишини изҳор этиш) ёзилган. Аммо шунга қарамай, бу икки шеърни ўқиган киши муаллифларнинг услубини дарҳол пайқаб олади. Хусравда «сўзу гудоз» (Навоий), фиғону нолалар (шунга яраша иборалар, ташбиҳлар) баралла эшитилса, Жо-мийда ошиқнинг ожизлиги, хаста, хоксор ва бенаволиги тасвир-ланган. Шу ернинг ўзида Ҳофизнинг тарзи баёни булардан бутунлай фарқ қилиб туриши ҳам аниқ сезилади.
Абдураҳмон Жомийнинг мазкур ғазалига Алишер Навоий татаббуъ битган. Бу татаббуъни таржима билан солиштириб ўрганиш диққатга сазовор. Ғазалнинг асли билан танишишга тўғри келади:
Аз хор-хори ишқи ту дар сина дорам хорҳо, Ҳардам шукуфта бар руҳим з-он хорҳо гулзорхо. Аз бас фиғону шеванам, чангист ҳам гашта танам, Ашк омада то доманам аз ҳар мижа чун торҳо. Раҳ жониби бўстон фиган, к-аз шавқи ту гул дар чаман, Сад чок карда пирахан, шуста ба хун рухсорҳо.
1 Амир Хусрав Деҳлавнй. Асарлар. Тошкент, Ғафур Ғулом но»
мидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972, 40-бет. (Ғазалларни Васфий вэ
Чустий таржима қилган. ) т т т- ж т-
2 А о д у р аҳмон Жомии. Танланган асарлар. Тошкент, Ғафур Ғу-
лом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971, 26-бет. (Ғазалларни Ғафур
Ғулом, Шоислом Шомуҳаммедов, Васфий, Чустий, Ҳабибий, Улфат, Бокир1
1ва Анисий таржима қилган.) /:
215
То сўйн боғ орн гуэар, сарву санавбарро ннгар, Умре пайи наззора сар баркарда аз деворҳо. Зоҳид ба масжнд бурда пай, ҳожи биёбон карда тай, Он жо кн бошад нуқлу май, бекори аст ян корҳо, Ҳар дам фурўшам жои туро, бўса ситонам дар баҳо, Савдоиям, бошад маро бо худ басе бозорҳо. Ту дода дил бо хар касе, ман мурда аз ғайрат басе. Якбора мкрад ҳар касе, бечора Жоии борҳо*.
Алишер Навоий татаббуън:
Эй аэ баҳорн ҳуснн ту бар чехраац гулзорҳо, Дар чеҳра з-он гулзорҳо дорам залида хорҳо. Аз нешн ҳажраш муттасил, гў риштаи жонам гуснл, Чун дўхт натвон чоки дил з-он сўзану з-он торҳо, Дар кулбаи ғам гар барам ои наёби пайкарам, Бас хоки хори бар сарам, к-афтода аз деворҳо. Аз ҳумрати рухсор кай битвон шундан ҳамрангн вай, Моро ба хун, ўро ба май чу ранг шуд рухсорҳо. Чун з-он бутн ошуфтахў, орам ба суйн қибла рў, Баста чу аз ҳар тори му бар гарданам зуннорҳо. Будам ба ақлн зуфунун пири хнрад пеш аз жунун, Тифлон давонандам кунун дар кўчаю бозор?;о. Зин назмн нав, чархк кўҳун, якбора гў ^айрат макун, Фоннй чу таълими сухун дорад зн Жоми б3
Жомийда ҳам, Навоийда ҳш ғазал етти байтдан ибора Вавн бир хил, қофняларда (хорҳо—гулзорҳо—гулзорҳо—хорҳ( торҳо торҳо; деворқо деворҳр) ва ҳатто мисралардаги ичк қофияларда ҳам (пай-тай-май — Жомийда, кай-вай-май — Н{ воийда) ўхшашликТЗор. Турган гап, мазмун ва оҳангда ҳам яқиь лик мавжуд. Булар татаббуъ — жавобиянинг талабларидир. Бь роқ Навоий ғазали Жомийнинг такрори эмас. Навоий оҳангн» услубни сақлаган, ғазалникг шаклий тузнлишига эргашгаь лекин байтлар маъноси бошқа: янги, нозик маънолар янг шеърий нфодалар орқали баён этилган. Бу Жомий ғазалида таъсирланиб ёзилган, Жомий услубики эслатиб турадиган ғаза^
Татаббуъ ҳам, таржима ҳам адабнй алоқа формаларидир Татаббуъдд таъсир ва ижодий акс-садо, анъана ва новаторлш биргаликда мужассамланган бўлади. Таржима эса бундан фар қнлади. Таржнма муаллифни ижодий давом эттириш эмас, балк унинг бошқа тилдаги такрори бўлмоғи лозим. Таржимон ҳам худди жавобия айтувчи каби, асл нусхадан таъсирланади илҳомланади. Аммо жавобия айтувчи бу илҳомни, таассуротн! орнгиналга ўхшаш асар яратишга сарф этса, таржимон ориги налнн она тилида ифодалашга қаратади. Татаббуъ битувчғ шоир салафнинг анъаналарини давом эттириб, бойитиб тарғи( этса, таржимон шоирни бевосита ўз асарлари орқали тарғиС этишга бел боғлаган кнши сифатида майдонга чиқади. Татаббу! ҳш, таржима ҳам — адабий ҳамкорлик, адабий мусобақа, ку»
' Абдураҳмон Жомий. Асархои мунтахаб, жилди якўм: Душак-бе, нашриётн «Ирфон>, 1964, саҳ. 13,
2Адишер Навоий. Асарлар, 15 томлик, 5-жнлд (]-китоб). «Де-волн Фоний». «Тошкент» бадннй адабнёт нашрнёти, 1965, 36-бет.
216
ХУЛОСА
Урта Осиё кўҳна маданият ўчоқларидан биридир. Қадимги" даврларда ва ўрта асрларда Мовароуннаҳрда ўз даврига нисбатан юксак тараққий этган техника ва суғориш иншоотла-ри, фан, маданият, адабиёт ва санъат ёдгорликлари мавжуд эди. VIII асрда Урта Осиёни араблар забт этгандан сўнг, марказ-лашган ягона давлат, халифалик даврида араб тили умумий давлат тили бўлиб қолди. Халифалик составига кирган барча территорияларда илм-фан асарлари ҳам араб тилида ёзилади-ган бўлди. Бу даврларда икки тарафлама ва кўп тарафлама беқиёс кўп таржималарнинг марказида ҳам араб тили мустаҳ-кам мавқени ишғол этган эди.
Бағдод шаҳрида қарор топган таржима мактаби «Дорул ҳикма»нинг фаолияти натижасида қадимги замон юнон классик фанининг жуда кўп асарлари араб тилига ўгирилди. Ана шу таржималар баъзи ҳолларда асл юнонча нусхаларида йўқолиб кетган нодир илмий асарларнинг бизнинг давримизгача етиб келишига сабаб бўлган. Испаниянинг Толедо шаҳрида қарор топган таржима мактаби эса Бағдод таржима мактабининг оламшумул самараларини Ғарбий Европага узатишда бениҳоя катта воситачилик ролини ўйнади. Бунинг натижасида ўрта асрларда араб тилида яратилган ёки арабчага ўгирилган илму ҳикмат асарлари, янги назарий ғоялар, фундаментал фанлар-иинг натижалари Европа заминига кўчиб, у ерда янада чуқур томир отди.
Математика, геометрия, механика, астрономия, физика, кимё, тиббиёт, тарих, санъат назарияси, адабиёт соҳаларида • араб тилида ёзилган, у орқали дунёнинг бошқа мамлакатларига, жумладан, Ғарбий Европага таржима қилиб тарқатилган жуда кўплаб ишлар орасида ўрта осиёлик мутафаннин олимлар, мутафаккирлар Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абунаср Форобий, Улуғбек ва бошқаларнинг аллақанча асарлари ҳам бор. Бу олимларнинг асарлари таржи-маларини чуқур ўрганиш фан тарихини ёритиш, илғор илмий ва маърифий ғояларнинг пайдо бўлиш манбаини аниқлашда катта аҳамиятга эгадир.
Илмий сферадан
Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling