Учебное пособие для студентов старших курсов


Гулбадан, лаъли шакар дилдор билан


Download 1.69 Mb.
bet32/40
Sana02.04.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1320860
TuriУчебное пособие
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Саломов.Ғ Tarjima nazariyasi асослари

Гулбадан, лаъли шакар дилдор билан
• Бўсасиз бўлса висол не завқи бор?
Қадри йўқ Ҳофиздаги жон нақдини, Арзимас қилмоқ учун ёрга нисор1.
Айрим майда қусурларни инобатга олинмаса (бешинчи бандда мисралар бир-бири билан боғланмагандай; шунингдек, бешинчи ва олтинчи байтларнинг иккинчи мисраларида қофия-ланишнинг нуқсонли эканлиги), бумукаммал шеър. Аллитерация асарни жарангдор қилган (биринчи мисрадаги бенигор, бодасиз,
1 Шамсуддин М у ҳ а мм а д Ҳо ф и з Шерозий. Ғазаллар. Тош-, кент, 1958, 101-бет.
184
бўҲса, баҳор сўзларининг тизилиб келиши), қофиялар тўлиқ, вазн тўкис, маъно-мазмун бут. Қисқаси, ҳамма нарса жойида. Буқ>к Ҳофизнинг ҳаётбахш нафаси уфуриб тургандай, ором-бахЦ1, завқли, жонои газал. Таржиманинг бу фазилатлари уни асл Нусха билан қиёолаганда ҳам кўриниб туради.
Гул бе руҳи ёр хуш набошад, Бе бода баҳор хуш набошад.
Тарфн чаману ҳавои бўстои, Бе лолаизор хуш набошад.
Рақспдани сзрву ҳолати гул Бе савтн ҳазор хуш пабошад.
Боғу гулу мул хуш аст, лекнн Бе сўбати ср хуш набошад.
Ҳар нақш, ки дасти акл бандад, Бе нақшу нигор хуш набошад.
Бо ёри шакарлаби гуландом, Бе бўсу канор хуш набошад.
Жон нақди муҳаққир. аст Ҳофиз, Аз баҳри нисор хуш пабошад1.
«Хуш набошад» (хуш бўлмағай) радифи мазкур ғазалда саккиз марта такрорланган, таржимада эса радифни бермаслик оқибатида бўлишсиз формадаги феъл воситасида қайта-қайта таъкидланган инкор маъноси мисралар таркибига едирилиб ифодаланган (ёқмас, йўқ, бўлмаса, қилмаса, эмас, арзимас). Асл нусха билан таржимада қофияга олинган сўзлар:


1) ёр

бенигор

2) баҳор

баҳор

3) лолаизор

гулизор

4) ҳазор

эътибор

5) ёр

ёр

6) нигор

бор

7) канор

бор

8) нисор нисор
Бунда ёр (1,5 — 5), баҳор (2 — 2), нисор (8—8) сўзлари ўзбекчада ҳам айнан қофияланган, нигор (6—1) таржимада бўлишсиз формада берилган (бенигор), лолаизор (3—3) эса бошқа синоними билан алмаштирилган (гулизор.).
Шуниси ажабла.нарлики, тарл^имада асл нусхадаги «ҳамма нарса» муҳайё, ҳатто «ортиғи» билан бор. Айни вақтда унда «нимадир», жуда муҳим «бир нарса» етишмаётганлиги аниқ сезилиб турибдики, бу форсча асл нусхага кисбатан таржимани ниҳоятда файзсиз қилиб қўйган. Энди ана шу ортиқчава етишмаётган нарсаларни тайин этишга уриниб кўрайлик. Ишни соф технологиядан, шеърий материалнинг луғавий-фоне-тик таркибини аниқлашдан бошлаймиз.
1 Ҳофизи Шерози. Мунтахаби девон. Сталинобод, 1957, саҳ. 235.
185
Ғазал оригиналида жами 383 белги мавжуд. Жумладан, 8 мисрада такрорланиб келган ҳар бири 11 белгидан иборат «хуш набошад» радифларининг умумий ҳажми — 88 белгини чиқариб ташланса, мазкур ғазал 285 белгидан ташкил топган-лиги маълум бўлади. Ҳар бир мисра, ўрта ҳисобда, 21,07 бёлги-ни қамрайди. Узбекча таржимада эса ҳаммаси бўлиб 449 белги бор. Ҳар бир мисра, ўртачл, 32,07 белгидан иборат. Шундай қилиб, атиги 285 белгидан таркиб топган бир кичик ғазал таржимасида асар ҳажми нақ 154 белгига ошиб кетган. Ҳар мисра бошига ҳисоблаганда, оригиналга нисбатан (21,07) 11 белги зиёд. Бу ҳисоблар кўрсатадики, таҳлил этилаётган ғазал таржимаси ҳажман аслига қараганда учдан икки ҳисса ошириб юборилган.
Энг муҳими: Ҳофиз ғазали хушвақтлик, кайфи чоғликни ифодалайди (бундай ўринда ҳар қандай тафсилот ортиқча). Шунга мувофиқ шоир ҳазажи мусаддаси мақсур вазнини танла-ган. Парадигмаси: мафъулу мафоилун мафойил. Таржимага эса рамали мусаддаси маҳзуф асос қилиб олинган бўлиб, парадиг-маси: фоилотун фоилотун фоилун. Худди шу нарса Ҳофиз шеърининг оҳангини ўзгартириб юборган, мастона шўхлик, енгил кайфият ҳисси сустлашган. Тўғри, таржима тамоман тескари кайфият туғдирмайди, у ҳазин ёки мунгли туйғу уйғота-дигаи бўлиб қолган, деб бўлмайди. Узбекча байтлар ҳам баҳору ёр внсоли, унинг лаззати, нашидаси ҳақида хабар беради. Аммо китобхонда фаол, жонли туйғу қўзғамайди, уни форсий нусха сингарн ҳаяжонлантирмайди. «Таржима унинг аслидай ўйноқи ва енгил жарангламайди... аслидан анча узоқлашиб қолган»1.
Классик адабиёт намуналарини таржима қилишдан мақсад ўқувчини бошқа тилда яратилган асаркинг мазмуни билан таннштириш, уни ўша асарда ҳикоя қилинган воқеалардан воқиф этиш, асл нусханинг ўзига хос қўшиғини ўз куйимизга солиб куйлаш, укннг бадпий хусусиятларини ҳозирги кунги ада-биёпшпз учун традициои ҳисобланган бадиий шакллар андаза-сига солишдангина иборат эмас. Муаллифнинг ўзига хос инди-видуал услубини қайта яратиш, асл нусхада акс этган миллий, тарихий ва замон колоритини ахс эттириш талаби ҳамда прин-циплари таржиманинг асосий, энг муҳим проблемаларидан ҳисобланади. Булар эса мавҳум тушунчалар эмас, балки ориги-налда акс этган конкрет тарихий воқелик, айнй асарни келтириб чиқарган, уни жаҳон адабиёти хазинасига узатган муҳит, ўз даври учун характерли бўлган адабий анъаналар билан боғлиқ фалсафий-эстетик концепциялар инъикосида ўз ифодасини топадики, таржимон бу омилларни четлаб ўта олмайди. Влади-мир Маяковскийнинг инқилобий руҳ билан суғорилган ажойиб ноэма, марш, шеърларини қасидага айлантириб таржима қилиш қанчалик ғайри табиий бўлса, айтайлик, Алишер Навоий
1 Ш. Шомуҳаммедов . Ҳам санъат, ҳам илм. «Таржима санъати» (мақолалар тўплами). Тошкент, 1973, 46- бет.
«Хамса»сиии эркин шеърда ўгириш ҳам шунчалик ноўрин бўлар эди. ^
Шоислом Шомуҳаммедов «Шоҳнома» билан «Садди Искан-дарий» вазндош эканлигидан дарак берар экан, Навоий досто-нидан яхши бир байт келтиради:
Ки ҳар ким аён этса яхши қилиқ, Етар яхшиликдан анга яхшилиқ.
Ҳикмат, ибрат, идрок билан суғорилган бу каби байтларнинг маъкодорлиги-ю, таъсирчанлиги шеърий санъат, мусиқа, шоир-нинг маҳорати билан қўшилиб, ўқувчини жазб этадиган қуйма ҳолга келган, мақол ва афоризмларга айланиб кетган. Шунинг-дек, «Садди Искандарий» достонидан олинган ушбу байтда ҳам жуда чуқур фикр изҳор этилган:
Навосиз улуснинг навобахши бўл,
Навоий ёмон бўлса сен яхши бўл («Хамса», 1645).
Фирдавсий яратган азамат эпопеянинг навоси унинг ўз вазни, шакли, санъати, радиф ва қофиялари, бадиий тасвир воситалари ичида яширинган.
Одатда, арузнинг ҳозирги ўзбек адабиёти учун «яроқсизли-ги»ни исботлашга уринганда унинг луғатида арабий ва форснй сўзлар кўп қўлланилишини далил келтирадилар. Лекин форс-тожпк класспк адабиётп таржимасига келганда, мутақорибни рад зтиб, бармоққа мурожаат қилиш эвазига унда араб ва форс сўзларипингсалмоғини камайгаи деб бўлмайди. Бинобарин, ҳозирги таржиманннг лугати чегарасида ҳам бемалол маснавий бунёд этиш мумкин. Қолаверса, тилшшг интернационал-луғавий бисоти мундарижасини тайин этишда бу жамғармага фақат гарб тилларидан кирган сўз ва терминларни киритиб, Осиё, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатлари халқлари тилларидан қабул қилнпган, мииг йиллар мобайнида халқимиз истифода этиб келаётган лексик бирлнгларни «эскирган» деб тушуниш ҳам объсктиз илмий конценция бўлолмайди. Зотан, тилда «янги» деб қабул қилннган барча нарсалар ҳамма вақт ҳам ҳаётнй бўлазермагаии сингари, «эски» нарсаларнинг барчасинй хам зарарли дсб бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум.
«Гарчи эски бўлса-да, ҳамма гўзал нарсаки сақлаб қолиш керак,—деган эди В. И. Ленкн,—ундан намуна сифатида фой-даланиш керак, унга амал қнлиш керак. Нима учун биз ҳақиқатан ҳам гўзал бўлган нарсадан у «эскй» бўлганлиги туфайлигина юз ўгирар эканмиз, ундан воз кечар эканмиз, нима учун ундан келгуси тараққиёт йўлида негиз сифатида фойдалан-мас эканмиз? Нима учун биз янги нарсага худога сажда қилгандек сажда қилишимиз керак? Нима учун «у янги* бўлганлиги учунгина унга маҳлиё бўлишимиз керак? Бу бемаъ-нилик, турган-битгани бемаънйлик! Бунда мунофиқлик ва, албатта, Ғарбда ҳукм сураётган бадиий модани онгсиз равишда афзал кўриш ҳоллари жуда кўп. Биз жуда яхши революционер-лармиз, лекин биз нима учундир, биз ҳам «ҳозирги маданият
187
чўққисида» турибмиз, деб исботлашга уринамиз. Мен ўзимни «варвар» деб айтишга ҳам журъат этаман. Мен экспрессионизм, футуризм, кубизм ва шу каби «изм»ларга оид асарларни бадиий маҳоратнинг олий намунаси деб ҳисоблай олмайман. Мен улар-ни тушунмайман. Улар мени завқлантирмайди»1.
Форс-тожик тили билимдони, Халқаро Фирдавсий мукофоти лауреати Шоислом Шомуҳаммедов фақат шарқ адабиёти мута-хассиси, комментатори ва тарғиботчисигина эмас, унинг истеъ-додли таржимони ҳам. У шарқ адабиёти таржимасида ижод қилаётган бошқа шоирларнинг фаолиятига ҳам, ўз таржимала-рига ҳам талабчанлик ва масъулият билан қарайди, хусусан, ўгирилаётган асарнинг вазни ва мусиқасига жуда сезгир, эҳти-ёткор. Чунончи, форс-тожик адабиётидан бир қанча асарларни у арузда таржима қилишнинг ажойиб намуналарини берди, бу инжиқ масалани моҳирона ҳал қила олди.
Шерозлик буюк форс-тожик шоири Шайх Саъдийнинг қолипловчи байтлари «Биншинаму сабр пеш гирам! Дунболаи кори хсш гирам» мисралари билан якунланувчи ажойиб таржеъ-бандини Ш. М. Шомуҳаммедов «Лол ўлтирамен, сабр қилиблол! Иш оқибати хаёлда алҳол»» тарзида ўз вазни билаи ниҳоятда чиройли таржима қилган.
Саъдий Шерозий:
Эй сарви баланди қомати дўст Ваҳ-ваҳ, ки шамоилат чи некўс2
Ш. Шомуҳаммедов таржимаси:
Эй қомати хуш сарви серноз, Ваҳ-ваҳки шамойилинг нечук созХ
Ун уч банддан ташкил топган бу шеър бошдан-охиригача мана шу тарзда мукаммал таржима қилинган.
Шеърий мазмун тўкислиги, вазннинг енгиллиги ва завқбахш-лилиги билан бирга, сурункасига тизилиб келган: дўст-некўс-чўст-пўст-минўст-анбаринбўст - дўст-дуогўст-баложўст-рўст - бад-хўст-бедўст сингари қофиялар ўзбекчада: серноз-соз-танноз эъзоз-ҳамроз-пардоз-мумтоз-устоз-алфоз-боз-сеҳрбоз-дилбоз-шаҳ-ноз-носоз каби янги қофиялар билан т а р ж и м а қилиб берил-ган. Ана шундай қофияланиш тартиби сўнгги туркумларда ҳам давом эттирилади (афсуски, Саъдийнинг мазкур таржеъбанди қисқартириб ўгирилган). Бу ёрқин маҳорат, саъдиёна шеър намунаси деса арзигулик таржима.
]Клара Цеткин. Ленин тўғрисида хотиралар. М., 1955, 12—17-
бетлар. Қаранг: «Ленин маданият ва санъат тўғрисида». Тошкент, 1962,
з Гулшани адаб. Намунаи назм иборат аз панж жилд. Намунаҳои назми
форсу тожик. Асрҳои XIII—XIV, жилд 1. Душанбе. 1975, саҳ. 128.
Саъдий Шерозий шеъриятидан. Форсийдан халқаро Фирдавсий муко-фотининг лауреати Шоислом Шомуҳаммедов таржимаси. Тошкент, 1976, 141—142- бетлар.
Шу нарса таҳсинга сазоворки, Ҳофиз Шерозийнинг ўз ватан-доши Шайх Саъдий йўлида ёзган ғоят фарахли ўхшатма таржеъ-бандини бошқа бир шоир — Чустий ҳам ўз вазни билан ўзбек тилига ўгирган эди. Бу форсий асл нусхалар билан уларнинг ажойиб сўз санъати намунаси деб қабул қилса арзигулик тар-жималари бир-бирига қанчалик яқин бўлмасин, уларнинг би-ри — Саъдий қаламига мансуб, бошқаси — Ҳофизники экан-лиги услуб, бадиий тасвир воситалари ва оҳангидан билиниб туради.
Ҳофиз:
Эй дода ба ёди дўстдори! Ип буд вафову аҳди ёри?1
Чуетий таржимаси:
Дўстликни нега совурдинг, э ёр,
Шул бўлдиму ваъда, эн жафокор2.
Ҳофиз Шерозийнинг саккиз банддан иборат бу шеъри ҳам вазн ва оҳанг эътибори билан моҳирона ўзбекчалаштирилган.
Бу ерда ҳам асл нусха билан таржимада луғат ва қофия бир-бпридан жиддий фарқланади. Чунончи, Ҳофиз қофиялари: дўстдори-ёри-супори-беқарори-хори-созкори-бидори-ори; Чустий қофиялари: ёр-жафокор-озор-бор-хор-ситамкор-дилдор-вафодор. Булардан ёр ҳамда хор сўзларидан ясалган қофияларгина сақланган, холос.
Саъдий ва Ҳофизнинг икки таржеъбандининг Чустий ва Шоислом Шомуҳаммедовлар қилган таржималарини асл нусха-лари билан ўзаро чоғиштириш шуни кўрсатадики, арузда ёзил-ган асарни ўзбек тилига ўз вазнида ўгириш, таржималар матнида арабий ҳамда форсий сўзларнинг кўплиги бу асарлар-нинг таъсир кучи, уларнинг кент халқ оммасига тушунарли бўлишини заррача сусайтирмаган. Аксинча, мазкур асарларни бармоқ вазнида таржима қилишни умуман тасаввур қилиш ҳам қийин. Мабодо бунинг иложи топилган тақдирда ҳам, булар буюк Саъдий ва Ҳофизларнинг қаламига мансуб эканлигига шарқ классик адабиётидан яхши хабардор бўлган шеърсевар китобхомни ишонтириш осон бўлмасди.
Таржимонни ўзга тилда бунёд этилган мафтункор, мислсиз
сўз санъатини ўз она тилида кўриш, «бегона мўъжизани, бир
лаҳза бўлса-да, ўзиники деб билиш, уни эгаллаш истаги»
(А. А. Фет) ёндиради. Шунинг учун у енгиб бўлмайдиган бир
иштиёқ билан қалам суради. Баъзан тантана қилади, шафқат-
сиз мағлубият аламини чеккан дамлари ҳам бўлади. Лекин
В. Брюсов таъбири билан айтганда, «Данте билан курашда
оқсоқ бўлиб қолиш ҳам катта шараф» у уу ' у х
1Ҳофизи Шерози. Мунтахаби девон. Сталинобод, 1957, саҳ. 545. г Ш ам су д д ин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий. Ғазаллар.
1ОППҒ^рМ№?' «РўбсШё писатели о переводе (XVIII—XX вв.)». Л., 1960, с. 543.
189
ижодий турнир жаҳон адабиёти майдонида бир неча асрлардан буён давом этиб келади. Шоирлар ҳар гал ўзлари яшаб турган замоианинг адабий-эстетик ақидалари, янгича дид ва талзблар тақозоси юзасидан классика билан беллашишга жаҳд қнлар эканлар, қандайдир ўзига хос тадбир, йўл, усул қидирадилар, ўз бисотларидаги восита ва имкониятлардан фойдаланишга инти-ладилар.
Оригинал адабиётда бўлгани сингари, бадиий таржимачилик жабҳасида ҳам ворисийлик мавжуддир. В. Шекспир, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, Ф. Шиллер, И. Гёте, Г. Гейне асарлари таржималари билан бир қаторда, Шарқ адабиётидан Низомий Ганжавий, Саъдий Шерозий, Абдураҳмон Жомий асарларини ўзбек тилига ўгиришда муайян тарихий тажриба, тадрижий тараққиёт, қарор топа бошлаган принциплар мавжуд-дир. Реалистик таржима, совет таржима мактаби, рус ва бошқа қардош халқлар таржимонлари яратган бой тажрибалардан сабоқ олган ўзбек совет таржима усталари Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобир, Муҳаммадризо Огаҳий, Муҳам-мад Темур, Мунис в-а Комил Хоразмий, Сидқий Хондайлиқий, Ажзий (Сидқий), Қори Фазлуллоҳ Алмаий каби кўплаб шоир ва мутаржимлар қолдирган маданий меросдан истифода этиш имкониятига эгадирлар. Жумладан, жаҳон адабиётининг йирик шеърий эпопеялари қаторидан ўрин олган «Шоҳнома»ни ўзбек тилига таржима қилишда ҳам ғоят қимматли тарихий тажриба-га эгамиз.
«1682 йилда мулла Хомуший «Шоҳнома» достонини ўзбек тилига таржима этиб... уни «Шоҳномаи Фирдавсий» деб атади. Хомуший ўз таржимасига Жаъфар Нажафий томонидан тузил-ган «Шоҳнома»нинг насрий вариантини асос қилиб олди,— деган маълумотни беради проф. Ж. Ш. Шарипов.— Хомуший-нинг таржимаси эпопеянинг учинчи қисмини ўз ичига олади»1.
Икки аср муқаддам яратилган бу таржима унга объект қилиб олинган нусханинг хусусиятига кўра, гарчи Фирдавсий «Шоҳнома»сининг мазмун-мундарижасидан йироқлашган бўли-шига қарамай, шеърий қисми а р у з г а, жангномалар оҳанги, салобатли мутақорибий вазнга асосланганлиги билан мўъта-бардир.
Заҳомат била Рустами филтан, Шижоат била сафдару сафшикан.
Қаду қомати ёл, болу баланд, Басе дил пазиру, басе дилписанд.
Самангон эли барча шодоб ўлуб, Бу тифл оти ичра сўхроб ўлуб.
Қилиб тўй шоҳи Самангон сарир, Жавон бахт ўлуб шаҳриёри далир.
'Жуманиёз Шарипов. Узбекистонда таржима тарихидан (рево-люциядан олдинги давр). Тошкент, УзФА нашриёти, 1965, 78- бет.
190
Ёки «Сўҳроб» достонидан ўз падари билан ғафлат ичида унинг дастидан ҳалок бўлаётган забардаст ўғлон диалоги Хомуший таржимасида бирмунча эркин, аммо ҳозирги ўқувчйни ҳам дилхун қилиб юборадигаи тарзда берилганки, бу парчалар бизнинг таржимонларимкзга «Шоҳкома»ни ўгириш юзасидан қандай қимматли анъаналаримиз борлигини унутмаслик дар-корлигига далил бўла олади:
Ки мундин кейин менга не шодлиқ, «Бузуғ кўнглума недур ободлиқ!»
Муни дер эди йиғлар эрди басе, Иўқ эрди ўзиким ўзида эси.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling