Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Мантиқий тафаккур ва нутқнинг психологик таснифи
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Мантиқий тафаккур ва нутқнинг психологик таснифи
Психологияда нутқ фикр юритиш фаолиятининг воситаси деб юритилади. Одатда нутқ тафаккур жараёнида ҳукмлар, хулоса чиқариш ва тушунчалар шаклида ифодаланиб келади. Шунинг учун ҳукм, хулоса чиқариш ва тушунчалар тафаккурнинг специфик шакллари деб аталади. Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади. Моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилса, бундай ҳукм хато (ёлғон) ҳукм деб аталади. Чунки бу ҳукмда акс эттирилган сифатлар (белги ва аломатлар) бу нарсаларга асло мувофиқ келмайди. Масалан, “Атом-модданинг бўлинмас заррачасидир” деган нотўғри ҳукмдир. Атом мураккаб моддий тизимга эга бўлиб, у ядро ва электронларга бўлинади. Атомнинг ядроси ҳам бўлинади, бу ядро протонлардан ва нейтронлардан иборатдир, деган ҳукмлардир. “Ер қуёш атрофида айланмайди” деган мисол ҳам чин бўлмаган ҳукмлар доирасига киради. Аллақачонлар инсон томонидан кашф қилинган гелиоцентр назарияси мавжуд бўлиб, ана шу назарияга асосланган ҳолда мазкур қонун ҳукм сурмоқда. Демак, ҳукмнинг чинлиги, яъни воқеликни тўғри акс эттириши-унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Борлиқдаги нарсалар, ҳодисалар ва воқеликнинг миқдорига, уларнинг бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига қараб, ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм. Ҳукмларнинг ушбу асосларга таяниб бўлиниши сифатга қараб бўлиниши деб аталади; якка, жузъий, хусусий ва умумий ҳукмга ажратилиши мумкин. Ҳукмларнинг бундай белгиларга биноан бўлиниши миқдорга қараб бўлиниши дейилади; шартли, айирувчи ва қатъий ҳукм сингари кўринишлар мавжуд бўлиб, у ҳукмларнинг муносабатга қараб бўлиниши деб аталади; ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳукмда акс эттириладиган нарса ва ҳодисалар белгисининг нечоғлик муҳим бўлинишига ёки воқеликка мос келиш-кемаслигига боғлиқ. Масалан, “Эртага ёмғир ёғиш мумкин”, “Пахта режаси тўлиб қолса керак”. Ҳукмларда тасдиқланган ёки инкор қилинган нарсалар, ҳодисалар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил қилади. Нарса билан белгининг алоқаси (боғлиқлиги) акс эттирилган ҳукм тасдиқловчи ҳукм деб аталади. Масалан, “Алишер Навоий буюк ўзбек шоири ва мутафакиридир”, “Тинчлик империализм учун даҳшатли қуролдир”, “Ўзбекистон қоракўли билан жаҳонга машҳурдир”, “1977 йил Тошкент метроси ишга тушган санадир” ва ҳоказо. Нарса билан белги ўртасидаги бирор боғланиш йўқлигини акс эттирувчи ҳукм инкор ҳукм деб аталади. Масалан: Ўзбекистонда пахта экилмайди, Ойга АҚШ астронавтлари қўнган эмас, Самарқандда олий мактаблар қурилмаган ва бошқалар. Воқеликда ажратилган нарса инкор қилувчи ҳукмда фикран ажратилиши мумкин. Якка (ёлғиз) нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукм якка ҳукм деб аталади. Мисол учун: Алишер Навоий номли Катта опера ва балет театри республика фахридир, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий буюк ўзбек шоири, ёзувчиси ва драмматургидир, Тошкент Ўзбекистон Республикаси пойтахтидир; Амударё серсув дарёлардан биридир. Белгининг бирор туркумигагина тааллуқли тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм жузъий ҳукм деб аталади. Масалан: баъзи металлар электр токини ўтказмайдилар, Қарздор талабалар сессияга қўйилмайди, Жамоанинг айрим бригадалари мажбуриятга яраши меҳнат қилмадилар. Бир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм умумий ҳукм деб аталади. Ҳукмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм шартли ҳукм деб аталади. Масалан: Агар қуёш нури уч бурчакли призмадан ўтказилса, экранда спектр ҳосил бўлади, Агар талаба сессияларга қунт билан пухта тайёрланса, у “яхши” ва “аъло” баҳолар олади; Агар ўқувчи диққат қилмаса, янги материални ўзлашртира олмайди, Агар пахтакор баҳорда ерга яхши ишлов бермаса, кузда ҳосил чўғи кам бўлади. Ҳукмда нарсалар ва ҳодисаларга бир неча белги нисбатан берилиб, шу белгилардан фарқ биттаси унга тегишли бўлса, бундай ҳукмга айирувчи ҳукм деб аталади. Мисол учун: Жисмлар ё қаттиқ ёки суюқ, газсимон ҳолда бўлади; Ер юзаси фаслларнинг ўзгаришига қараб гоҳ қаттиқ исиб кетади, гоҳ илиб қолади, гоҳо кескин совийди. Нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўқлиги қатъий шаклда акс эттирилса, қатъий ҳукм деб аталади. Масалан: Нефть запаси жиҳатидан дунёдаги бошқа давлатлар ўртасида етакчи ўринлардан бирида туради; Ёниш кимёвий жараёндир; Ёзги таътил даврида талабамеҳнат отрядлари тузилади; Баҳорда барча жойларда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади ва ҳоказо. Нарса ва ҳодисалар билан уларнинг хусусиятлари ўртасида алоқа бўлиши эҳтимоли фақат фараз қилинса, у ҳолда инсон ўз фикрини қуйидаги шаклда ифода қилиши мумкин: Эҳтимол, Марсда органик ҳаёт бордир Йигирма биринчи аср бошларида фан ва техника прогресси ҳозирги даврдагидан тахминан уч баравар ортиши мумкин; Жаҳондаги фойдали қазилмалар запаси яна бир юз эллик-икки юз йилга етса керак ва бошқалар. Бундай ҳукмлар эҳтимоллик ҳукмлари деб аталади. Нарса билан хусусият ўртасидаги алоқани тахминан эмас, балки ҳақиқатда аниқ билганимизда биз ўз фикримизни мана бундай шаклда изҳор қиламиз: Бизнинг Миллий Университет Ўрта Осиёда энг кекса олий ўқув юрти масканидир; Мактабимизда физика кабинети жуда яхши ускуналар билан жиҳозланган; “Истиқлол” жамоаси пахта топширишда олдинда; мактаб кутубхонасида кўп янги китоблар бор. Бундай ҳукмлар воқелик (ассерторик) ҳукмлари деб аталади. Ҳукмнинг шундай юқори шаклси борки, унда фақат ҳақиқатда бўлган воқеа қайд қилинмасдан, балки нарса билан хусусиятнинг алоқаси қонуний эканлиги аниқлаб берилади. Масалан, Бутун дунёда, тинчлик ғалаба қозониши муқарра; Базиснинг ўзгариши ва тугатилиши устқурманинг ўзгариши ва тугатилишига сабаб бўлади; Сезги чегарасининг меъёри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторнинг сезгирлиги шунчалик юксак бўлади; Сезгиларнинг интенсивлиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. Бундай ҳукмлар зарурлик (аподиктик) ҳукмлари деб аталади. Бундай ҳукмларда инсон нарса (воқелик, ҳодиса) билан унинг хусусияти ўртасида маҳкам боғлиниш борлигини ва бу боғланишга зид келадиган бошқа бир ҳолнинг бўлиши асло мумкин эмаслигини акс эттиради. Психологияда ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил қилиниши таъкидлаб ўтилади. Биринчи йўл билан ҳукм ҳосил қилинганда, идрок қилиш зарур бўлган нарсаларнинг бевосита ўзи ифодаланади. Иккинчи йўл билан эса бавосита мулоҳаза юритиш ёрдами билан ҳукм амалга оширилади. Масалан: Бу автомобилнинг янги модели. Мазкур мисолда ҳукм чиқаришнинг биринчи йўли акс эттирилган. Даставвал олимлар кашфиёт ёки ижодий жараёнда назарий жиҳатдан мулоҳаза юритиш ёрдамида ҳукм чиқарадилар. Улар чиқарган ҳукмнинг тўғрилиги амалиётда кейинчалик тасдиқланади, бу иккинчи йўл билан ҳукм чиқаришга мисолдир. Ҳукмлар – атрофимиздаги нарсалар ва ходисалар ўртасидаги боғликни акс эттиради. Масалан: «Инсон онгли мавжудод» Ҳукмлар ё тасдиқлайди, ёки инкор қилади. Рост ёки ёлғон бўлади. Ҳулосалар – мантиқий тафаккурнинг яна бир шакли бўлиб, улар фикрлар, ҳукмлар ва тушунчалар ўртасидаги боғланишдан янги бир фикрларни келтириб чиқаришни назарда тутади. Масалан: Ўзбекистон - мустақил давлат. Қирғизистон – мустақил давлат. Қозоғистон – мустақил давлат. Туркманистон – мустақил давлат. Тожикистон – мустақил давлат. Демак, барча Марказий Осиё давлатлари – мустақилдир. Шунга ўхшаш биз баъзан айрим фикрлардан умумий бир фикр келтириб чиқарамиз (бу – индуктив хулоса чиқариш), баъзан эса аксинча, умумийдан жузъий – алоҳида фикр чиқарамиз (дедуктсия). Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling