Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Тафаккурнинг турлари
Ҳаёт мобайнида ўқиганларимиз, маълум шарт – шароитлар, аниқ бир далиллар ва назарий билимлар асосида мушоҳада қилган билим ва ғояларимиз асосида юритган фикрлаш жараёни назарий тафаккурдир. Амалий тафаккур бевосита ҳаётда ва ҳаракатларимиз мобайнида ҳосил бўлган фикрларимизга асосланадиган тафаккуримиздир. Кўргазмали – ҳаракатли тафаккур одамлар реал предметлар билан иш қилаётган пайтдаги фикрлаш жараёнини назарда тутади. Кўргазмали – образли тафаккур эса кўрган – кечирган нарсалар ва ҳодисаларнинг аниқ образи кўз олдимизда гавдаланган чоғда уларнинг моҳиятини умумлаштириб билвосита акс эттиришимиздир. Мантиқий тафаккур – бу мавҳум тафаккур бўлиб, сўзлар, белгилар, ғоя ва тушунчаларга асосланади. Ижодий тафаккур янги ғояларни яратишга қаратилган бўлиб, унинг натижасида янгилик яратилади ёки у ёки бу масала мукаммал эчилади. Репродуктив тафаккур ижодий тафаккурдан фарқ қилиб тайёр билим ва малакаларни ўзлаштиришдан иборатдир. Бундай ҳолда, билимларни қўллаш жараёнида уларни текшириш, камчилик ва хатоларни топиш, танқидий фикрлаш ҳақида гапирилади. Конвергент фикрлаш масаланинг эчими фақат битта бўлгандаги фикрлашни назарда тутади. Дивергент тафаккур – у шахсга бир муаммо ёки масала юзасидан бирданига бир неча эчимлар пайдо бўлишини тақозо этади. Тафаккурнинг креактив тури – шундайки, оддийгина, жўнгина нарсаларга бошқача, бировларникига ўхшамаган тарзда фикрлашга имкон беради. Масалан: учта сўз берилган – «қалам», «кўп», «айиқ». Учаласини қўшиб, янги жумлалар тузиш керак. Дискурсив тафаккур бирмунча босқичма – босқич очиладиган жараёндир. Интиутув тафаккур – минимал англанган, босқич этаплари аниқ намоён бўлмайдиган, тез содир бўладиган тафаккур туридир. Тафаккурнинг индивидуал хусусиятларига билиш фаолиятининг мустақиллик, эпчиллик, фикрнинг тезлиги билан бир қаторда фикрлаш фаолиятининг ҳар хил ва ўзаро бир – бирини тўлдирувчи турлари ҳамда шакллари турлича нисбатда таркиб топгани ҳам киради. Психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидан бири ҳисобланиб, у инсонининг ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. Агарда хаёлни генетик жиҳатидан келиб чиқиши таҳлил қилинадиган бўлса, у албатта инсоннинг меҳнати маҳсулини образлар, тимсоллар ёрдами билан акс эттирмасдан туриб, бевосита фаолиятга киришиш мумкин эмас, чунки фикри мулоҳазаларни тасаввур қилиш туфайли яққол тафаккурнинг предметига узатилади. Худди шу боисдан хаёл ёрдами билан инсон томонидан кутилаётган натижа, яъни кутилмаган тасаввур образлари яратилади, гўёки бу жараёнда ижодий фаолиятнинг модели ишлаб чиқилади, фантастик тимсоллар тизими янгиликларнинг мутлақ таркиблари билан бойиб боради, ички фаоллик эса унинг механизмига айланади. Одамнинг ҳар қандай изланишли, меҳнат ва ижодий фаолиятлари хаёлий жараёнларни ўз ичига қамраб олади, кашфиётнинг дастлабки образлари, таркиблари аниқ воқеликдан узоқ бўлишидан қатъи назар тараққиёт (ривожланиш), турткиси вазифасини бажаради. Одатда хаёл инсон фаолиятининг зарурий таркиби, муҳим шарти сифатида унинг турлари атамаси номлари билан ифодаланади, чунончи бадиий, адабий, илмий изланишли, мусиқавий, лойиҳавий, конструкторлик. эвристик (фикрий топқирлик), ижодий фаолият кабилар. Шахс томонидан бажарилиши, амалга оширилиши лозим бўлган ҳар қандай фаолиятнинг маҳсули олдиндан тасаввур қилиниши, яхлит тимсол шаклда кўз ўнгига келтирилиши шарт. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling