Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet56/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Одам ва ҳайвон эмоциялари. Шахснинг эмоционал ҳолатлари ва кечинмаларининг психологлар ва физиологлар томонидан экспериментал тарзда тадқиқот қилинишига қараганда, юксак даражада ташкил топган ҳайвонларга эмоцияларнинг физиологик механизмларидан инсонники жуда катта тафовут қилмайди. Лекин муаммо ҳиссиётнинг мазмуни, сифати, шакли, ифодаланиши нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда инсон билан ҳайвон эмоцияси (ҳиссиёт) орасида кескин фарқ мавжудлиги намоён бўлади. Табиатшунос ва инсоншунос олимлар ҳайвонларда эмоционал реакциялар, ҳолатлар мавжудлигини тан олсалар-да, бироқ уларда мураккаб ҳиссиёт, юксак ҳис-туйғулар борлигига шубҳа билан қарайдилар ёки инкор қиладилар. Бу фикрга тўлиқ қўшилиш мумкин, чунки инсонларда шундай ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиёт ҳайвонларда бўлиши мумкин эмас, ваҳоланки ғазабланиш, қўрқиш, жинсий майл, қизиқувчанлик, хурсандлик, ғамгинлик ҳар иккаласида учрайди, аммо улар сифат ва мазмун жиҳатдан бир-бирларидан кескин тафовутланади.
Инсон эмоциялари ижтимоий ҳаётнинг шарт-шароитларига мослаштирган (патологик ҳоллар истисно қилинганда), «онгли зот» га тааллуқли табиат ва жамиятга нисбатан муносабатларида намоён бўлади, мақсадга мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш хусусиятига эга. Очлик ҳисси, жинсий майл ва бошқа инстинктив соҳалардаги эмоциялар ҳайвон билан инсонда ўхшаш бўлса-да, лекин уларнинг ифодаланишида фарқланиш мавжуд. Буларнинг барчаси инстинктив ҳаракат бўлиши билан бирга инсонийлашидан иборат узоқ эволюцион, ижтимоий-тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган, мураккаб қийинчиликларни енгиш эвазига мазкур кўрсатгичга эришган.
Инсон ҳиссиётнинг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийси сабабий боғланишларга (детерминирлашган) эгаликдир. Худди шу боис инсон ҳиссиётларининг биологик ва физиологик таҳлили, уларнинг туб мазмунини очиб бермайди, шунингдек, ҳиссиётлар инсон шахсининг онгли ва онгсиз хатти-ҳаракатларини амалга оширувчи кучга, яъни мотивга ўсиб ўтиш йўлларини изоҳлаб беришга қодир эмас. Маълумки, эмоцияларнинг «инсонийлашуви» ҳиссиётлар ичидан кечиши мазмуни ва сифатлари жиҳатидан ҳайвонларники билан қиёсланганда шахсники ўзининг ранг-баранглиги, мураккаблиги билан устувордир. Инсонларнинг меҳнат, маънавият, сиёсат, оила, ишлаб чиқариш билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, табиат билан одамлар орасидаги, шу билан бирга шахслараро муносабатлар бир қатор инсоний ҳиссиётларнинг ва уларни ифодалаш, татбиқ этиш воситаларини вужудга келтиради. Шахс юз ифодалари, бошини тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйбусини билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига илиқ, самимий жилмайишини, қария ва ногиронларга ҳурмат билан жой бўшатишни, кичкинтойларга меҳрибонликни шакллантириш лозим. Шахс ўз ҳис-туйғуларини ўзи бошқаради, уларни меъёрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русумлар, одатлар, анъаналар, процессуал қонунлар нуқтаи назаридан гоҳ маъқуллайди, гоҳ қоралайди. Шу билан бирга инсонлар кучли ва жўшқин эмоциялари кечишида ташқи хотиржамликни сақлай биладилар. Уларнинг баъзилари ўз ҳиссиётларини беркитиш учун ўзларини бефарқ тутадилар, салбий эмоцияларни ифодалашга интиладилар. Шахс ўзининг мимика ва пантомимикаларини бошқариш имкониятига эга, лекин органлардаги табиий ўзгаришларни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, кўз ёшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, оқартириш ва ҳоказо.
Эмоцияларнинг ифодаланиш қуйидаги кўринишларга эга бўлиш мумкин: 1) ифодали ҳаракатлар (мимика ва пантомимикалар); 2) организмдаги турли ҳодисалар (ички аъзолар фаолияти ва ҳолатининг ўзгариши); 3) гуморал хусусиятдаги ўзгаришлар (организмнинг қон таркибидаги, суюқликдаги кимёвий ўзгаришлар, модда алмашиш ва ҳоказо). Эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, важоҳат, қадди-қомат ўзгариши, ташқи секреция безлари фаолияти (ёш, сўлак, тер ажралиши), хатти-ҳаракатлар (тезлиги, кучи, йўналиши, мувофиқлашуви), нутқнинг хусусиятлари ва бошқалар. Эмоциялар, ҳис-туйғулар мазмуни, сифати, шакли жиҳатидан этнопсихологик хусусиятларига эга.
Ҳиссиётлар шахс фаолиятининг муҳим жабҳаси сифатида инсоннинг кенг эмоционал соҳасини ранг-баранглиги, кўпқирралиги ҳақида ҳиссий тон (юнонча tonos зўриқиш, урғу бериш маъносини билдиради), эмоциялар (лотинча emovere қўзғатиш, ҳаяжонлаш демакдир), аффектлар (лотинча affectus руҳий ҳаяжон, шижоат, эҳтирос маъносини англатади), стресс (инглизча stress зўриқиш деганидир) ва кайфият каби тушунчалар муайян тасаввур бир имкониятига эга.
Ҳиссиёт тон (тус). Ҳиссиёт аксарият ҳолларда фақат эмоционал тус сифатида руҳий жараённинг ўзига хос сифат (сифатий) жиҳати тариқасида вужудга келади. Ҳиссиёт бу ўринда ўзига ўзи эмас, балки билишга интилаётган, ўзгартираётган, эгаллаётган шахсда маълум муносабатни намоён қилувчи нарсалар, ҳодисалар ва ҳаракатларнинг алоҳида хоссаси, хислати ҳамда хусусияти маъносида гавдаланади. Мазкур нарсаларга нисбатан инсон шахсининг субъектив муносабатлари тўғрисида мулоҳаза юритилаётганини одам ҳамиша ҳам пайқай олмайди. Масалан, ёқимли мулоқотдош, кулгили ҳангома, бадбўй ҳид, беҳаё кино, иштиёқли машғулот, иболи қиз, ярамас хулқ, хушчақчақ йигит, хотиржамлантирувчи хабар, заҳматли меҳнат ва бошқалар.
Эмоционал тон ёки ҳиссий тус (масалан, аффектив тон) баъзи ҳолларда барча шахсларда туғма, наслий хусусият касб этиши мумкин Жумладан, оғриқ ҳисси ва бошқа хусусиятли кучли қўзғатувчилар бир даврда акс этган ёқимсиз (нохуш) ҳиссий тон билан ажралиб туради. Масалан, меркаптан (латинча merc симоб, captans эгалловчи деган маъно англатади), яъни симоб билан бошқа органик моддалар бирикмасидан тарқалган ҳидлар ҳар қайси руҳан соғлом инсонлар учун ёқимсиз, жирканч таассурот уйғотади. Шунингдек, баъзи ранглар бирикмаси (омихтаси), шилимшиқ пардаларнинг қўзғолиши, қамишларнинг ишқаланиши, эговнинг овози ҳам худди шундай из қолдиради. Шу билан бирга идрок образлари ва тасаввурларининг аксарият ҳиссий тонлари (туслари) олдинги эмоционал жараёнларидан сақланиб қолган излар, турмуш тажрибанинг сабоқлари ((акс садолари) инсонларда ўхшашлиги туфайли «туғма» деб баҳоланиши мумкин. Ҳиссий тон шахснинг эҳтиёжларини атрофдаги нарсалар ва вазиятлар қониқтириши ёки қониқтимаслиги, фаолиятнинг эса муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кечишини яққол намойиш этишига хизмат қилади. Шахснинг психологик хислатларига биноан ҳиссий тон (тус) ўзига хос идиосинкразия (юнонча idios ўзига хос synrasis қоришмоқ, қоришув маъносини билдиради) хусусиятини касб этади, бундай таъбли одам бошқалар учун бефарқ туюлган нарсаларга ҳам жирканч муносабатини намойиш қилади, масалан, духобага тегишни, балиқ, ёғ, гул ҳидларини ёқтирмайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, кўриш, эшитиш, ҳидлаш, кинестетик (ҳаракат) сезгиларга ҳамда идрокларга тааллуқли ҳиссий тон муҳим амалий аҳамиятга эга. Масалан, хоналар, иш жойи, транспорт воситаларининг ранги (туси) таассуротидан вужудга келган ёқимли ва ёқимсиз ҳиссий тон меҳнат самарадорлигига, хизматчиларнинг кайфиятига сезиларли таъсир ўтказади. Кимёвий ўғитлар, сабзавотларнинг ёқимсиз ҳиди, ишлаб чиқаришдаги шовқинлар, товушлар ҳиссий тон жиҳатидан меҳнат унумдорлигини пасайтиради. Хотиржамлик, ёқимсиз мусиқа, илиқ шахслараро муносабатлар, муомала мароми, аҳиллик муваффақият кафолати, ижтимоий тараққиёт омили ҳисобланади.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling