Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Ш.Ж.Усманова, Ш.Н.Ниғматова. Умумий психология ва педагогика


Download 455.35 Kb.
bet2/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Ш.Ж.Усманова, Ш.Н.Ниғматова. Умумий психология ва педагогика (умумий психология) Ўқув қўлланма. – Т.: 2022. - 250 б.


Масъул мухаррир: - Г.К.Тулаганова психология
фанлари номзоди, доцент
Тақризчилар:

Ў.Б.Шамсиев –
С.Ж.Шарапова -
Х.Алимов.-

M.Ulug’bek nomidagi O’zMU “Psixologiya” kafedrasi доценти, psixologiya fanlari doktori
ГулДУ “Psixologiya” kafedrasi dotsenti в.б., (PhD)
Тошкент Ислом университети доценти, psixologiya fanlari nomzodi



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил “ _________”даги _______ сонли буйруғига асосан Умумий психология ўқув қўлланмасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси томонидан лицензия берилган нашриётларда нашр этишга рухсат этилди


Тошкент
КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 7 феврал 2017 йил фармони билан 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқилиши таълим соҳасини давлат сиёсатида устувор ўрин тутиш билан бирга кенг жамоатчилик иштирокини ҳам талаб қилишига алоҳида еътибор қаратади. Тўртинчи йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бунда таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ва ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш билан бирга таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий етиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш алоҳида уқтириб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ 4319-сонли қарори ва Вазирлар маҳкамасининг 395-сонли қарорини тарғибот қилиш юзасидан бешта муҳим ташаббус бўйича Ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини такомиллаштириш орқали таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишда ҳар бир соҳанинг “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб амалиётга татбиқ етилмоқда. Шу ўринда талабаларни “Умий психология” фани категорияларини ўргатиш енг муҳим вазифа саналади.


“Умумий психология” ўқув курси психолог бўлмаган таълим муассасалари таълим йўналиши талабаларида касбий психологик сифатларини шакллантириш, уларни педагогик фаолиятни бошқаришга тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Замонавий шароитда фанни ўқитиш талаба ёшларни илм-фан, техника ва технология соҳаларида эришилаётган илғор ютуқлар, умуминсоний ғоялар, миллий қадриятларга таянган ҳолда тайёрлаш, уларда педагогик - психологик маданиятни ривожлантириш, ижодий-техник тафаккурни таркиб топтириш, етакчи фаолиятини тўғри ташкил етиш, педагогик жараённи ва персонални бошқариш малакаларини ҳосил қилишга йўналтирилган.
“Умумий психология” фани талабалар таълим жараёнини самарали ташкил етиш, ёш авлодда юксак маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга доир замонавий психологик билимлар, амалий кўникма ва малакаларнинг зарур ҳажмини, педагог шахсда намоён бўлиши зарур бўлган умумий касбий ва шахсий фазилатларни муваффақиятли егаллашлари лозим. Бакалаврлар – бўлғуси педагог мутахассисларни педагогик фаолиятга тайёргарлиги таълим ва ишлаб чиқариш амалиёти интеграсияси, умумий ҳамда мутахассислик фанлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, миллий ва жаҳон психологиясининг енг илғор ғоялари уйғунлиги, замонавий илм-фан, техника, технологияларнинг сўнгги янгиликларига таянган ҳолда таъминланади.
“Умумий психология” фанида талабаларни психологияининг моҳияти, унинг методлари ва тамойиллари, шахснинг билиш жараёнлари, индивидуал-типологик хусусиятлари, фаолияти, мулоқот ва шахслараро муносабатлар, педагогик психология ва умумий психологиянинг назарий ва амалий асослари ҳақидаги билимларни уйғунлаштиради. Шахснинг эмоционал-иродавий соҳаси, ҳиссиётнинг умумий турлари чуқур таҳлил этилади. Ҳар қандай инсон кундалик ҳаётида одамлар билан учрашиб, мулоқотга киришади ва бу мулоқот жараёнида ҳар икки томон ўзининг ички ва ташқи руҳий оламини намоён қилади. Ана шу руҳий ҳолатларнинг барчаси инсоннинг психикасини ташкил қилади. Ўқув қўлланма, Давлат таълим стандартлари ҳамда «Умумий психологияси» (номутахассислик йўналиши талабалари учун) фанининг ўқув дастури асосида тайёрланди. Уни тайёрлашда психолог олимлар – Г.М. Андреева, Б.Вохидов, Э.Ғ.Ғозиев, М.Г.Давлетшин, В.М.Каримова, Ғ.Б.Шоумаров, С.В.Асямов, З.Т.Нишонова ва бошқаларнинг илмий ишларидан кенг фойдаланилди.



Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling