Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Илк болалик даврида психик тараққиёт


Download 455.35 Kb.
bet14/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Илк болалик даврида психик тараққиёт.Гудаклик давридан сўнг ривожланишнин янги босқичи илк болалик (1-3 ёш) даври бошланади. Илк болалик даври ҳаётидаги энг аҳамиятга моликлиги унинг келажакдаги психологик ривожланишини белгилаб берувчи - муҳим давр ҳисобланади. Бу даврдаги ривожланишнинг асосини боланинг- туғри юриши, мулоқотга киришиши ва предметли фаолиятни эгаллаш хусусиятлари ташкил этади. Тикка ва тугри юра олиш имкони болани, доимий равишда янги маълумотларни эгаллашга замин бўлади. Бу ёшдаги болалар ўз хатти-ҳаракатлари билан жуда фаол ва катталар билан мулоқотга кириишигга интилувчан буладилар. 1-3 ёшгача бола шаклланишда психик ривожланишнинг ута аҳамиятлилигини инобатга олган холда, айрим психологлар (Р.Заззо) инсон туғилганидан то етуклик давригача булган психик рипожланиши тахминан 3 ёшга тугри келади, деган мулоҳазани билдирадилар, Бу «ёшдан бошлаб, болалар предметларни ўрганиш оламига қадам қуядилар. У энди катгалар билан нутқ орқали муомала-муносабатда бўла олади ва содда ахлоқ қоидаларига амал қила бошладилар. Катталар билан бўладиган мулоқоти туфайли бола атроф хаёт ҳақида кўпроқ маълумот олади. Илк давридаги болаларнинг етакчи фаолият тури - предметларни ўрганиш ҳисобланади. Гудаклик давридаги болаларга нисбатан, илк болалик давридаги болалар атроф муҳитдаги нарса ва ҳодисаларга нисбатан кўпроқ қизиқиш билан қарайдилар. Агар гудак бола қулига ушлаган нарсани оддий ҳаракатлар билан кўзатса, 2-3 ёшдаги бола шу предмет қисмларини диққат билан урганганидан сунггина, ўз амалий фаолиятида ишлата бошлайди. Болани дастлаб, айни шу предметларнинг қўлланиш вазифаси, моҳияти қизиқтириб, у ўз саволига жавоб олиш мақсадида купинча катгаларга “нима?” деган савол билан мурожаат қиладилар. 3 ёшлар арафасида предметларнинг вазифаларини тўла ўзлаштирган болалар, ўз уйинларида, шу предметлардан мақсадсиз фойдаланиб қолмай, балки уларни ўз вазифаларига кура ишлатадилар ҳам. Боланинг нугқи у 1,5 ёпгга етгунгача бирмунча секинлик билан ривожланади. Бу давр ичида у 30-40 та сўздан, то 100 тагача сўзни ўзлаштиради, лекин уларни амалиётда жуда кам қуллайди. 1.5 ёшдан бошлаб эса, жадал ривожлана бошлайди. Энди бола предметларнинг номларини айтишларини сурабгина қолмай, балки бу сўзларни ўзи талаффуз этишга ҳам ҳаракат қилади. Нутқининг ривожланиш даражаси жадаллашади. 2 ёшларнинг охирларига бориб, бола 300 тагача, 3 ёшларнинг охирларига бориб эса, 500 дан то 1500 тагача нугтқида ишлата олади. Шунингдеқ сўзларни ҳам аниқ талаффуз этиб, жумлаларни туғри туза оладилар.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling