Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Психология ва социология.
- Психология ва педагогика.
Психология ва тарих. Психология ва тарих фанларининг узвий боғлиқлиги айниқса, мутсақиллик йилларида тарихни холисона ўрганиш ва шу билан бирга инсон шахсининг маданий-тарихий шарт-шароитларга боғлиқ тарзда ривожланиши айниятини халқ оммаси онгига этказишда намоён бўлмоқда. Юртбошимиз И.Каримов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида тарихнинг халқлар тақдири ва ривожланишидаги ролини объектив тарихий омиллар орқали тушунтиришнинг аҳамити ва ўрни катта эканлигини таъкидлаш билан бир қаторда, ана шу тарихни яратувчи инсон психологиясини ҳар бир даврда холисона ўрганиш заруратини алоҳида алоҳида эътироф этган.
Психология ва социология. Сосиология фани ҳам янгича ижтимоий муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг муҳим босқичига ўтган экан, ўз навбатида психология ҳам ушбу фан эришган ютуқлардан фойдаланади ва уларнинг кўлами кенгайишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Айниқса, психологиядан мутсақил равишда ажралиб чиққан, бугунги тараққиёт давримизда алоҳида аҳамият касб этган ижтимоий психологиянинг сосиология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва прогрессни таъминлаш ишига хизмат қилади. қолаверса, ҳуқуқий, демократик давлат қуриш ишини собитқадамлик билан амалга ошираётган Ўзбекитсон аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ва демократик ўзгаришларга психологик жиҳатдан тайёрлигини амалда таъминлаш, бу соҳада мунтазам тарзда ижтимоий фикр ва инсонлар фикр ва қарашларидаги ўзгаришларни ўрганиш, башорат қилиш ва тараққиёт мезонларини ишлаб чиқишда иккала фанлар методологияси ва методларини бирлаштириш тадбиқий аҳамият касб этади. Психология ва педагогика. Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ҳамда азалий характер касб этиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ва нуфузи ўзига хосдир. Республикамизда амалга оширилаётган “Таълим тўғрисидаги қонун” ҳамда “Кадрлар тайёрлашнинг миллий Датсури”ни амалга ошириш ҳам бу иккала фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Миллий датсурда эътироф этилган янгича моделдаги шахсни камол топтириш, унинг чуқур билимлар соҳиби бўлиб этишиши, баркамоллигини кафолатловчи шарт-шароитлар орасида замонавий педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнларига тадбиқ этишда педагогиканинг ўз услуб ва қоидалари этарли бўлмайди. Шунинг учун ҳам психология у билан ҳамкорликда ёш авлод онгининг таълим олиш даврларидаги ривожланиш тенденсияларидан тортиб, токи янгича ўқитиш технологияларини талаба томонидан ўзлаштирилиши ва ундаги ақлий ҳамда интеллектуал қобилиятларга нечоғлик таъсир кўрсатаётганлигини ўрганиш, шу асосда ишни ташкил этиш психология методларини дидактик методлар билан уйғунлаштиришни тақозо этади. Айниқса, маънавий баркамоллик тамойилларини мактабда ва янги типдаги таълим муассасаларида, хусусан, Академик лисей ва Касб-ҳунар коллежларида жорий этиш ҳам шахс психологиясини теран билган ҳолда ўқитишнинг энг илғор ва замонавий шаклларини амалиётга тадбиқ этишни назарда тутади. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling