Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»
Психологиянинг илмий фан сифатида шаклланиш тарихи
Download 455.35 Kb.
|
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)
Психологиянинг илмий фан сифатида шаклланиш тарихи.
ХIХ аср охирларида, аниқроғи, 1879 йилда немис олими Вилгелм Вундт Лейбнис университетида дунёда биринчи экмпериментал психологик лабораторияга асос солдики, унда ўтказилган юзлаб тажрибалар ва экспериментлар психологиянинг ҳам алоҳида фан сифатида ўзини кўрсатишга ҳақли эканлигини исботлади. Айнан шу инсоннинг, Вундтнинг, психология илми мактабини яратганлигида ҳам маъно бор. Чунки Вундт тиббиёт фани бўйича ҳам мукаммал билимларга эга бўлди, кейин физиология соҳасида муваффақиятли ишлади, сўнг фалсафага берилиб кетди. Балки, айнан бир қатор фанларни – ҳам гуманитар, ҳам табиий фанлар асосларини яхши билганлиги объектив сабаб бўлгандирки, олим одам психологияси, унда рўй берадиган жараёнлар – оддий сезишдан тортиб, мавҳум тафаккургача бўлган жараёнларни, ҳиссий ҳолатларни амалий тарзда экспериментларда ўргана бошлади. Унинг мақсади – энг аввало инсон онгини ташкил этувчи соф элементларни ажратиб олишдан иборат эди. Шунинг учун ҳам психологияда у асос солган йўналиш сруктурализм деб номланди. Вундтнинг таъсири шу қадар бўлдики, эр куррасининг бошқа бир томонида – Америка қўшма штатларида функсионализм деб номланган яна бир йўналиш пайдо бўлди. Э.Титченер асос солган бу йўналиш вакиллари нафақат кўзга кўринмас онг тизими элементлари, балки кўз билан кўриш мумкин бўлган ва фаолият натижаларига асосланган белгилар асосида ҳам инсон хулқи-атворига баҳо бериш мумкинлигини исботладилар. Бошқа бир йирик америкалик психолог В.Жеймснинг тадқиқотлари амалий аҳамиятга молик бўлдики, энди у дадил психологияни онг элементлари эмас, балки онг фаолиятини ўрганувчи фан деб таърифлай бошлади. Онг динамик, ҳаракатдаги, ўзгарувчан яхлит тузилма бўлиб, унинг намоён бўлишида тананинг шарт-шароитлари, унинг фаоллиги муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу икки тузилмалар одамнинг янги шароиитларга мослашуви, ва умуман ташқи муҳитда ўз ўрнини топишга имкон беради. Юқоридаги фикрлар таъсирида ХIХ асрнинг охирларида бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бихевиоризм оқими пайдо бўлди. Э.Торндайк ва Д.Уотсонлар асос солган ушбу йўналиш вакилларининг асосий ғоялари шундан иборат бўлдики, улар психологиянинг предмети нафақат онг, ёки нафақат фаолият, балки хулқдир, деб асослашди. Хулқ у ёки бу хатти-ҳаракатлар, амаллар, реакцияларда ифодаланиб, ташқи таъсирот – симулга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам одам ва унинг психологиясини билиш учун ўша таъсир кўрсатувчи ва таъсирланган хулқ ўрганилиши керак. Бу нарсалар бизнинг ҳозирги шароитимизда ҳам ишлаб чиқаришни ташкил этишда, таълим беришда ва психотерапияда инобатда олинади, улар ўтказган машҳур “Р > Р” формуласи бизнинг шароитларда ҳам таъсир кўрсатиш техникасида инобатга олинади, улар ўз долзарблигини ёўқотгани йўқ. Психология фан сифатида шаклланиб, унда олимлар қарашлари шаклланиб борган сари, руҳий кечинмалар табиятини негизидан, ич-ичидан ўрганишга эҳтиёж пайдо бўлди. ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлган психоанализ йўналиши фандаги айнан шу камчиликни бартараф этиш мақсадида пайдо бўлди. Классик психоанализнинг асосчиларидан бўлган авсриялик олим Зигмунд Фрейд психология нафақат онг соҳасини, яъни бевосита одам томонидан англанадиган хулқ-атвор шаклларини, балки онгсизликка алоқадор ҳодисаларни, яъни реал шароитда инсон ўзи англаб этолмайдиган ҳодисалар табиатини ҳам ўрганиши лозим деган ғояни илгари сурди. Психология фанининг предмети “Психология” сўзи иккита грек сўзларидан – “псйче” – жон, руҳ ва “логос” – таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предметини ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатлар ташкил этади. Психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. Психика – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни (ички руҳий оламни ҳам) онгли (баъзан онгсиз ҳам) тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, ҳис қилишимиз, тасаввур қилиб, англашимизни таъминлайди. Анъанавий таърифларда психология фан сифатида ана шу “психиканинг фактларини, қонуниятларини ва механизмларини ўрганади”, – деб ҳам баён этилган. Лекин бу қисқа таърифлардан психикага алоқадор жараёнлар онгнинг акс эттириш шакллари экан, деган юзаки хулосага келиш нотўғри бўлади. Чунки инсон психикаси ва унинг руҳий оламига алоқадор ҳодисалар ва жараёнлар шу қадар мураккаб ва хилма-хилки, биз баъзан ўз-ўзимизни ҳам тушунмай қоламиз. Шунинг учун ҳам одамларнинг билимдонлиги нафақат ташқи оламда рўй бераётган объектив ҳодисалар моҳиятига алоқадор билимлар мажмуига эга бўлиш билан, балки ҳаётда муносиб ўрин эгаллаш, ўз ички имкониятлари ва салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини оқилона ташкил этишнинг барча сирларидан бохабар бўлиш, ўзига ва ўзгаларга таъсир кўрсатишнинг усулларини билиш ва улардан ўз ўрнида унумли фойдаланишни назарда тутади. Психологик билимдонликнинг мураккаблиги айнан шундаки, атрофимиздаги нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятини бевосита ҳис қилиб билишимиз мумкин, лекин психик ҳаётга алоқадор бўлган жараёнларни, ўзимизда, миямиз, онгимизда рўй бераётган нарсаларнинг моҳиятини билвосита биламиз. Масалан, ўртоқларимиздан бири бизга ёқади, доимо бизда яхши, ижобий таассурот қолдира олади, лекин унинг у ёки бу хатти-ҳаракатларини бевосита кўриб, баҳолаб, таҳлил қилолсак-да, унга нисбатан ҳис қилаётган меҳримизни, узоқ кўришмай қолганимизда уни соғинаётганлигимиз билан боғлиқ ҳисни бевосита кўриб, идрок қилиш имкониятига эга эмасмиз. Айнан шунга ўхшаш ҳолатлар психология ўрганадиган ҳодисалар ва ҳолатларнинг ўзига хос табиати ва мураккаблигидан дарак беради ва уларни бошқа турли ҳодисалардан фарқ қилади. Шундай қилиб, психология фани ўрганадиган жараёнлар ва ҳодисалар мураккаб ва хилма-хил. Уларни ўрганишнинг икки жиҳати бор: бир томондан, уларни ўрганиш қийин, иккинчи томондан осон ҳам. Охирги жиҳати хусусида шуни айтиш мумкинки, бу ҳодисалар бевосита бизнинг ўзимизда берилган, уларни узоқдан қидириш, мавҳум аналогиялар қилиш шарт эмас, бошқа томондан, улар ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ ва умумий қонуниятлар ва принсипларга бўйсунади. 1-расмда психик жараёнларнинг намоён бўлиш шакллари, улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар акс эттирилган. Демак, қисқа қилиб, психологиянинг предмети конкрет шахс, унинг жамиятдаги хулқ-атвори ва турли ички кечинмалари, амаллари ва фаолиятларининг ўзига хос тарзда онги томонидан акс эттирилишидир, деб таърифлаш мумкин. Психология фанининг бугунги кундаги вазифалари, табиий, унинг предметига бироз ўзгаришлар киритади. Зеро, инсон онги ва қалби учун кураш муаммоси бутун дунё миқёсида долзарб турган масала сифатида қаралишини инобатга олсак, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси, мутсақил юрт фуқаролари онгининг миллий-маданий муҳит таъсирида, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида шаклланиши, улар қалбида соф имон ва соғлом дунёқарашлар, мутсақил фикрлашнинг шаклланиши механизмларини ўрганиш ҳам фаннинг муҳим предмети ҳисобланади. Айниқса, бугуни ёшларда аниқ мақсад ва маслакнинг бўлиши, миллий ифтихор ва ғурур туйғуларининг тўғри тарбияланганлиги яхлит халқ ва миллат манфаатлари билан уйғундир. Психология фан сифатида айнан ҳар бир шахсда ўзига, юртдошларига, турли фаолият турлари ҳамда дунёга нисбатан тўғри муносабатларни шаклланиши йўлларини ҳам ўрганиши керак. Акс ҳолда ёшлар онгидаги ўзгаришларни аниқ башорат қилолмаслик, уларни тўғри тарбиялаш воситаларини танлашда хатоликларни келтириб чиқаради. Юртбошимиз И. Каримовнинг бу борадаги фикрлари жуда ўринли: “Мен кўҳна бир ҳақиқатни яна эслатмоқчиман: табиатда бўшлиқ бўлмаганидек, инсоннинг онгу тафаккурида ҳам бўшлиқ вужудга келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Download 455.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling