Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-расм. Минтақа саноат ривожланишига таъсир этувчи омиллар


Download 1.54 Mb.
bet28/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2.4-расм. Минтақа саноат ривожланишига таъсир этувчи омиллар65

Минтақада хом ашёни қазиб олиб, унга ишлов бериш тармоғи, оғир саноат, электроника, кимё ва нефть-кимё, тўқимачилик ишлаб чиқариш саноати тармоқлари ўз базасига эга устувортармоқлар ҳисобланади. Бу эса мазкур тармоқларни янада ривожлантиришда ақлий меҳнат натижаларидан кенг фойдаланишга эътибор қаратган ҳолда билимлар иқтисодиётини ривожлантириш босқичига келганимизни кўрсатади. Бу йўналишда саноат тармоқларининг технологик таркиби бўйича ўрганиш мақсадга мувофиқ (20-илова).


Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш жараёнида, аввало, юксак технологиялар тармоғини ривожлантириш зарур (2.9-жадвал). Анъанавий тарзда юқори технологик тармоқлар деб шундай тармоқларга айтиладики, тармоқ маҳсулоти бўйича илм-фанга йўналтирилган харажатлар улуши камида 4,5-5 фоизни, юқори илмталаб тармоқларда эса 10 фоиздан ортиқни ташкил этади101.
Жаҳон амалиётига кўра, саноат мажмуаси инновациянинг ядроси ва иқтисодий ривожланишнинг асоси ҳисобланади. Шу сабабли минтақада биринчи ўринда юқори технологик тармоқларни ривожлантириш жараёнини фаоллаштириш учун шарт шароитлар яратиш зарур.
Аммо охирги уч йилдаги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмида унча юқори бўлмаган ўсиш суръатлари ушбу маҳсулотларнинг ЯҲМдаги улуши тушишига олиб келди. Ижобий ҳолат саноат тармоғида паст технологик тармоқнинг ҳиссаси йилдан-йилга камайиб бораётганидир.
Вилоятнинг юқори технологик салоҳияти юқори бўлишига қарамай, жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар таркибида инновацион маҳсулотлар ҳиссаси жуда кам фоизни ташкил этади.
Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, инновацион йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш узоқ муддатли стратегик йўналтирилган дастурларни ҳам давлат даражасида, ҳам хусусий тармоқ доирасида уларга эришиш мақсадида рағбат ва механизмларини яратиш лозим. Вилоятнинг инновацион иқтисодий ривожланиши саноатни ривожлантиришнинг самарали стратегиясининг мавжудлигига боғлиқ. Стратегиянинг тўғри танланиши вилоят саноатини инновацион ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.
Юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш таркибида ўрганилган даврлар мобайнида фақат фармавцевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошган бўлиб, авиация саноати, кимёвий тола етиштирувчи, ҳисоблаш техника воситалари саноати, оптика ва оптик- механик прибор ва аппаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши жуда кам ҳиссани (деярли йўқ) ташкил этаётгани жиддий камчилик ҳисобланади. 2.6-расмга кўра, Наманган вилоятининг саноат мажмуаси кўп укладли бўлиб, таҳлиллар минтақа саноат корхоналари турли туман эканлигини кўрсатмоқда.
Минтақа саноатининг инновацион салоҳияти илмий тадқиқот соҳасидаги ишчи ходимлар сони, илмий тадқиқотлар учун молиявий харажатлар ҳамда инновацион фаоллик асосида баҳоланади. Минтақанинг инновацион салоҳият индекси биринчи марта 2001 йилда Бутунжаҳон иқтисодий форумида нашр этилган бўлиб, у 6 та кўрсаткичга асосланади61F61F66 (2.10-жадва).

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling