Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-расм. Наманган вилояти иқтисодиётида кичик тадбиркорликнинг ўрни


Download 1.54 Mb.
bet24/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2.1.3-расм. Наманган вилояти иқтисодиётида кичик тадбиркорликнинг ўрни, (%)55F55F59
Ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг юқорилиги соҳа субъектларининг қишлоқ хўжалиги (улуши 99%), қурилиш (95,1 %) ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (69,4 %) фаоллиги ҳисобига таъминланмоқда. Вилоятда 2019 йил 1 январ ҳолатига жами 16524 та кичик бизнес субъектлари (фермер хўжаликларисиз) руйхатга олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 105,0 фоизга ортди. Хусусан бу кўрсаткич 2010 йилда 11872 тани ташкил этган бўлиб, 2016 йилда 15731 тага етган. Яъги 2016 йилда 2010 йилга нисбатан 32,5 фоизга, 2015 йилга нисбатан 4,0 фоизга кўпайган. Шунингдек, ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, 2016 йил якунларига кўра энг юқори кўрсаткичлар Наманган шахри (6341 та), Наманган (1275 та) ва Чуст туманларида (1318 та) юқори ўринларда туради. Хусусан, биргина Наманган шахри 2017 йилда Наманган вилоятидаги кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтиши бўйича 42 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Солиштириш ўрнида айтадиган бўлган, 2019-йилнинг ўзида Наманган шахрида 6341 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар рўйҳатдан ўтган бўлса, унга нисбатан Мингбулоқ туманида 521 та (12,1 марта кам), норин туманида 546 та (11,6 марта), Янгиқўрғон туманида 675 та (9,4 марта кам) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйҳатдан ўтган эди.
Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сонининг 2018 йилга нисбатан қараганда 1,4 баробар ортгани ҳам ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес улуши кўпайишини таъминламоқда. Вилоятдаги кичик саноат корхоналарининг сони 2013-2019 йилларда 1,4 баробар ўсиб, 16524 тага етган.
Шунингдек, рўйҳатдан ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар умумий ҳисобда вилоятда 2020 йилда саноат тармоғи бўйича 1407тага етган бўлса, 2019 йилда эса 1021 тани (24,3 фоизга кўп), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тармоғида 1004 та, 2016 йилда (21,0 фоизга кўп), савдо ва умумий овқатланишда эса 2457 тани ташкил этган (10,0 фоизга кўп). Шунингдек, тармоқларда бўйича олганимизда энг юқори кўрсаткич саноат (3624 та –), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (1454 та – 2019 йил , қурилиш (1450 та – 2019 йил ), савдо ва умумовқатланиш (5791 та – 2017 йил) ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари (1614 та – 2017 йил 1 чорак якуни бўйича) ҳиссасига тўғри келади. Энг паст кўрсаткич эса таълим , маданият, фан ва илмий хизмат кўрсатиш (451 та – 2018 йил), маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари (377 та – 2019 йил ) ҳамда транспорт ва алоқа (735 та – 2019
йил якуни бўйича) тармоқларига тўғри келади.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling