Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.7-жадвал
- § 2.2. Минтақада саноат ривожланишининг тенденциялари ва
Охирги ўн йилликда (2010-2021 йиллар) ҳам вилоят саноат тармоғида барқарор иқтисодий ўсишга эришди. Вилоят саноат ишлаб чиқаришида қурилиш материаллари саноатининг улуши паст даражада сақланиб, 3,7 фоизни ташкил қилди. Тармоқда электр энергияси, ёқилғи, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, рангли металлургия тармоқлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Тўқимачилик , енгил саноати ва озиқ-овқат кўп 56,5 фоизини ташкил этади. Вилоят балиқ, пишлоқ ва сут маҳсулотлари, мева-сабзовот консервалари, спиртли ичимликлар, гўшт ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича республикада алоҳида ўринга эга. Электр энергияси тармоғининг саноатдаги ҳиссаси 9,1 % атрофида бўлиши, металлургиянинг 11,4 %дан 25,0 %га кўтарилиши замонавий корхоналарнинг самарали фаолият юритаётганини билдиради (2.5-жадвал). Кимё ва нефть кимёси, қурилиш материаллари саноати тармоқларини жами саноат ишлаб чиқаришдаги улушида деярли ўзгариш бўлмаган бўлса-да, бу соҳаларда ҳам иқтисодий ислоҳотлар амалгаоширилган. Мазкур йиллар давомида саноат соҳасидаги юқори ўсиш суръатлари маълум маънода машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қора металлургия, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноатида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳисобига амалга оширилди. Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланишни ошириш натижасида газ, электр энергияси, кўмир, пўлат, цемент, автомобиль ишлаб чиқариш соҳалари ривожланди. Маҳаллий саноат корхоналари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошиши натижасида консерваланган гўшт, шунингдек, кийим-кечак, цемент, бетон, ёнғинга чидамли ҳимоя воситаларини импорт қилиш сезиларли даражада камайди. 2.7-жадвалСаноат тароқларининг умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси (%да)51F51F57
Саноати ривожланган давлатларда учинчи ва тўртинчи технологик укладларга тегишли маҳсулотлар ҳажми қисқариб бормоқда. Аммо Наманган вилоятида бешинчи ва олтинчи технологик укладга тегишли ишлаб чиқариш қисмининг ривожланиши секин кетмоқда, бу тармоқларнинг вилоят саноат мажмуасидаги ҳиссаси жуда кам ҳиссани ташкил этади (6-7 %). Бу эса саноатни янада ривожлантиришда жиддий муаммолар туғдиради. Бу йўналишда қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: -саноат тармоқларининг умумий тармоқдаги ҳиссаси билан йўналтирилган инвестиция ҳиссасининг ўзаро тўғри пропорционал тушмаслиги, минтақага киритилган инвестицияларда саноат тармоғи улуши юқори бўлишига қарамай, бу тармоқнинг иқтисодий ўсишга таъсири у даражада кучли эмаслигини кўрсатмоқда. Инвестицияларни фақатгина саноат тармоғига эмас, балки транспорт ва алоқа тармоқларига йўналтириш лозим. Бу ҳолат ҳам саноат ишлаб чиқариши жадаллашишига хизмат қилади. Ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажми бўйича Наманган вилояти республикада учинчи ўринни эгалламоқда (10,01 %)83. 2021 йилда Наманган вилояти корхоналари томонидан 52 турдаги технологик инновация жорий этилди. Шундан 78 турдагиси кичик корхона ва микрофирмалар томонидан амалга оширилди. Бу ўзгаришлар асосан минтақанинг саноат тармоғида кўзга ташланмоқда. Бу эса саноат тармоғини ЯҲМнинг асосий қисмини ташкил этган ҳолда ўсиш тенденциясини сақлаб қолишига сабаб бўлмоқда. Демак, замонавий технологиялар билан жиҳозланган кўплаб янги имкониятларнинг ишга туширилиши, хом ашёни тайёрлашдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча циклга тегишли омиллар ҳудудда жойлашганлиги мазкур минтақанинг устунлигини белгилайди. Хулоса қилиб айтганда, вилоят юқори ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга республика минтақаларидан биридир. Наманган ҳудудидаги табиий- иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиш нафақат бу ҳудуд, балки мамлакат миқёсида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки у ерда ҳали иқтисодий фаолиятга жалб этилмаган имкониятлар мавжуд. Бу ўзгаришлар асосан минтақанинг саноат тармоғида кўзга ташланмоқда. Бу эса саноат тармоғини ЯҲМнинг асосий қисмини ташкил этган ҳолда ўсиш тенденциясини сақлаб қолишига сабаб бўлмоқда. Демак, замонавий технологиялар билан жиҳозланган кўплаб янги имкониятларнинг ишга туширилиши, хом ашёни тайёрлашдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча циклга тегишли омиллар ҳудудда жойлашганлиги мазкур минтақанинг устунлигини белгилайди. Хулоса қилиб айтганда, вилоят юқори ижтимоий-иқтисодий салоҳиятга эга республика минтақаларидан биридир. Наманган ҳудудидаги табиий- иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиш нафақат бу ҳудуд, балки мамлакат миқёсида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки у ерда ҳали иқтисодий фаолиятга жалб этилмаган имкониятлар мавжуд. § 2.2. Минтақада саноат ривожланишининг тенденциялари вахусусиятлариМинтақаларнинг комплекс-инновацион ривожланишида фан-техниканинг замонавий ютуқларидан фойдаланган ҳолда ривожлантириш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидир. Вилоятда жами 7580 та саноат корхонси мавжуд.53F53F58 Шундан 7155 таси кичик корхона бўлиб, улар жами саноат маҳсулотининг 27,6 фоизини ишлаб чиқаради. Жами саноат корхоналарнинг 13-14 фоизини ташкил этувчи йирик корхоналарга саноат ишлаб чиқаришининг асосий қисми тўғри келади ҳамда бу корхоналар вилоят миқёсида муҳим аҳамиятга эга шаҳар ва туманларда жойлашган. Туманларнинг ишлаб чиқариш таркиби, аҳолининг турмуш шароити, бошқариш механизмлари, мазкур туманларнинг бошқа туманлар билан ўзаро иқтисодий алоқалари вилоятнинг ривожланиш имкониятларини белгилайди. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси минтақа саноати ривожланишининг асосий омилларидан биридир. Туманларнинг фойдали қазилмаларга эгалиги, фойдаланиш учун қулай электр энергияси мавжудлиги вилоятни республиканинг муҳим минтақасига айлантирди. Минтақадаги ҳудудларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ҳиссаси турличалиги вилоятда саноат ишлаб чиқариши нотекис тақсимланганини кўрсатади (2.6-жадвал).Ҳудудларнинг йиллар давомида минтақанинг саноати ишлаб чиқаришидаги ҳиссаси деярли ўзгармаган. Бу эса вилоят туманларининг маълум бир қисми саноатга, бошқалари эса қишлоқ хўжалигига ихтисослашганини кўрсатади. Минтақа туманларининг саноат ишлаб чиқариши ҳиссасидаги бу фарқи меҳнат ресурслари, табиий хом ашё, молиявий имкониятларнинг вилоят бўйлаб турлича тақсимланганлиги билан изоҳланади. Қуйидаги таҳлил, вилоятнинг фақатгина саноат бўйича устун туман ва шаҳарларини кўриш имконини берса ҳам, минтақа саноат имкониятларини баҳолаш имконини бермайди. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling