Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-жадвал Вилоят аҳолиси сонининг ошиш динамикаси ва республикадаги ўрни41F41F49


Download 1.54 Mb.
bet21/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2.3-жадвал

Вилоят аҳолиси сонининг ошиш динамикаси ва республикадаги ўрни41F41F49





Йиллар

Республика аҳолиси (минг киши)

Ўтган йилга нисбатан ошиши, % да

Наманган вилояти (минг киши)

Ўтган йилга нисбатан ошиши, % да

Республикадаги улуши,
% да

Намаган вилояти (минг киши)

Республикадаги улуши, % да

Иқтисодий фаол аҳоли42F42F50

Иқтисодиётда
банд аҳоли




2000 й.

24650,4

101,4

2471,3

100,9

10,9

105,0

9,4

9,5

2005 й.

26167,0

101,2

2560,7

100,8

10,9

103,5

9,1

9,6

2010 й.

28001,4

100,8

2685,7

100,7

11,0

107,2

9,6

9,4

2016 й.

31022,5

101,7

2858,1

101,2

11,1

1371,1

9,5

9,5

2017 й.

31575,3

101,8

2994,2

101,3

11,1

1367,1

9,1

9,8

2018 й.

32120,5

101,7

3429,1

101,3

11,1

1237,9

9,2

9,2

2019 й.

32656,7

101,7

3761,2

101,1

11,1

1299,1

9,1

9,1

2020 й

33905,2

103,8

3941,9

102,8

8,7 ?

1332,8

9,0

9,0

2021 й

34558,9

101,9

3994,0

101,8

8,7

1475,1

9,1

9,1

Иқтисодий салоҳият ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига эришиш йўлидаги барча имкониятлар ҳамда воситалар йиғиндиси ҳисобланади. Сўнгги йилларда минтақада аҳолининг бандлик даражаси ошиб бормоқда. Бу ҳудудларда саноат тармоқларида амалга оширилаётган инвестицион- инновацион лойиҳалар ишга тушиши билан боғлиқ.
2.4 -жадвал
Наманган вилояти ва туманларида аҳоли сонининг ўзгариши, минг нафар 43F43F51



Ҳудудлар

2014й.

2015й.

2016й.

2017й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Вилоят бўйича:

2298,1

2339,1

2377,3

2504,1

2554,2

2603,4

2652,4

2672,2

Наманган ш.

449,2

456,6

463,6

475,7

484,9

493,3

589,9

594,3

Мингбулоқ

100,3

102,0

103,7

111,9

114,2

116,4

118,5

119,4

Косонсой

164,3

167,7

170,9

184,7

188,3

192,1

195,9

197,5

Наманган

187,7

191,7

195,3

212,0

216,8

221,7

167,5

168,9

Норин

133,1

135,3

137,3

147,1

149,9

152,4

154,8

155,9

Поп

179,1

182,4

185,5

196,8

200,5

204,2

207,9

209,5

Тўрақўрғон

183,2

186,6

190,2

198,5

202,9

207,6

212,0

213,9

Уйчи

192,5

196,2

199,5

207,1

211,9

216,4

199,6

201,3

Учқўрғон

144,6

146,9

148,8

153,9

156,8

159,6

162,4

163,5

Чортоқ

163,3

166,1

168,7

178,9

182,4

186,0

187,3

188,6

Чуст

221,4

225,0

228,4

237,6

242,1

246,7

251,0

252,7

Янгиқўрғон

179,1

182,2

185,3

199,7

203,4

207,1

205,4

206,7

Вилоят ЯҲМнинг жорий таркибий тузилмасидан кузатиш мумкинки, охирги 10 йилда хизматлар соҳаси барқарор ўзгаришсиз тенденцияни қай этиб келмоқда. Хусусан, 2020 йилда вилоят ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 47,7 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йил якунида 49,4 фоизга тенг бўлди.


Вилоят ЯҲМ таркибида сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушининг қисқариб бораётганини кузатиш мумкин. Жумладан, мазкур тармоқнинг ЯҲМдаги улуши 2020 йилдаги 38,8 фоиздан 1,4 марта қисқаргани ҳолда 2021 йилда 12,2 фоизни ташкил этди. ЯҲМ таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушининг бу каби қисқариб боришига саноат маҳсулотларининг барқарор ўсиш тенденцияси сабаб бўлмоқда. Хусусан, саноат маҳсулотлари 2008 йилда ЯҲМнинг 13,5 фоизини ташкил этган бўлса, 2016 йил якунида ЯҲМнинг 18,2 фоизи айнан мазкур соҳа маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди. Таҳлиллар натижаси кўрсатадики, сўнгги йилларда вилоят ЯҲМ таркиби юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотлари билан тўйиниб бормоқда.
Ҳозирги даврда Наманган вилоятининг ЯҲМда саноатнинг улуши 18,2 фоизни (2021 йил 16,3%), қишлоқ хўжалиги 12,6 фоизни (12,3%), қурилиш 7,9 фоизни (7,2%), савдо, яшаш ва овқатланиш хизмати 12,2 фоизни (11,1%), юк ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 12,9 фоизни (13,1%) ва хизматларнинг бошқа соҳалари 36,2 фоизни (36,1%) ташкил этган. Кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши эса 67,5 фоизга ва хизматлар улуши 61,3 фоизга тўғри келган.
Хизматлар соҳасидаги туб ислоҳотлар ва унинг натижалари:
2021 йил умумий қиймати 45,5 млрд. сўмлик 232 та хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб, 1239 нафар иш ўринлари яратилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва Наманган вилояти ҳокимининг 2019 йил 16 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган “2020-2021 йилларда Наманган вилоятида туризмни ривожлантириш” бўйича вилоят дастури асосида сайёҳлик индустриясини янада ривожлантириш режалаштирилган.
Наманган вилоятининг ўзига хос иқлими ва мавжуд туризм ресурслари жумладан, тарихий обидалар (154 та) ва вилоятнинг диққатга сазовор объектлари (16та) вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришга асос бўлади. Сўнгги йилларда вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2020 йил якунида вилоятга хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчиларнинг сони 38200 нафарни ташкил этди.
Вилоятнинг Поп туманидаги Парда Турсун ва Чодак қишлоқларида уларнинг жойлашуви, ўзига хос ландшафти, салқин иқлими, тоза ҳаво ҳамда суви, ушбу ҳудудларда уй туризмининг ривожланганлиги, экотуризмни турли йўналишда (танишув, илмий, тарихий, спорт) ва тоғли ҳудудда қишки мавсумда чоғ-чанғи спортини ташкил этиш имконияларининг жуда юқорилиги унинг инвестиция салоҳиятини белгилайди.
2.5-жадвал
Наманган вилоятида туризм индустриясининг асосий кўрсаткичлари44F44F52



2017 й.2018 й.2019 й.2020 й.2021 й.Туристик базалар31002500400600480611Дам олиш ташкилотлари520048005800610067006922Санатория ва курорт корхоналари385004070043400462004890051765Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари318753193032135350323549337841Туристик фирмалар ва ташкилотлар112214702015230427073012Хизмат кўрсатилган ташриф буюрувчиларнинг сони, нафар3299733400341503733638200410003№
Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент тепалигида тарихий ёдгорликларни тиклаш, Захириддин Муҳаммад Бобурнинг болалиги ва унинг отаси ҳаётини ифодаловчи туризм харитасини ишлаб чиқиш ва Андижондаги Бобур ҳаёти билан боғлиқ туризм сервисини ишлаб чиқиш тавсия этилмоқда. Буюк Бобур ва Бобурийлар империяси Ахсикентдан бошланганлигини билиш ва кўриш туристлар учун жуда қизиқ.


Вилоятнинг инвестицион салоҳияти
Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2021 йилда умумий қиймати 1140,2 млрд. сўмлик 295 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳалар кимё ва нефткимё, машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ҳамда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика ва бошқа бир қатор соҳаларда амалга оширилиши кўзда тутилган (4-жадвал). 2020-2021 йиллар даврида тижорат банклари томонидан дастурдаги лойиҳалардан 119 тасига жами 32,4 млн. АҚШ долл. миқдорида кредит маблағлари ажратилган ва 1680 та янги ишчи ўринлари яратилган.
Шу билан бир қаторда дастур доирасида 2021 йилда жами 114 та лойиҳани ишга тушириш натижасида 124,1 млн.долларлик инвестициялар ўзлаштириш ва 3989 та янги иш ўринлари яратиш назарда тутилган.
Минтақа инфратузилмаси ҳам устунликка эга. Вилоят ҳудуди темир йўллар ҳамда автомобиль йўлларининг зич тармоғига эга. Шунингдек, ҳаво транспорти ҳам етарли даражада ривожланган. Наманган-Янгиқўрғон-Қўқон, Наманган-Чортоқ-Янгиқўрғон, Наманган-Тўрақўррғон-Поп, Наманган-Чуст- магистрал йўллари ривожланган транспорт тизимини кўрсатади. Аммо бундай йўлларнинг ривожланганлиги фақатгина нисбий характерга эга бўлиб, ҳали вилоятда инфратузилмани ривожлантириш бўйича қилиниши керак бўлган жуда кўп масалалар мавжуд.
Минтақанинг инвестиция салоҳияти республиканинг бошқа минтақаларига нисбатан устун ҳисобланади. Турли инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши минтақада инвестиция ҳажмининг юқори суръатларда ошишига замин яратмоқда. Электр энергетикаси, металлургия, озиқ-овқат, кўмир саноати тармоқлари жалб этилаётган инвестициялар ҳисобига барқарор ривожланмоқда. Жалб этилаётган ялпи инвестициялар ҳажмининг барқарор ошиши республикада умумий инвестицияларнинг вилоятда улуши барқарор сақланиб қолишига хизмат қилмоқда.
Инвестицияларнинг саноат тармоғига киритилган улуши юқорилигича қолмоқда. Биз амалга оширган ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқаришга 26,4 % (шундан металлургия саноатига 6,8 %, тўқимачилик маҳсулотларига 6,7 %, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқаришга 3,6 %, озиқ-овқат маҳсулотларига 2,6 %), тоғ-кон саноатига 0,5 % инвестициялар йўналтирилди.45F45F53
Асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозларига йўналтирилган улуши 28,1 %ни ташкил этган ҳолда юқори улушни кўрсатмоқда (2020 йил). 2020 йилда 18994,4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар жалб этилиб, 2019 йилга нисбатан 82,2 %ни ташкил этди. Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Учқўрғон ва Поп шаҳарлари ҳамда Чуст, Поп, Тўрақўрғон туманларига энг кўп инвестиция йўналтирилди.46F46F54

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling