Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
-жадвал Тармоқлар бўйича рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони тўғрисидамаълумот
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
2.8-жадвал
Тармоқлар бўйича рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони тўғрисидамаълумот56F56F60 (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари)
Бунда энг паст кўрсаткичга эга бўлган маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари (377 та – 2017 йил) энг юқорида турган савдо ва умумовқатланиш тармоғи фарқи (4721 та – 2017 йил) 11,3 мартани ёки 5414 тани ташкил этди. Бу эса тармоқлар орасида мутлақ нотенглик мавжудлигини англатади. Наманган вилоятида кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар сони йилдан йилга юқори ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Хусусан, 2016 йилда бў кўрсаткич 647,1 минг тани ташкил этган бўлса, 2005 йилда 189 мингта, 2006 йилда 347,1 мингта, 2010 йилда 248,7 мингта, 2015 йилда 614,9мингтани ташкил этган эди. Бу эса охирга 10 йилда (2016 йилни 2006 йилга нисбатани олганда) деярли 47,0 % га ёки 1,1 мартадан кўпроққа ошганини англатади. Шунингдек, охирги йиллар давомида Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар сонининг умумий бандлар сонидаги улуши ўсиш тенденциясига эга бўлган. Яъни охирги 11 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар сонининг умумий бандлар сонидаги улуши 19,6 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин. Бу эса ҳар бир йил учун ўртача олганда деярли 1,8 фоиздан ёки 1,1 мартадан кўпроққа тўғри келади. Шунингдек, 2005 йилда 64,0 фоизни ташкил этган бўлса, 2010 йила бу кўрсаткич 78,7 % га, 2015 йилда 83,3 фоизга, 2016 йилда 83,6 фоизга етди. Шу йилларда энг юқори кўрсаткич 2006 йилда кузатилган бўлиб, шу йилда 2005 йилга нисбатан 7,5 фоизга кўп бўлган ўсиш кузатилган эди. Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг республика ЯИМдаги солиштирма салмоғи бўйича тенденция ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, 2016 йилда 80,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 80,2 фоизни, 2010 йилда 76 фоизни, 2006 йилда 57,5 фоизга тенг бўлган. Шунингдек, 2016 йилга нисбатан олганда 2005 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг республика ЯИМдаги солиштирма салмоғи 35,1 фоизга кам бўлган эди. Шунингдек, вилоятда йиллар давомида иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши 2015-2016 йилларда ўзгарувчан хусусиятга эга бўлди. Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 2016 йилда вилоят ЯҲМининг 80,3 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хиссасига тўғри келди, 2015 йилда 2016 йилга нисбатан эса 0,1 фоиз (80,2 фоиз) паст эди. Шунингдек, туманлар миқёсида кўрадиган бўлсак, 2016 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида 69,5 %и (2015 йилда – 62,0 %), қишлоқ ҳўжалигида 99,0 %и (2015 йилда – 99,2 %), қурилиш соҳасида 95,1%и (2015 йилда – 94,6 %), савдо ҳамда пуллик хизматлар тармоғида эса 60,6 %и (2015 йилда – 56,4 %) шу соҳа хиссасига тўғри келмоқда. . Шунингдек, савдо, қурилиш ва қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 90 % дан юқори бўлган кўрсаткичга эга. Хусусан, иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши қишлоқ ҳўжалигида шу соҳанинг улуши 98,0 дан юқори, қурилиш тармоғида ўртача ҳисобда 90 фоиздан, савдо соҳасида 93,0 дан юқори бўлиб, бу кўрсаткич бўйича саноат, пуллик хизмат кўрсатиш соҳаси энг паст кўрсаткичларга эга ҳисобланади. Шу тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши мос равишда 60 ва 65 фоизни ташкил этди. Юқоридагига асосланган ҳолда Наманган вилоятида маҳаллий молия тизимини ислоҳ қилиш ва унинг барқарорлигини ошириш мақсадида қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:Маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада жадаллаштириш лозим. Бунда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис тизимини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Таҳлиллар кўрсатмоқдаки, қайси шаҳар ёки туманда ушбу соҳа яхши ривожланиш тенденциясига эга бўлса, бюджетга тушумлар ўсиш суръатида ҳам ижобий тенденция кузатилмоқда. Иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналар фаолиятини янада жадаллаштириш. Улардаги ишлаб чиқариш жараёнини модернизациялашга хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни олиб бори лозим. Норасмий секторда фаолият олиб борувчи (айниқса транспорт хизмат куўрсатиш тизимида) тадбиркорлик субъектларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тизимли ишларни кучайтириш лозим. Солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш ва солиқ қарздорлиги бўйича солиқ интизомини мустаҳкамлашга оид тизимли ишларни кучайтириш мақсадга мувофиқ. Маҳаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадларини юқори ва барқарор тушум манбаи бўлган солиқ турлари ҳисобига ошириш. Наманган вилоятида дам олиш масканларни мавжудлиги ва бу борада салоҳиятининг юқорилигини эътиборга оладиган бўлсак, туристик базаларни, дам олиш оромгоҳларини ташкил этишга инвестиция сарфланиши мақсадга мувофиқдир. Маҳаллий бюджетлар даромадлари бўйича режа кўрсаткичини юқори даражада бажарган шаҳар ва туманлар учун режадан ортиқча олинган даромадларнинг 50%дан ортиқ қисмини ҳудудларга қолдириш бўйича рағбатлар тизимини жорий этиш лозим. Маҳаллий бюджетлардан молиялаштирилаётган бюджет харажатларини инвентаризациядан ўтказиш ва харажатларни максимал иқтисод қилишга йўналтирилган манзилли ислоҳотларни кучайтириш лозим. Янгиқўрғон туманида солиқ тўлови бўйича солиқ солиш объектлари қамровини пастлиги. Албатта юқори технологик саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши меҳнат унумдорлиги, иқтисодиётнинг замонавий ривожланиши интенсив ривожланиш йўлининг аҳамиятини оширишни талаб этади.Бунинг учун минтақа саноат корхоналарида, аввало, моддий техник ҳолатнинг асосий қисмини ташкил этувчи асосий фондлар ҳолати ўрганилади ва таҳлил қилинади. Асосий фондлар ҳолати саноат корхоналарининг моддий техник таъминоти ҳамда сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга тайёргарлик даражасини кўрсатади. Саноат корхоналари асосий фондларининг яроқлилик фоизи сифат кўрсаткичини белгилаб беради. Вилоятдаги саноат корхоналари асосий фондларининг яроқлилик фоизи республика кўрсаткичидан баланддир. Вилоятда асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти йилдан-йилга пасаётгани, сўнгги йилларда вилоят саноат корхоналарида асосий воситалар янгиланишига кам эътибор қаратилаётганини кўрсатади. Бу эса саноат корхоналарининг моддий техник базаси ёмонлашишига олиб келади. Шунингдек, асосий воситаларни янгилаб бориш жараёни суст кечишини кўрсатади. Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти ошиши саноат корхоналарининг асосий воситалари таркибида янги машина ва ускуналар сони ортишини англатади. Миқдор ва сифат нуқтаи назаридан кадрлар тузилмаси саноатни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Вилоят саноатида банд аҳоли 259,3 минг кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич вилоятда банд аҳолининг ўртача 20 фоизини ташкил этади. Саноат мажмуасидаги ходимлар сони йиллар давомида деярли ўзгармаган. Бу ҳолат юқори бўлмаган иш ҳақи, меҳнат шароити туфайли содир бўлган бўлиши мумкин. Минтақадаги иш ҳақи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Саноат тармоғида ўртача иш ҳақи 2020 йилда 2948,5 минг сўмни ташкил этган (вилоятда ўртача иш ҳақи 2870,4 минг сўмни ташкил этди). Учқўрғон,Тўрақўрғон, Поп, Наманган шаҳарлари ҳамда Косонсой, Уйчи, Чортоқ ва Мингбулоқ туманларида саноат тармоғи муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли, бу ҳудудларда банд аҳоли сонининг ўсиш суръати бошқа ҳудудлардан юқоридир. Вилоятда юқори малакали мутахассисларга талаб ортиб бориши саноатда иқтисодий ўсиш учун асос сифатида хизмат қилади. Ўртача иш ҳақи бўйича вилоят туманлари бир неча гуруҳларга бўлинади (2.7-жадвал). Меҳнат салоҳияти юқори бўлган ҳудудларнинг асосий қисмини саноат тармоқлари жадал суръатларда ривожланаётган ҳудудлар ташкил этади. Бу эса қолган ҳудудларда ҳам ишчи кучи сифатини ошириш ҳисобига саноат корхоналарини кўпайтириш заруратини талаб этади. Бу эса қолган ҳудудларда ҳам ишчи кучи сифатини ошириш ҳисобига саноат корхоналарини кўпайтириш заруратини талаб этади. Минтақада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантирувчи муҳим омиллардан бири инвестиция омили ҳисобланади. Вилоят инвестицион фаоллиги бўйича бошқа ҳудудлардан юқори туради. Вилоятга киритилган инвестицияларнинг деярли ярми саноат тармоғига йўналтирилмоқда. Саноат тармоқларидан электр энергетикаси, металлургия, кўмир ва озиқ-овқат, тўқимачилик ва резина, пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш саноат тармоқларига йўналтирилган инвестициялар ҳажми юқорилиги вилоятда инвестициялар ҳажми ялпи кўпайиб боришига асосий туртки бўлмоқда. Аммо саноатнинг инновацион тармоқлари бўлган машинасозлик, электротехника, фармавцевтика ва кимё соҳаларига киритилаётган инвестициялар ҳажми паст даражани ташкил этмоқда. Таркибий нуқтаи назардан эса вилоятда корхона ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан инвестицияни жалб этиш камайиб, инвестициялар таркибида жалб этилган маблағлар улуши ортиб бормоқда. 2005-2021 йилларда вилоятда банк кредитлари ва бошқа заёмларнинг умумий инвестициялардаги улуши 5,8 фоиздан 8,0 фоизга етди. 2021 йилда минтақадаги инвестицияларнинг 35,2 фоизи саноатга йўналтирилди57F57F61. Бу эса тижорат банкларининг кредит бериш қобилияти ошганлигини кўрсатади. Вилоятга киритилган инвестициялар таркибида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар 2016 йилда 5,7 фоиздан 2020 йилга келиб, 23,9 фоиз58F58F62 (республикада бу кўрсаткич 14,3 фоиз) ни ташкил этган. Вилоятга катта миқдорда инвестицияларнинг жалб этилиши саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиш даражаси юқори бўлишига олиб келади. Таҳлил натижалари инвестицияларнинг деярли ярми шаҳарларга йўналтирилганлигини кўрсатмоқда. Шу сабаба ҳудудда саноат тармоғидаги инвестицион лойиҳаларга асосий маблағ йўналтирилаётгани ҳамда уларда йирик ишлаб чиқариш объектлари жойлашганини кўрсатади. Минтақа ва ундаги туманларнинг инвестицион жозибадорлиги шунга деярли мос эканлиги ва Тўрақўрғон, Поп шаҳарлари ҳамда Янгиқўрғон, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Уйчи туманларида жозибадорлик кўрсаткичлари юқори эканлигини кузатиш мумкин. Хориж капитали иштирокидаги корхоналар ҳам, асосан, инвестицион Таҳлил натижалари инвестицияларнинг деярли ярми шаҳарларга йўналтирилганлигини кўрсатмоқда. Бу эса ҳудудда саноат тармоғидаги инвестицион лойиҳаларга асосий маблағ йўналтирилаётгани ҳамда уларда йирик ишлаб чиқариш объектлари жойлашганини кўрсатади. Хориж капитали иштирокидаги корхоналар ҳам, асосан, инвестицион жозибадор ҳудудларда жойлашган Вилоятда хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг 54,1 фоизи98 саноат тармоғига тўғри келади. Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ҳам туман ва шаҳарларда кескин фарқ қилади. Жумладан, Янгиқўрғон, Чуст, Тзрақўрғон шаҳарлари ҳамда Поп, Наманган туманларида асосий хориж капитали иштирокидаги саноат корхоналари жойлашган. Бундай ҳолатнинг давомли амалга ошиши бу ҳудудлар ўртасида тафовутнинг янада кўпайиши каби муаммони келтириб чиқариши мумкин. Юқоридаги турли омиллар таҳлилидан кейин вилоят саноат бўйича тармоқларининг ривожланиш хусуситяларини ифодаловчи 4 та гурухдан иборат ҳуддлар ажратилди. 2.8-жадвалда акс этганидек, саноат тармоқларининг ривожланиши жиҳатидан Янгиқўрғон, Поп, Чуст, Учқўрғон туманлари бошқа туманларга нисбатан устунл эканлигинии кўриш мумкин. Мазкур туманларда табиий ресурслар етарли экани, ихтисослашган саноат тармоқларининг мавжудлиги, малакали кадрлар ва ишчи кучини яхши таъминланганлиги ва инвестицияларнинг жалб этилиши жиҳатидан яққол устунлик борлиги, умумий ишлаб чиқариш учун барча омиллар мавжудлиги асоссланган. Кейинги гурухлар саноат ривожланиши юзасидан кўпгина омилларга эга. Охирги гурухларда қишлоқ хўжалиги тармоқлари устун эканлиги аксинча, саноат тармоқларининг паст даражадалиги аниқланган. Бу ҳолатни аҳоли жон бошига саноат ишлаб чиқариш индексида ҳам кузатиш мумкин (16-илова). Бу ҳудудларда вилоят саноат ишлаб чиқаришида республика даражасида аҳамиятга эга йирик корхоналар жойлашган ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмаси юқоридир. Аммо вилоятнинг қулай географик жойлашув ҳамда салоҳиятга қарамасдан Мингбулоқ, Норин, Уйчи ва Наманган туманларида саноат ишлаб чиқаришнинг ривожланиши қуйидагича қолмоқда. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling