Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Шунингдек, вилоятда Янгиқўрғон шаҳри, Тўрақўрғон ва Поп туманларида кўмир-энергетика


Download 1.54 Mb.
bet44/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Шунингдек, вилоятда Янгиқўрғон шаҳри, Тўрақўрғон ва Поп туманларида кўмир-энергетика, Норин туманларида агросаноат, Наманган, Норин, Чуст туманларида тўқимачилик саноат кластерларини яратиш мақсадга мувофиқ. Вилоятда саноат кластерларидан ташқари эркин иқтисодий ҳудудлар ва технопаркларни ташкил этиш ҳам муҳим жараён ҳисобланади. Бунда вилоят шаҳар ва туманларининг турли хил омилларга эга эканлиги минтақа саноатини инновацион ривожлантириш шаклларидан қай бирини ташкил этиш заруратини белгилайди (3.13-жадвал).

3.12 -жадвал

Наманган вилоятида саноат ишлаб чиқаришининг тузилмалари105F105F116







Шаҳар ва туманлар номи

Технопарклар

Кластерлар

Эркин
иқтисодий ҳудудлар

Кичик
саноат зоналари




Вилоят бўйича:
















ҳудудларр:













1.

Наманган ш.

+







+

2.

Мингбулоқ

+










3.

Косонсой













4.

Наманган

+










5.

Норин













6.

Поп

+










7.

Тўрақўрғон

+










8

Уйчи

+










9.

Учқўрғон

+

+




+

10.

Чортоқ













11.

Чуст

+

+







12.

Янгиқўрғон

+

+







Бозор иқтисодиѐти институтларини ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмай, оддийгина жорий этиш фақат салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бунинг учун эркин иқтисодий зонада барча инфратузилма шароитларини яратиш, пул-кредит ва солиқ сиѐсатида имтиѐзларни жорий этиш энг асосий талабдир.


Йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича юқори даражадаги ҳудудларда технопарк шаклида саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш лозим. Технопарклар юқори технологик саноат ишлаб чиқаришини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу йўналишда фан, ишлаб чиқариш ва амалиѐтни бирлаштириш имконини берувчи технопаркларни шакллантириш жараѐнини амалга ошириш лозим.
Юқори технологик саноат тармоғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун юқори малакага эга мутахассисларни жалб этиш, тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган инновацияларни ишлаб чиқиш, сохта инновациялардан воз кечиш керак. Юқори технологик саноат тармоқлари бўлган фармавцевтика ва биотехнология, озиқ-овқат саноат тармоқларида технопаркларни ташкил этиб, бу йўналишда саноат корхоналарига эга Чуст, Учқўрғон, Поп шаҳарларида бу жараѐнни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Аммо вилоятдаги кўпгина шаҳар ва туманларнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашгани, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг асосий қисми бир неча ҳудудгагина тўғри келиши қишлоқларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
қайта ишловчи саноат корхоналар мажмуасидан иборат кичик саноат зоналарини ташкил этиш мажбуриятини юзага келтиради. Бу эса қишлоқ жойларда мавжуд хом ашё ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш заруратини кўрсатади. Бу Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон Поп туманларида озиқ-овқат ва енгил саноат тармоқларида ташкил этилган бўлиб, аммо инновацион ривожланиш йўналишида ишлаб чиқариш, кадрлар салоҳияти, молиявий таъминот нуқтаи назаридан баъзи камчиликларга эга.
Мазкур йўналишларни амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар минтақа саноат тармоқларини самарадорик нуқтаи назардан ижобий натижа беради. Вилоятда инновацион фаолиятни шакллантириш,саноат тармоқларини диверсификация қилиш устувор эканини кўрсатади.
Кейинги йўналиш саноат тармоқлари малакали кадрлар, ишчи кучи ҳамда бошқарув аппаратини тайёрлаш билан боғлиқ. .
Учинчи йўналиш сифатида илмий тадқиқот мажмуаси, инновацион фаолияти ва корхоналар ривожланишини таъминлаш бўлиб, бунинг учун вилоятда барча шароитлар мавжуддир.
Тўртинчи йўналиш инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича шароит яратишдир.
Бешинчи йўналиш сифатида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, хусусан, транспорт йўлларини модернизациялаш ишларини амалга ошириш тизимини ўз ичига олади.
Олтинчи йўналиш барқарор ишбилармонлик муҳитини таъминлашдан иборат.
Еттинчи йўналиш саноат мажмуаси корхоналарини молиявий қўллаб- қувватлаш бўлиб, машинасозлик кластери ривожланиши учун шарт-шароит яратиш саноат мажмуасининг бошқа тармоқ корхоналарини зарур технологик ускуналар билан таъминлайди, шунингдек, инновацион жараёнларни фаоллаштиради, бешинчи технологик укладли ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришни бошлайди.
Муваффақиятли инновацияларни ривожлантириш ва молиялаштириш тизимининг асосларидан бири йирик фирмаларда ички илмий тадқиқот марказларини ташкил қилиш бўлиб, бу минтақа шароитида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги муносабатлар ривожланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, инновацион кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш тажрибаси, шу жумладан, инновацион инфратузилмани шакллантириш, хусусан уни турли йўллар билан рағбатлантиришга эътибор қаратиш, инновацион ривожланиш эҳтиёжлари учун молиявий ресурслардан фойдаланиш бўйича ихтисослашган нодавлат комиссияларини тузиш лозим

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling