Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-жадвал Наманган вилояти саноат корхоналарининг кластер коэффициентлари ҳолати (2021 йил)


Download 1.54 Mb.
bet43/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

3.11-жадвал
Наманган вилояти саноат корхоналарининг кластер коэффициентлари ҳолати (2021 йил)100F100F111





Иқтисодий фаолият тури

Коэффициентлар

Ихтисос лашув

Маҳаллий лаштириш

Аҳоли жон бошига
ишлаб чиқариш

1.

Тоғ-кон ва очиқ конларда ишлашга
ихтисослашган саноат

0,4

0,21

0,43

2.

Қайта ишлаш саноати, жумладан

0,40

0,02

1,6

3.

Озиқ-овқат саноати

1,23

0,45

1,40

4.

Енгил саноат

0,44

0,30

1,11

5.

Мебель ишлаб чиқариш

2,0

1,15

2,33

6.

Нашр қилиш

0,25

0,16

0,30

7.

Кокс ва нефтни қайта ишлаш

0,02

0,01

0,03

8.

Кимё саноати

1,04

0,32

1,14

9.

Фармавцевтика маҳсулотлари ишлаб
чиқариш

0,21

0,13

0,21

10.

Бошқа саноат маҳсулотларни ишлаб
чиқариш

1,43

1,04

2,8

11.

Металлургия саноати

2,21

1,02

2,8

12.

Машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

0,84

0,51

1,03

13.

Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва
ҳавони кондициялаш

1,01

1,11

1,25

14.

Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш

0,41

0,25

1,00

Таҳлилнинг иккинчи босқичида кластер салоҳиятини сифат жиҳатдан баҳолаш, ишлаб чиқариш омиллари, бозорлар ва қўллаб-қувватловчи тармоқларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этиб, бу босқичда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:


биринчидан, саноат ишлаб чиқаришида тармоқнинг ҳиссаси. Бу йўналишда озиқ-овқат саноати (6,3 %), енгил саноат (4,4 %), кимё маҳсулотлари (4,1 %), металлургия саноати (22,63%)101F101F112 тармоқлари алоҳида ўринга эга;
иккинчидан, тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рентабеллиги;
рентабеллиги 1 %, ишлаб чиқариш саноат тармоғида 7 %, электр, газ ва буғ билан таъминлаш тармоғида 1,0 %ни ташкил этмоқда102F102F113. Албатта, минтақада саноат ишлаб чиқариш таркибида қайта ишлаш саноати энг рентабел ҳисобланади. Бу тармоқ таркибида металлургия тармоғининг рентабеллиги 11 %160ни ташкил этмоқда;
учинчидан, янги технологияларни татбиқ этиш тармоқларни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлганлиги туфайли юқори технологик босқичларда маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминловчи замонавий ишлаб чиқариш фондларига алоҳида эътибор қаратиш заруратга айланмоқда. Асосий капиталга инвестицияларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш саноатига (12,2 %), хусусан: металлургия саноати (3,4 %), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга (3,74%) йўналтирилмоқда103F103F114;
тўртинчидан, эскириб қолган технология ва ускуналарни қўллаш кўп ҳолатда маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, тармоқда банд аҳоли камайиши ёки кўпайишини таҳлил қилиш жараёни ҳам мақсадга мувофиқ бўлиб, жами минтақада банд аҳолининг 10,6 %и шу тармоққа тўғри келади104F104F115;
бешинчидан, корхоналар ривожланиши учун ўз маблағлари етишмовчилиги ҳолатида молиявий ресурсларни жалб этиш имконияти, яъни кредитлар юзага келади.
Кластерлаштириш салоҳиятининг миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш бўйича металлургия саноати етакчи бўлса ҳам, бу тармоқ инновация имкониятларига тўсиқ ҳисобланади. Шу сабабли машинасозлик, озиқ-овқат ва кимё тармоқларида ишлаб чиқариш кластерларини шакллантириш учун барча шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ.
Тўртинчи босқичда, Наманган вилоятидаги ташкил этилиши режалаштирилаётган саноат кластерларининг иштирокчилари ўртасидаги алоқалар таҳлил қилинади. Кластерларни ташкил этиш саноат корхоналарини самарали фаолиятини йўлга қўйиш, юқори технологик саноат маҳсулотларини ишлаб чиқиш имконини беради.
Кластерни ташкил этиш рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда технологик тараққиётни таъминлаш имконини беради. Кластернинг асосий иштирокчилари қуйидаги корхоналар бўлиши мумкин: ―Поп қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, ―Нефть ва газ кимё машинасозлиги заводи, цементремонт‖ МЧЖ, ―Truetzchler Machinery Central Asia ва ҳоказо. Бу корхоналар ўз атрофида кичик корхоналарни жамлаган ҳолда фаолият юритиши мумкин (3.5-расм).
Ушбу тармоқ таркибидаги корхоналар янги авлод саноат корхоналари ҳамда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу эса илмий техник тараққиётни зарурлигини акс эттиради. Бунда йирик таълим муасслари,фанлар академияси муассасалари (улар муаммони фаол равишда ўрганиши лозим), машинасозлик бошқа тармоқлар учун зарур бўлган инновацион машина ва ускуналарни ишлаб чиқариши соҳасида илмий тадқиқот ишларини амалга оширувчи ишлаб чиқариш корхоналарини ўз таркибига олиши мумкин. Машинасозлик кластери ҳудудий муносабатлар, умумий маҳсулотлар ва етказиб берувчиларга эга бўлган ҳолда технологик занжир тамойилига асосланади. Кластерларни ривожлантириш маркази қошидаги машинасозлик тармоғини мувофиқлаштириш кенгаши кластерни бошқариш бўйича асосий орган бўлиши лозим. Кенгаш ўз таркибига ушбу тармоқдаги тадбиркорлар, таълим муассасалари ва машинасозлик соҳасидаги корхона бошқарувчиларини олиши лозим.
Машинасозлик кластерини ривожлантириш бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Машинасозлик кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш жараёнида қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидагилар зарур:
1. Қулай муҳитни яратиш.
2.Саноат ишлаб чиқаришнинг технологик даражасини ошириш.
3.Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш.
4.Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling