Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантириш назарий асослари
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
§1.2. Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантириш назарий асослари Бутун дунё учун катта синов бўлган коронавирус пандемияси туфайли вужулга келган ҳолат дунё мамлакатлари иқтисодиётига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Жаҳон банкининг прогнозига кўра 2022 йилда жаҳон ялпи маҳсулоти 4,3, Хитойда ялпи ички маҳсулот 5,4, Европа Иттифоқида 4,4, АҚШда 4,2, Россияда 3,2 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич, Ўзбекистонда эса 5,5 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда9F9F16. Шу сабабли, мамлакатда янгича ёндашув ва воситаларни қўллаган ҳолда иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш бўйича кўпгина чора- тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ўртасида глобаллашув ва рақобат курашининг кучайиши натижасида ҳар бир давлат ўз минтақаларининг самарали ривожланиши учун иқтисодиётнинг барча тармоқларини муваффақиятли фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса ушбу ҳудудларни саноат мажмуасини ривожланишига ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга имконият яратмоқда. Минтақавий саноат мажмуаси ўзаро муносабат ўрнатган корхоналардан иборат оддий тўплам эмас. Бу тизим ташқи муҳит таъсирига қарши тура оладиган интегратив хусусиятларга эга ягона бирлик сифатида мавжуд. Минтақа саноат мажмуасининг инновация салоҳияти эса минтақанинг аниқ мақсадга йўналтирилган ва ташқи муҳит билан доимий алоқада бўлган ўзаро боғлиқ элементлар тўпламини ривожлантириш мақсадида инновация фаолиятини амалга ошириш учун зарур моддий техника, ахборот, молия ва инсон ресурсларига эга бўлиши ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш ва хўжалик субъектларининг замон талабига мос ҳолда ривожланиб боришини англатади. Минтақаларни ривожлантириш бўйича фикрларни Н.Н.Колосовскийнинг ишларида ҳам учратиш мумкин10F10F17. У ўз ишларида илк бор ― иқтисодий тараққиётнинг махсус ҳудудлари ҳисобланган ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этишнинг муҳимлигини асослаб берди. Маҳаллий олимлардан А.Абдуҳамидов, А.А.Ортиқов, Х.Ишбутаев, А.М.Содиқов, Ш.Б.Имомов, А.М.Қодиров А.Ж.Сиддиқов, Э.Х.Махмудов ва М.Исоқовнинг илмий ишларида минтақа саноат мажмуаси ва уни ривожлантириш масалалари ёритилган. Жумладан, Э.Х.Махмудов саноат мажмуасини ривожлантиришда қулай макроиқтисодий муҳитнинг заруратини ёритиб берди11F11F18. Бу йўналишда солиқ, пул кредит, нарх ва валюта сиёсатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлилигини асослаб берди. М.Нарзиқулов12F12F19 эса ўз ишларида саноатни ривожлантиришда таркибий ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратди. А. Ортиқов эса мамлакат саноатини ривожлантиришда мамлакатнинг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашув омиллари муҳим эканлигини таъкидлаган13F13F20. Минтақада барча саноат тармоқларининг бирдек устун даражада ривожланиши мушкулдир. Минтақанинг географик жойлашуви, аҳолиси, моддий ва интелектуал имкониятлари, табиий ресурслари мавжудлигига кўра саноатнинг фан сиғимли, моддий талаб ёки меҳнат сиғими юқори бўлган тармоқларидан бири ривожлантирилади. Баъзи мамлакатларда фан сиғимли саноат тармоқларида меҳнат унумдорлиги юқори бўлса, баъзиларида меҳнат сиғимли ёки моддий сиғимли саноат тармоқларининг самараси юқори ҳисобланади. Минтақа саноатида ― ўсиш нуқталари аниқланиши, унинг инновацион ривожланишини таъминлайди. Аслида инновация саноат мажмуасининг маркази атрофида ресурслар концентрациясига олиб келувчи ўзига хос куч майдони ҳисобланади. Минтақада барча саноат тармоқларининг бирдек устун даражада ривожланиши мушкулдир. Минтақанинг географик жойлашуви, аҳолиси, моддий ва интелектуал имкониятлари, табиий ресурслари мавжудлигига кўра саноатнинг фан сиғимли, моддий талаб ёки меҳнат сиғими юқори бўлган тармоқларидан бири ривожлантирилади. Сўнгги 200 йил давомида биринчи саноат инқилобидан бошлаб, жаҳон иқтисодиёти даврий ривожланмоқда. Бу даврда ҳудудлар ривожида алоҳида ўринга эга саноат тармоғи бўйича: Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling