Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Download 1.54 Mb.
bet5/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
Наманган вилояти саноат ривожланишининг тенденциялари ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган;
минтақа саноат тармоқларининг ривожлантириш бўйича ташкилий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий механизми юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
минтақа саноати ривожланишига таъсир этувчи омиллар ва ишлаб чиқариш ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган;
Наманган вилояти саноат ишлаб чиқаришнинг 2022-2030-йиллар бўйича прогнози ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги унда фойдаланилган статистик маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат статистикаси қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг расмий маълумотларидан олинганлиги, ишда қўлланилган ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг ваколатли давлат тузилмалари томонидан амалиётга жорий қилинганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан минтақа саноати инновацион ривожланишининг назарий- концептуал асослари ҳамда йўналишларини ишлаб чиқиш, жумладан, Наманган вилояти саноатини инновацион ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларида манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ҳудудий саноатни ривожлантириш дастурларини шакллантириш, саноат ишлаб чиқаришида устунликларини ҳисобга олган ҳолда минтақавий ривожланиш дастурлари самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг туман ва шаҳарлар саноатининг инновацион салоҳиятини баҳолаш ва ишлаб чиқаришдан самарали фойдаланиш истиқболларини белгилашда ҳамда олий таълим тизимида «Минтақавий иқтисодиёт», «Ўзбекистон иқтисодиёти», «Инновацион иқтисодиёт» ва «Хорижий мамлакатларда инновацион тараққиёт ва рақамли иқтисодиёт» фанларидан ўқув материалларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling