Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 1.54 Mb.
bet4/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот иши Тошкент Давлат иқтисодиёт университети илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ А-1-44-сонли “Наманган вилоятини субвенциядан чиқариш ва аҳоли даромадларини ошириш” (2017-2020йй) мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилояти комплкс-инновацион ривожланишида саноат тармоқларининг ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Наманган вилояти саноат ривожланишининг тенденциялари ва хусусиятларини таҳлил қилиш;
Минтақа саноати ривожланишига таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш;
Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиш ва улардан Наманган вилоятида фойдаланиш имкониятларини ишлаб чиқиш;
Минтақа саноатини ривожлантиришни юқори технологик жараёнга олиб чиқиш моделини ишлаб чиқиш;
Минтақа саноатини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Наманган вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти сифатида Наманган вилояти саноат тармоқлари олинган.
Тадқиқот предметини Наманган вилояти саноат тармоқларини ривожлантириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Мазкур тадқиқотда иқтисодий-статистик, иқтисодий-математик, картографик, тизимли-таҳлил, SWOT-таҳлил, сценарийли, функционал таҳлил ва эксперт баҳолаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақа саноати ривожланишининг туманлар кесимида асосий кўрсаткичга уч хил кўрсаткич (инвестицион таъминот, инновацион фаолият, инновацион маҳсулот ҳажми) киритилиб, статистик тахлиллар асосида ички ва ташқи омиллар ўрганилган ҳолда, вилоят бўйича «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» каби гуруҳлаш амалга оширилган;
минтақа саноатини юқори технологик фаолиятга олиб чиқиш бўйича саноат тармоқлари ҳолатини таҳлил қилиш, минтақа саноатининг умумий ҳолати ва йўналишларини аниқлаш, саноат ривожланиш тенденциялари ҳамда инновацион фаолият йўлига ўтказишдан иборат тўртта босқичдан иборат модел такомиллаштирилган;
Наманган вилоятида турли шаклдаги (йирик, ўрта, майда) фондларни ташкил этиш, солиқ, божхона имтиёзларини татбиқ этиш орқали инновацияларни рағбатлантириш, экспортни самарали йўлга қўйиш масалари билан шуғулланувчи саноат уюшмаларини, IT-академиялари, IT-villageлар, маълум бир саноат корхонасининг ривожланиш стратегияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш жиҳатидан ноанъанавий “Сorporate universities (CU)”, юқори технологик ишлаб чиқариш ва инновацион маҳсулотлар яратишга ёрдам берувчи “Foresight centre’s”ларни ташкил этиш орқали саноат тармоқларини ривожлантириш бўйича ташкилий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий механизми ишлаб чиқилган;
юқори технологик жараёнга ўтиш ва минтақа иқтисодиётини 2030 йилгача саноат тармоқларини ривожлантиришнинг уч хил омилли сценарийси, яъни инерцион, пессимистик ва оптимистик прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, саноат ҳажмининг ортиши ЯҲМга қай даражада таъсир кўрсатиши бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилган.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling