Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 1.54 Mb.
bet3/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» номли устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Минтақалар саноатини ривожлантиришнинг илмий-услубий ва амалий жиҳатлари ҳамда асосий йўналишлари узоқ хориж олимлари Т.Широяма, Ж.Боган, Р.Бошма, Ж.К.Гелбрейт, Ф.Перру, М.Портер, Р.Руттен, А.Смит5, инновацияларнинг ҳудудий саноат ишлаб чиқаришга таъсири Г.М.Хилхорст, Ҳ.Чаоран, И.Чжоу, Й.А.Шумпетер, М.Ж.Энрайт томонидан кенг ўрганилган6.
Саноат ишлаб чиқаришининг иқтисодий ўсишга таъсири масалаларига В.В.Акбердина, Ф.В.Вазагова, В.И.Зинченко, З.Х.Кильчуков, Н.Колосовский7, инновацион ривожланишнинг ҳудудий саноат тармоқларининг барқарор ривожланишидаги аҳамиятига М.И.Масленников, С.Н.Растворцева, О.А.Романова, А.И.Татаркин8 сингари МДҲ давлатлари олимлари ўз илмий тадқиқот ишларида алоҳида эътибор қаратганлар.
Шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодчи олимларининг илмий изланишлари ҳам ушбу муаммони ўрганишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Жумладан, А.М.Содиқов, Ш.Х.Назаров, Ф.Т.Эгамбердиев, А.А.Қаюмов, А.М.Қодиров, Т.М.Ахмедовлар9 томонидан минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ўсишига саноат ишлаб чиқаришининг таъсири А.Г.Абдуллаев, М.Ф.Махмудов, Б.Б.Валиев, Ш.Х.Отабоевлар10 илмий ишларида ёритилган. Шунингдек, мамлакат ҳудудларида саноатни ривожлантиришда инновациянинг аҳамияти борасидаги илмий ёндашувлар Ш.Зайнутдинов, Г.Хасанова, З.Ғаибназарова, Н.Ш.Ботироваларнинг ишларида ўз аксини топган11. Ушбу илмий изланишлар Ўзбекистон минтақаларида саноатнинг ривожланиш хусусиятларини ўрганишга сезиларли ҳисса қўшган. Бироқ иқтисодиётдаги ҳозирги тенденциялар минтақа саноат мажмуасини ривожлантириш бўйича янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини тақозо этади. Жумладан, Наманган вилояти саноатини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, унинг юқори технологик ишлаб чиқариш жараёни бўйича ривожланиши, инновацион фаолиятга ўтиш масалаларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурати мазкур диссертация иши мавзусини танлашда асос сифатида хизмат қилди.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling