Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.54 Mb.
bet7/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 4 та халқаро ва 11та республика илмий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эьлон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуси бўйича жами 21 та илмий иш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий нашрларида 11 та мақола (8 та республика, 3 та хорижий журналларда) чоп этилган.
Тадқиқот ишининг таркибий тузилмаси. Мазкур иш 3 та боб, 9 та параграф, хулоса ва таклифлар, шунингдек, фойдаланилган адабиётлар, иловалардан иборат. Ишда 25 дан ортиқ график ва диаграммалар расми ва 15 та жадвал келтирилган, умумий ҳажм 164 бетдан иборат.


I БОБ. ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС-ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ Назарий асослари

§1.1. Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг зарурати ва моҳияти


Минтақани ривожлантириш стратегияси мураккаб бошқарув тизимининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Стратегия минтақавий ривожланишнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик оқибатларини, меҳнат, табиий ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш йўлларини кўрсатиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек: “Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс-инновацион ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш” бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади5F5F12. Шунингдек, “Мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражаси ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш Стратегиянинг бош мақсадидир”13.
Шу сабабли Ўзбекистон ва унинг минтақаларини узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади.
Мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни стратегиясига бўлган талабни кам бўлишига қарамасдан, унинг иқтисодий сиёсатни амалга оширишда, иқтисодий тадқиқотлар назарияси ва амалиёти тараққиётида ижобий аҳамиятини таъкидлаб ўтиш лозим. Ўзбекистонда амалга оширилган кўпгина йирик инвесцтицион лойиҳаларнинг (Қамчиқ давони, Навоий–Учқудуқ–Султон–Увайстоғ-Нукус ва Тошғузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўллари, Шўртан кимё-газ мажмуаси, Қўнғирот сода заводи, Қоровулбозор нефтни қайта ишлаш заводи, Асака автомобиль заводи ва бошқалар) асосий мақсади узоқ келажакни кўзлаган ҳолда, мамлакатнинг миллий манфаатларини ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини босқичма-босқич юксалтиришга қаратилган.
Узоқ муддатга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини мамлакат ва минтақалар доирасида долзарб ва заруриятини қуйидагилар билан асослаш мумкин:
Бунинг асосида макроиқтисодий барқарорликка эришилганлик, иқтисодиётни бошқаришда оператив усуллардан келажакни прогнозлаштиришга ўтиш учун шарт-шароитларни яратилганлиги ётади. - Ўзбекистонда 2006 йилдан бошлаб тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришни ўрта муддатли дастурлари ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. 2022- 2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг” қабул қилиниши , минтақаларнинг барқарор мутаносиб ривожланишида, устувор йўналишлари узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга қаратилган илмий амалий тадқиқотлар учун фундаментал асос яратади;
Узоқ муддатли стратегия ва прогноз иқтисодиётни модернизациялаш шароитида амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг самарадордигини оширишнинг муҳим инструменти бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий прогнозни амалий аҳамиятини асосан уни ҳозирги вазиятни келажак истиқбол билан ўзаро боғланганлиги билан белгиланади. Стратегия фақат келажакни белгилаш учунгина эмас, балки чуқур таҳлил натижалари ва маълумотларидан амалга оширилаётган жорий иқтисодий сиёсатда кенг фойдаланишда зарур. Масалан, келажакда вужудга келиши мумкин бўлган муаммо ва тўсиқларни кўра билиш ва уларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни тизимини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Шунингдек мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва номутаносибликларни бартараф этиш келажакни аниқлашда мезон сифатида фойдаланиш мумкин;
Узоқ муддатли стратегияда иқтисодиётни турли тармоқлари ва секторларини ўзаро боғланган ҳолда ягона тизим сифатида таҳлил қилинади. Мажмуали ёндашув келажакда устувор йўналишларни янада аниқлаштириш, ислоҳотлдарни қайси элементига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади. Масалан, минтақаларни барқарор ривожлантириш уларни келажакда меҳнат тақсимотида тутган ўрни, рақобат устуворликларидан фойдаланиш, салбий ва ижобий омилларни бир тизим сифатида кўришни талаб қилади;
Мамлакат ва минтақанинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси турли ижтимоий гуруҳларни, яъни илмий ходимлар, тадбиркорлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти ва манфаатларини ягона мақсадга қаратиш учун асос бўлади;
Узоқ муддатли стратегия тизимли ва маълум даврда такрорланадиган илмий лойиҳа бўлиб, иқтисодий тадқиқотларнинг, жумладан минтақавий иқтисодиётнинг назарияси ва услубиётини ривожлантиришни рағбатлантиради;
Жаҳон молиявий иқтисодий инқирозининг оқибатларини, бозор иқтисодиётига ўтишнинг узига хос хусусиятлари, ривожланишнинг миллий моделини ҳисобга олган ҳолда прогнозлаштиришнинг илмий-назарий асосларини такомиллаштириш учун кенг имкониятлар очиб беради.
Узоқ муддатли прогнозлар асосан йирик ижтимоий-иқтисодий ва илмий техник ечимларни илмий асослашга қаратилган. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш камида 5-10 йилни ўз ичига олади. Масалан, минерал хом-ашё базасини тайёрлаш, йирик инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, кадрлар тайёрлаш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурслардан унумли фойдаланиш, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва бошқалар нисбатан узоқ муддатда амалга оширилади;
Узоқ муддатли стратегия натижалари ўз навбатида йирик илмий тадқиқотларни, лойиҳа текширув ишларини амалга оширишда амалиётда кенг қўлланилади. Масалан, Янгиқўрғон-Поп темир йўлини илмий-техник асослаш ва лойиҳасини тайёрлаш учун узоқ муддатга мўлжалланган аҳоли ва меҳнат ресурслари салоҳияти, мамлакат ва минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозларидан фойдаланилади. Аграр секторни изчил ривожлантириш лойиҳаси ўз навбатида мамлакат ва минтақаларда ер ва сув салоҳиятидан фойдаланиш, барқарор иқтисодий ўсиш прогнозларига асосланади;
Узоқ муддатли стратегия келажакни турли сценария ва вариантларни солиштириш орқали ишлаб чиқилади. Сценарий ва вариантларнинг салбий ва ижобий оқибатларини баҳолаш йирик мамлакатлараро аҳамиятга эга бўлган муаммолар ечимини аниқлашда кенг имкониятлар очиб беради. Жумладан, Марказий Осиё давлатлари учун ҳаётий аҳамиятга эга Орол инқирозини, Амударё ва Сирдарё сувларидан оқилона фойдаланишнинг келажакдаги оқибатларини чуқурроқ таҳлил қилиш илмий ва амалий жиҳатдан жуда долзарбдир.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётларини янада чуқурлаштириш иқтисодиётда туб таркибий ўзгартиришларни амалга ошриш иқтисодиётни модернизация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бугунги кундаги ислохотларни устувор йўналишлари ҳисобланади. Иқтисодий ўсишга эришиш, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва ислохотлар самарадорлигини ошириш кўп жихатдан мавжуд имкониятлар ва манбалардан, бой табиий-иқтисодий салохиятлан унумли фойдаланишни тақозо этади.
Хусусан, иқтисодий ислохотларнинг янги босқичида таркибий ўзгартиришлар ва иқтисодиётни модернизациялаш сиёсати минтақалардаги бой минерал хом ашё, табиий ва мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида минтақавий иқтисодиёт таркибини тубдан такомиллаштириш, мавжуд табиий-иқтисодий салохиятдан унумли фойдаланиш қишлоқ жойларида аҳолининг бандлик муаммоларини хал қилиш, уларнинг турмуш даражасини оширишдан иборат.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш маълум бир ижобий натижаларга эришилди. Олиб борилган институтционал ва таркибий ўзгаришлар минтақаларда маҳаллий бошқарув идоралари, ҳокимликлар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳуқуқ ва вазифаларини кенгайтириш, инфратузилма объектларнинг қуриш каби йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди. Бироқ минтақаларнинг бой табиий-иқтисодий салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланмаслик, айрим тармоқлар ва ижтимоий соҳалар ўртасидаги номутаносиблик, турли ҳудудлар ва айрим табииий-иқтисодий зоналарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги тафовутлар сақланиб қолмоқда.
Минтақани мажмуали ва барқарор ривожлантириш назарияси, услубияти ва услублари бир қатор хорижий давлатлар, мамлакатимиз иқтисодчи ва иқтисодчи-географ олимларининг илмий ишларида кўриб чиқилган.
Минтақа иқтисодиётини оптималлаштиришга хар бир регион нафақат маълум бир махсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак балки самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва минтақа аҳолисининг ҳаёт кечиришига яхши шароитлар яратиш учун барча тармоқларни ривожлантиришга мажмуали ёндошиш муҳим аҳамият касб этади. Минтақанинг мавжуд ишлаб чиқариш ихтисослашувини сақлаган ҳолда унинг хўжалигига қарашли алоҳида тармоқларни оптимал, самарали ва ихсослашувга мос ҳолда пропорционал ривожланишга минтақа иқтисодиётини комплекс ривожланишини билдиради. Минтақа иқтисодиётининг ихтисослашуви комплекс ривожланишини мамлакат иқтисодиётига қўшадиган хиссасини кўпайтириш ва минтақа аҳолиси эхтиёжларини янада тўлароқ ва самаралироқ қондиришга қаратилгандир.
Минтақани комплекс ривожланишини тармоқ ва ҳудудий пропорцияларни оқилона таъминлашни, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари ўртасида оптимал нисбатларни ўрнатиш ва уни таъминлаб туришни англатади. Хусусан:
1. Ихтисослашган, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар ўртасидаги оптимал нисбатларни.
2. Қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлар нисбатини.
3. Енгил ва оғир саноат тармоқлари.
4. Саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги оптимал нисбатларни.
5. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма.
6. Ишлаб чиқариш соҳаси ва хизмат кўрсатиш соҳаси.




Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling