Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-жадвал Саноат тармоқларида юқори технологик фаолият компонентлари


Download 1.54 Mb.
bet14/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

1.5-жадвал


Саноат тармоқларида юқори технологик фаолият компонентлари35

Минтақа саноат тармоқларини инновацион фаолияти таркиби

Маркетинг

Ресурс

Молиялаштириш

Инфраструктура

Қўимча тадбирлар

Харидор ва сотувчи боғлиқлиги

ИТТКИ

Манба

Форсайт марказлари

Маъдумотлар таҳлили давомийлиги

Талаб ва таклифнинг янгиланиши

Технологик

Ташкилий масалар

Маълумотлар базаси

Инвестицион харажатлар

Ўзаро шартномалар тузиш тартиби

Малакали кадрлар

Усуллар

Кичик саноат зоналари



Мотивацион харакатлар

Инвестицион имкониятлардан самарали фойдаланиш

Ахборот таъминоти

Имтиёз ва қўллаб-қувватлаш

Инновацион лойихалар ва дастурлар

Суҳурта бозори бўйича харакатлар

Инновацион жараёнларни фаоллаштиришни давлат томонидан фаол тартибга солишсиз амалга ошириш мумкин эмас. Сўнгги йилларда инновация ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилига айланди. Юқори сифатли товар ва хизматларнинг ишлаб чиқарилиши аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш имконини бермоқда. Биз У.Пауэл, Л.Смит, С.Кочеткова, А.Николаев, В.Гунин, А.Трифилова, В.Баранчеев, Ч.Кобб, П.Дуглас, А.Анчишкин, Ш.И.Мустафакулов, Г.Б.Шаназарова, Ф.Шакирова, З.Гаибназарова, Г.Хасанова, Р.Назарова, Ш.Зайнутдинов, Х.Мухитдинов, У.Ғофуров, И.Умаров сингари хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг тадқиқотларини ўрганилди.




§.1.3. Хорижий мамлакатларда минтақаларни комплекс-инновацион ривоожлантиришнинг тажрибаси
Хорижий адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатадики, минтақанинг ривожланиши ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича турли мамлакатларда хилма-хил йўналишлар мавжудлигига қарамасдан, улар ўртасида тафовутлар кам. Минтақавий иқтисодий сиёсатни амалга оширишдан мақсад эса қуйидаги масалаларни ҳал этишдан иборат:
– иқтисодий қолоқ минтақа ривожланишини рағбатлантириш;
– марказий хокимият вазифаларининг катта қисмини махаллий давлат органлари зиммасига юклаш;
– йирик шаҳарларда саноат ишлаб чиқариши чеклаш;
– янги ўзлаштирилган минтақада ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва уларни ривожлантириш.
Минтақавий сиёсатни амалга оширишнинг энг оммавий усулларидан бири минтақавий ривожланиш жамғармаларини ташкил этиш ҳисобланади. Бу борада биринчи марта 1975 йилда Европа Иттифоқи қошида минтақавий мувофиқлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Яна бир неча мамлакатларда ҳам айрим минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши амалга ошириш мақсадида махсус жамғармалар тузилган. Булар қаторига Италиянинг давлат субсидиялари ҳисобига жанубий минтақа инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган Жануб хазинасини, Болгариядаги айрим минтақалар ривожланишини жадаллаштириш давлат дастурини таъминлаш бўйича, Венгрияда учта мақсадли жамғармадан иборат минтақа ривожлантиришининг марказий жамғармаларни киритиш мумкин.
Кўплаб хорижий мамлакатлар минтақавий сиёсатининг муҳим хусусияти шундаки, унда йирик маъмурий бирликлар (штат, губерния, провинция) эмас, балки муайян шаҳар ва муниципалитет минтақавий ривожланиш мақомлари ҳисобланганди, жумладан, Францияда кам ривожланган Жанубий-Ғарб минтақаларининг 9 агломерация ва 17 шаҳарини, Италияда 12 саноатни ривожлантириш ареаллари 26 индустризация ядролари, Германияда 300 та аҳоли пунктлари мавжуд.
Бу соҳада нидерландияликлар ва белгияликлар тажрибаси, айниқса диққатга сазовор. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шаҳар ва қишлоқларни ривожлантришни режалаштириш бўйича қонун биринчи марта Бельгияда 1915 йилда қабул қилинган. Кўплаб мамлакатларда минтақавий сиёсат ўзининг ички имкониятлари ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб турлича қўлланилиши мумкин. Хусусан, туғилишни камайтириш сиёсати ниҳоятда қаттиқ йўлга қўйилган Хитойда зичлик кўрсаткичлари паст бўлган тиббиёт ва Уйғур-Сянган автоном округи учун оилада болалар сони чекланмаган. Ривожланган мамлакатлар орасида Япониянинг бу соҳадаги тажрибаси алоҳида афзалликларга эга. Аниқ масадга йўналтирилган узоқ муддатли дастурлар изчил амалга оширилиши натижасида Япония тарихан қисқа давр ичида дунёдаги энг тараққий этган мамлакатлар сафидан жой олди.
Япония минтақавий иқтисодий сиёсати ер ва табиий ресурсларнинг чекланганлигидан, кишилар фаолиятини табиий шароит билан уйғунлаштириш заруратидан мамлакат турли минтақалари аҳолисининг турмуши бўйича бир хил шароит яратиш талабидан келиб чиқади. Умуман, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳар бир босқичида минтақавий дастурлар ишлаб чиқиш жамият ва давлат олдида турли мақсад ҳамда вазифаларидан, уларнинг миқёси ва амалга ошириш имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Японияда моддий ва молиявий ресурслар ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини кам ривожланган, “номарказ” минтақаларга жалб этишнинг тез мослашувчан ва қулай усули барпо этилди.
Хитой давлатини уч йирик минтақага (Шарқий, Марказий ва Ғарбий) бўлиниши ва ундаги провинцияларнинг хар бири мазкур давлатнинг ЯИМда ўзининг салмоқли улушига эга эканлиги ва мазкур уч йирик минтақанинг хўжалигидаги хилма-хиллик ҳам Хитой давлатидаги минтақаларни комплекс ривожланишида алоҳида аҳамият касб этади. Шарқий минтақа Марказий минтақа ролини ўйнайши 10 та денгизбўйи провинцияси ва марказга бўйсунувчи уч шаҳар Пекин, Шанхай ва Тяньцзинь. Бу Хитойнинг йирик саноатлашган минтақаси ҳисобланади ва айнан мазкур минтақага ҳозирда ҳам инвестициялар оқими келиши юқори саналади.
Шарқий минтақа асосан экспортга йўналтирилган минтақага айланган. Бунга ёрқин мисол сифатида Гуанжо провинциясини келтириш мумкин. Шанхай ҳам асосан экспортга йўналтирилган минтақа ҳисобланади. Тяньцзинда эса электроника, машинасозлик, кимё, фармацевтика ривожланган. Шунингдек, мазкур минтақада “Эйрбас” концернинг лицензиясига мувофиқ А-320 русумли авиалайнерлар йиғилади.
Марказий минтақада ҳам 10 та повинция ва марказга бўйсунувчи 1 та шаҳар Чунцин мавжуд. Бу минтақа Шарқий минтақага нисбатан майдони катта ҳисоблансада аммо, аҳоли сони ва саноатлашганлиги жиҳатдан бироз орқада. Хитойда минтақавий иқтисодиётга оид сиёсат босқичма-босқич амалга оширилади:
– биринчи босқич 1980-1990 йилларга тўғри келади ва ана шу босқичда Шарқий минтақани ривожлантириш устувор саналган;
– иккинчи босқич бу 1990-2000 йилларни ўз ичига олиб, мазкур босқичда Марказий минтақани ривожлантириш назарда тутилади;
– учинчи босқич эса йигирма биринчи аср бошларига тўри келади. Бу босқичда Ғарбий минтақани ривожланишига эътибор қаратилади. Минтақавий ривожланишни тартибга солувчи воситаларнинг минтақавий иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти натижалар доирасида аниқланади. Олинган натижалар федерал, минтақавий ва шаҳар даражасидаги ҳукумат органлари учун қизиқиш уйғотади. Минтақа ривожланишини самарали бошқаришни таъминлайдиган минтақавий сиёсатни амалга ошириш учун минтақаларни ривожлантиришнинг кенг кўламли воситалари ва усулларидан фойдаланиш зарур.
Дунё тажрибасида минтақани ривожланиш усуллари ва қонунлари мавжуд. Минтақа ривожланишини самарали бошқаришни таъминлайдиган минтақавий сиёсатни амалга ошириш учун минтақаларни ривожлантиришнинг кенг кўламли воситалари ва усулларини қўллаш зарур. Минтақавий сиёсатни амалга ошириш усуллари ва воситаларини тавсифламасдан тўлиқ таснифлаш мумкин эмас. Минтақавий сиёсатни амалга ошириш усуллари ва воситалари таркибига миллий ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари минтақаларнинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган воситалар ва уларнинг кенг қуроллари киради. Минтақавий ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг ривожланиши ва ишлашини тўғридан-тўғри тартибга солиш усулларини учта асосий гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқдир:




Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling