Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-жадвал Форсайт марказларини вазифалари27F27F


Download 1.54 Mb.
bet13/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

1.4-жадвал
Форсайт марказларини вазифалари27F27F34





Вазифалар

Вазифалар юзасидан бажариладиган ишлар

1

Илмий-тадқиқотларни қўллаб қувватлашнинг мавжуд йўлларини аниқлаш

Молиялаштириш йўллари, илмий тадбирларда иштирок режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар

2

Инновацион фаолиятни амалга ошириш йўлларини аниқлаш

Стратегик ҳамкорларни излаш, инвестициявий ресурсларни излаш ва бошқалар

Инновацион инфратузилмани минтақа доирасида ривожлантиришнинг яна бир элементи эркин иқтисодий ҳудудлар ҳисобланади. Эркин иқтисодий ҳудудлар экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни ривожлантирувчи, саноат ишлаб чиқаришида илғор технологияларни жорий этиш ҳамда хорижий капитални жалб этиш имконини берувчи механизмдир. Эркин иқтисодий ҳудудлар товар ва хизматларни ишлаб чиқариш, уларни сотиш билан боғлиқ саноат-ишлаб чиқаришга йўналтирилиши ҳамда юқори технологияларни ўзлаштириш ва жорий қилишга йўналтирилган ҳудудлар бўлиб, асосан, илмий-техник маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уни саноатга татбиқ қилишга асосланган.


Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, минтақа саноатининг инновацион ривожланиши ҳуқуқий ўзгаришлар асосида эмас, балки инновацион фаолият дастурларини ташкил этиш ва молиялаштиришни таъминлаш билан боғлиқ харажатларни ҳал қилишни ҳам ўз зиммасига олиши лозим. Давлат ва инвесторлар орасидаги ўзаро ҳамкорликнинг муҳим элементи сифатида, инновацион жараёнларни бошқариш тизими минтақа даражасида бўлиши ҳамда унинг самараси минтақада технологияларни самарали трансфери ва катта миқдордаги кичик инновацион фирмаларнинг омон қолишини таъминлаши лозим.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, ишлаб чиқариш кучлари соҳасида радикал ўзгаришлар, илмий-техник тузилманинг тезкор ўзгариши, инновацияларни кенг жорий этиш одатий ҳолатга айланмоқда. Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, корхоналар тузилмасини оптималлаштириш жараёнлари инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш орқали самара бермоқда.
Демак, минтақа саноат корхоналарининг инновацион фаолиятини кучайтириш ва инновацион ўзгаришлар интенсивлигини оширувчи амалий рағбатлантирувчи омиллар тизимини ишлаб чиқиш лозим. Бунда ҳар бир саноат тармоғи ва ҳар бир саноат корхонасининг индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
– Инновациялар жаҳон учун янги билимлар,
– технологияларни ўзлаштириш эса корхоналар учун янги натижалар,
– технологияларни ўзлаштириш жараёнларининг биргаликда амалга ошиши эса ривожланиш гаровидир.
Шундай қилиб, минтақада саноатни инновацион ривожлантириш стратегияси қуйидаги принципларга асосланган бўлиши керак:
1. Саноатни инновацион ривожлантиришда синергия самарасини беришга йўналтирилган тизимли ёндашув тамойилларини қўллаш;
2. Ҳозирги шарт-шароитда иқтисодий фаолият ўз иштирокчилари олдига мунтазам кучайиб бораётган рақобат кураши шароитида инновацион ишланмалар асосида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш вазифасини белгилади.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling