Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Жумладан, Н.Д.Кондратьевнинг узун тўлқинлар назариясига кўра, саноат ривожланиши технологик занжирларнинг ўзгариши билан боғлиқ


Download 1.54 Mb.
bet10/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Жумладан, Н.Д.Кондратьевнинг узун тўлқинлар назариясига кўра, саноат ривожланиши технологик занжирларнинг ўзгариши билан боғлиқ.
Унинг фикрича, технологик занжирлар ўзаро боғланган ишлаб чиқариш гуруҳларидир. Ҳар бир технологик занжир доирасида ёпиқ ишлаб чиқариш даври бўлиб, у бирламчи ресурсларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлашнинг барча босқичлари ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ўз ичига олади.14F14F21
Технологик укладлар бир неча босқичдан иборатлиги уларнинг мураккаб ички тузилмага эгалигини кўрсатади. С.Ю.Глазьевнинг фикрича, асосий технологик бирликлар технологик тузилманинг ядросини ташкил этади. Бундай ядроларни яратишда иштирок этувчи технологик янгиликлар – асосий омил номини олган. Ахборот етказувчи тармоқларда янгиликларнинг тарқалиши билан боғлиқ ҳаракатланувчи саноат тармоқлари юзага келади. Ўз навбатида, бундай тармоқларга – асосий омилни интенсив равишда истеъмол этувчи ҳамда ундан фойдаланишга энг яхши мослашувчи тармоқлар киради. Улар янги технологик укладларнинг ёйилиши ҳамда ишлаб чиқаришни оммавий янгилаб боришида муҳим ўрин тутади.15F15F22
Албатта, ихтиролар яратилишидан мақсад, аввало, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда рақобатбардошликни ошириш ҳисобланади. Ҳозирги кунда жаҳонда 5 та технологик уклад даври ўтиб, олтинчи даврни яратиш жараёни амалга ошмоқда20. Ҳар бир технологик уклад ўз даврининг муҳим омилларини ўзида намоён қилади (2-илова). Замонавий коммуникация, робот технологиялари, янги технологик кашфиёт ва бошқалар янги технологик уклад омили ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда бешинчи технологик уклад маҳсулотлари ЯИМнинг катта қисмини ташкил этмоқда.16F16F23
Инновация фаолияти товарлар ва жараёнларнинг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва тарқатишга йўналтирилган фаолият жараёнидир. Бу фаолиятни ривожлантириш саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Инновация термини янги иқтисодий категория сифатида австриялик олим Йозеф Алоиз Шумпетер томонидан ХХ асрнинг биринчи ўн йиллигида муомалага киритилган. Й.Шумпетер ривожланишнинг қуйидаги беш ўзгаришини ажратиб кўрсатди:
саноат соҳасида янги техника ва технологик жараёнлардан фойдаланиш;
саноат маҳсулотларига янги таркибий ўзгаришни амалга ошириш;
саноат маҳсулотлари учун янги хом ашёдан фойдаланиш;
саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва унинг моддий техник таъминотини ўзгартириш;
янги саноат маҳсулотлари бозорини вужудга келтириш.
Н.Розенберг ва Л.Е.Бирдцелл, С.Растворцева ғарб мамлакатлари саноатининг иқтисодий ривожланишини узлуксиз имкониятларни ўрганиш ва кейинги ўсишга ижобий таъсир этувчи ўзгаришларга мослашиш, яъни инновация орқали амалга ошганлиги билан боғлайдилар22. Инновациядан фойдаланишдан мақсад саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш ҳисобига фойдани ошириш эмас, балки маҳсулот, технология ва ташкилий инновация асосида стратегик устунликка эришишдир. Инновация жараён, натижа, метод, объект сифатида ифодаланади.
Б.Санто инновацияни ― ғоялар ва кашфиётлардан амалда фойдаланиш асосида энг зўр маҳсулот ва технологияларни ишлаб чиқаришга олиб келувчи техник ва иқтисодий жараён деб таъриф берган ҳолда, инновация иқтисодий фойда олишга қаратилган бўлса, у ҳолда янги маҳсулотнинг бозорда пайдо бўлиши ва қўшимча даромадга олиб келади, деб таърифлаган. Б.Твисс эса инновация ғоя ёки кашфиёт иқтисодий маънога эга бўлувчи жараён деб таърифлаган.17F17F24
Инновация фаолиятини ривожлантириш давлат томонидан қўллаб қувватлаш, бошқарув тизимини тўғри йўлга қўйиш ва ҳудуддаги корхона ва ташкилотларни бир манфаат доирасида интеграциясини таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига илм-фан ва техникани татбиқ этиш учун шароит яратишни талаб этмоқда. 3-иловада акс эттирилган минтақа саноати ривожланишининг таркибий элементлари ўртасидаги ўзаро алоқа ҳам инновацияни муҳимлилигини кўрсатади.
Ўрганилган тадқиқотларга кўра, минтақа саноатини инновацион ривожлантиришга ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатиб, улар тўрт гуруҳ: иқтисодий, технологик, ижтимоий ва сиёсий гуруҳга бўлинади. Минтақа саноатини ривожлантириш соҳасида илмий изланишлар олиб борган С.Ю.Глазьев,18F18F25 Р.С.Гринберг19F19F26, А.И.Татаркин20F20F27 сингари олимлар ўз изланишларида инновация ҳудуд саноат тармоғини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири эканлигини таъкидлаганлар. Шунингдек, Chaoran Hu, Zhou Yi, Canfei He, R.Rutten, G.M.Hilhorst Jos, R.Boschma21F21F28 эса тадқиқот ишларида минтақа саноати ривожланишида юқори технологик саноат тармоқларини ривожлантириш алоҳида ўринга чиқишини эътироф этганлар.
Ж.Боган, Ж.К.Гелбрейт, М.Портер ўз ишларида ― ҳамма энг яхши бўлишни хоҳлайди, аммо ноёб бўлиш шарт22F22F29 деган сўзлар ҳозирда ўз тасдиғини топмоқда. Минтақа саноати ва унинг инновацион ривожланиши бўйича илмий ёндашувларни кўпгина олимларнинг илмий изланишларида кузатиш мумкин.
А.Ю.Прихачанинг фикрича, ноёблик рақобатда устунлик ҳамда юқори фойда нормасини таъминлайди. Шунингдек, унинг фикрича ― инновацион жараённинг самарадорлиги стандарт ёндашув ва техникадан анча юқори бўлиб, юқори самарадорликка эришишда янгилик шундай ғоя бўлиши керакки, уни амалга ошириш катта миқдорда фойда олиш, инвестицион оқимни кучайтириш ҳамда саноат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради23F23F30.
Маҳаллий олимлардан А.А.Қаюмов, Т.М.Ахмедов, Ф.Т.Эгамбердиев, А.Қ.Абиркулов, А.М.Содиқов, Ш.Х.Назаров, А.Г.Абдуллаев
ва Ш.Х.Отабоевнинг тадқиқотларида ҳам минтақа саноати ривожланишида моддий-техник, молиявий, меҳнат, инфратузулмавий ва инвестицион салоҳиятлар муҳим ўрин эгаллаши асослаб берилди24F24F31.
Турли ёндашувларнинг умумлаштирилиши ва бир тизимга солиниши ҳудуд саноат мажмуининг инновацион ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар таснифини барча мавжуд омилларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш имконини берди.
Минтақада саноатининг инновацион ривожланишига таъсир этувчи омиллар қуйидаги бўғинларга бўлинади: ишлаб чиқарувчи (асосий воситаларни эскириши, асосий воситаларнинг меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқаришнинг турли туманлиги), моддий-техник таъминот (материал етказиб берувчилар томонидан хом ашё етказиб бериш даражаси, уларнинг ишончлил(буюртмалар ҳажми ва барқарорлиги, муқобил бозорлар мавжудлиги), кадр (малака даражаси, меҳнатга хақ тўлаш даражаси, кадрлар сифати, ёш даражаси), илмий тадқиқот салоҳияти, молиявий (молиявий маблағларни мавжудлиги), илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ)га харажатлар даражаси, бошқарув (менежмент сифати).
Минтақа саноатини инновацион ривожлантиришда инновацион инфратузилма шаклланишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Инновацион инфратузилма илм-фан, саноат ва бозор, давлат ва хусусий тармоқ ўртасида кўприк бўлиб, бир бутун тизимни ташкил этади. Унинг асосий объектларига қуйидаги тузилмалар: ишлаб чиқариш-технологик тузилма (технологиялар трансфери, технопарклар, инновацион-технологик марказлар, тижорат марказлари, бизнес-инкубаторлар); ходимлар таркиби (ОТМ, нодавлат таълим муассасалари, бизнес мҳужжатаблар); молиявий тузилмалар (бюджетдан молиялаштириш, венчур корхоналар, бизнес-ангеллар); ахборот таркибини киритиш мумкин. Инновацион инфратузилмани яратиш бир бутун технологик занжирни ташкил этиш вазифасини белгилайди. Бу эса инновацион цикл (фан-инновация-ишлаб чиқариш-инвестиция) бозорини ўрганиш бўйича илмларни ўрганишни таъминлайди.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling