Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
Хорижий мамлакатлар тажрибасига кўра, саноат инновацион ривожланишининг асоси сифатида давлат томонидан рағбатлантиришнинг турли воситалари хизмат қилди: – минтақа саноатининг инновацион кўринишда шаклланишининг ягона ёндашуви мавжуд эмас, лекин минтақавий саноат мажмуасини инновацион шаклда ривожлантиришда анъанавий саноат тармоқларини кўп тармоқли инновацион шаклга ўтишига туртки бўлувчи инновацион марказлар ташкил этилган;-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва минтақанинг инновацион салоҳиятида фаол иштирок этувчи корхоналарга солиқ ва бошқа имтиёзлар мавжуд; – жаҳон тажрибаси саноат мажмуаси инновацион ривожланишининг ядроси эканлиги ҳамда бутун иқтисодиёт ривожланишининг асоси эканлигини кўрсатди. Шунинг учун биринчи ўринда минтақада юқори технологик тармоқларни ривожлантириш жараёнини фаоллаштириш учун муҳит яратилиши зарур эди. Кўпгина давлатларда инновацион фаолликнинг ошиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали амалга ошди; – саноат мажмуасининг инновацион жараёнини давлат томонидан кучли қўллаб-қувватлаш натижасида фаоллашди. Тўғридан тўғри молиялаштириш, грантлар ажратиш ҳамда турли субсидиялар бериш, давлат буюртмалари ҳамда харидлари ҳисобига амалга оширилди; – кўриб ўтилган барча мамлакатларда юқори технологиялар трансферти жараёнларини фаоллаштириш, илмий марказлар, ОТМ ва хусусий корхоналар ўртасида интеграцияларни рағбатлантириш тизимини яратиш муҳим бўлмоқда; – инновацион фаоллик ҳудудий инновацион инфратузилмаларни татбиқ этиш йўли билан ташкил. Ишлаб чиқариш самарасини ошириш бир минтақа доирасида қазиб олувчи корхонадан бошлаб то харидорга маҳсулотни етказиб берувчи корхона ўртасидаги боғлиқликкача шаклланишини кўзда тутди; -жаҳон тажрибаси ИТТКИга йўналтирилган харажатларнинг ЯИМ (ЯҲМ)даги ҳиссасини 3 %га, инвестиция ҳажмини 30 %га етказиш, ёшларнинг камида 60 %и бакалавр даражасини олишига эришиш ҳамда ИТТКИларини давлат томонидан молиялаштириш инновацион ривожланиш стратегиясида муҳим ижобий самарани кўрсатди. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling