Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-расм. Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг тизимли босқичлари


Download 1.54 Mb.
bet15/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2-расм. Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг тизимли босқичлари.
Чораларининг кесишиши фактлари мавжуд (хусусан, бошқарувнинг иқтисодий омиллари билан боғлиқ солиқ солиш бошқарувнинг маъмурий-ҳуқуқий элементи бўлган тегишли солиқ қонунчилигига асосланади)28F28F36, ижтимоий-психологик усуллардан фойдаланиш ҳам иқтисодий ривожланган демократик мамлакатларда ҳам авторитар иқтисодий жиҳатдан қолоқ мамлакатларда амалга оширилади (оммани психологик ва мафкуравий даволаш). Бошқа позициялар асосида, тартибга солиш ва умуман минтақавий даражада ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш усуллари бўлиш мумкин:
– тўғридан-тўғри тартибга солиш усулларига маблағларни тақсимлаш, субсидиялар, субсидиялар, имтиёзлар, субвенсиялар ва тақиқловчи
ва чекловчи чегаралар ва меъёрларни белгилаш орқали минтақаларда содир бўлаётган жараёнларга бевосита таъсир кўрсатишни назарда тутадиган усуллар киради;
– билвосита тартибга солиш рағбатлантириш, маъно, мантиқ, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳаракатлар ўзгаришларни назарда тутади ва бунда, тўғридан-тўғри ҳамда билвосита усулларнинг фарқи шундаки, билвосита тартибга солиш усуллари асосан иқтисодий восита бўлиб, тўғридан-тўғри тартибга солиш усуллари ҳам маъмурий, ҳам иқтисодий усулларга тегишли бўлиши мумкин;
– фаол ва пассив, бу уларнинг маъносида тўғридан-тўғри ва билвосита усулларга тўлиқ мос келади;
– минтақаларда тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштириш ёки камайтиришга қаратилган рағбатлантириш ва чеклаш. Минтақавий ривожланишни тартибга солиш воситалари, уларнинг хилма-хиллиги билан икки гуруҳга макроиқтисодий сиёсат воситалари ва микроиқтисодий сиёсат воситалари бирлаштирилган. Макроиқтисодий тартибга солиш воситаларидан давлат минтақавий сиёсатининг мақсадларига эришиш учун учта воситани ажратиб кўрсатиш мумкин.
Минтақавий сиёсат олдига қўйилган мақсадларга кенг воситаларни қўллаш орқали эришилади. Минтақавий ривожланишни тартибга солиш учун қайси макроиқтисодий ва микроиқтисодий воситалардан фойдаланилиши маълум бир мамлакатнинг иқтисодий тузилиши, амалиёти ва анъаналарининг хусусиятларига боғлиқ. Жумладан, ҳар қандай давлат тузилмасида ҳар хил сабабларга кўра давлат кўмагига муҳтож бўлган муаммоли минтақалар
ва ёрдамни аллақачон олган минтақаларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Макроиқтисодий воситалар пул-кредит, ташқи савдо ва солиқ-бюджет сиёсатини ўз ичига олади, бу икки усулда қўлланилади: ёки марказий ҳукумат даражасида, агар улар минтақаларга таъсирларнинг фарқланишини таъминласа; ёки айрим минтақалар даражасида, минтақавий сиёсатни амалга ошириш учун муайян воситалардан фойдаланишни назорат қилиш уларга топширилганда.
Пул-кредит сиёсати учун анъанавий равишда миллий даража аниқланган. Фойда ставкаларини ҳар хил минтақаларда фарқлашга уринишлар капитал бозорида айрим минтақалар нарх олувчи сифатида фаолият юритиши сабабли амалда йўқ. Ташқи иқтисодий тартибга солишни амалга ошириш учун миллий даража ҳам белгиланади, фақат айрим минтақаларда, хусусан, эркин иқтисодий зоналар билан боғлиқ бўлган махсус тартибга солиш ҳоллари бундан мустасно.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасига кўра, кенг инновацион фаоллик йирик бизнес томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқи мамлакатларида йирик корхоналарнинг 80 % ва кичик корхоналарнинг фақат учдан бир қисмигина инновацион фаол ҳисобланади. Тадқиқот ва ишланмалар учун ЕИда 56 %, АҚШда 63 %, Японияда 74 % ички харажатлар ҳисобига йўналтирилади. Ривожланган мамлакатларда технологик инновацияларни амалга ошираётган саноат корхоналарининг жами саноат корхоналардаги улуши 43,7 % дан 69,7% гачани ташкил этади29F29F37. Шу сабабли минтақа саноатини ривожлантиришда инновацион фаолиятни рағбатлантириш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
АҚШ кўп йиллар давомида саноат ва инновацион тараққиётнинг жаҳондаги етакчиси ҳисобланиб келган. Айнан минтақавий нуқтаи назардан саноат ривожланишида бу мамлакатнинг тажрибаси катта ҳисобланади. Силикон водийси яққол мисоллардан бири ҳисобланади. 1970 йилларда мамлакатда янги ғоя ва технологияларни тарқатишнинг ахборот механизми ишлаб чиқарилган. Бу фаолият илмий-техник, ахборот ва федерал лабораториялар консорциумининг миллий маркази томонидан амалга оширилган эди. Унда барча давлат муассасаларининг илмий тадқиқот натижалари бўйича маълумотлар йиғилган. Бу марказга 300 дан ортиқ федерал илмий марказлар кирган.30F30F38
1980 йилларда кашфиётлардан фойдаланишнинг янги соҳаларини излаб топиш ҳамда ўз ички ресурслари ҳисобига хусусий корхоналар томонидан модификациялашни қўллаб-қувватлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ҳужжатга мувофиқ илмий тадқиқот бўлимига эга ҳар бир давлат тузилмаси бошқа соҳаларга технологияларни татбиқ қилиш соҳасини кенгайтириш учун бюджетининг камида 0,5 % ни сарфлаши лозим эди.31F31F39
Бундан ташқари АҚШда инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш учун ҳудудларда қуйидаги молиявий воситалар қўлланди:
Йирик фирмалар учун солиқ имтиёзлари: корхонанинг фойда солиғи илмий тадқиқотлар учун ошган харажатларнинг 20 %ига камайтирилади. Бундай харажатларнинг ошганлик ҳажми аввалги уч йилдаги ўртача даражасига қиёсланган ҳолда аниқланади.
Университетларнинг корхоналар билан шартнома асосида амалга оширилган фундаментал илмий тадқиқот дастурларига харажатлар учун даромад солиғига 20 % миқдорида имтиёз киритилган.
Уларнинг акциялари реализациясидан тушган даромадидан солиқ ставкаси камаяди.
Машина ва ускуналар учун тезлаштирилган амортизация: амортизация муддати 5 йил этиб белгиланди (ИТТКИдаги ускуналар учун 3 йил).32F32F40
Минтақа саноатининг инновацион ривожланишида ― уч спирал (Triple Helix) моделидан кенг маънода фойдаланилган бўлиб, бу назария Стенфорд университети профессори америкалик олим Генри Ицковиц томонидан таклиф этилган. У инновацион тизимнинг асоси сифатида университетлар, корхоналар ва давлат ўртасидаги ўзаро таъсирларга урғу беради. Шунингдек, минтақа саноатини инновацион ривожланишида университетларнинг роли етакчилардан биридир деб ҳисоблайди. Бунда ― уч спирал модели ўз таркибига қуйидаги асосларни олади:
Илмга асосланган жамиятда саноат ва ҳукумат билан университетларнинг ўзаро муносабатларида уларнинг вазифасини кучайтириш.
Университет-бизнес-ҳукумат. Бу учликнинг ўзаро ҳамкорлигига ҳаракат қилиш ҳамда инновацион ривожланиш давлатнинг хоҳиш-иродасига кўра эмас, балки уч институтнинг ўзаро хоҳишига кўра амалга оширилади. Анъанавий вазифаларга қўшимча равишда уч институтнинг ҳар бири маълум бир маънода бир-бирининг вазифаларини ҳам бажаради.
Юқоридаги тадбирлар ҳудудий нуқтаи назардан амалга оширилди ҳамда штатлар доирасида назорат қилинди. АҚШда минтақавий хусусиятга эга ҳудудлар саноатининг инновацион ривожланишида университетларнинг аҳамияти алоҳида ўрин эгаллади. Генри Ицковицнинг фикрича, университет бу фақатгина таълим берувчи муассаса бўлмай, йиғилган билимларни амалиётга татбиқ этувчи муассаса ҳамдир. 1846 йилда Уильям Бартон Роджерс Берган томонидан ― Университет-ишлаб чиқариш узоқ муддатли муносабатлар ғояси бу тадбирнинг асосий марказига айланди.
Натижада дунё рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган 150 та университет АҚШ миллий инновацион тизимининг асосига айланди. Браун, Гарвард, Йель, Колумбия, Пенсильвания, Пристон университетлари шулар жумласидандир. Шунингдек, Беркли, Стенфорд университетлари, Массачутес технологик институти, Висконси университети йирик илмий ва таълим марказларига айланди. ― Уч спирални АҚШда яхши ривожланишида 1980 йилда Бея Доул (Bayh–Dole Act) ҳужжати деб номланган патент ва савдо белгилари бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳужжат бир ҳудуд доирасида университетлар, кичик бизнес субъектлари ва нотижорат ташкилотларига давлат бюджетидан молиялаштирилувчи кашфиётларни бошқариш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни зиммасига олиш имконини берди (1.10-жадвал).
Бу модель яъни технологияларнинг тижоратлашуви университетларнинг инновацион инфратузилмаси ва технологиялар трансфери тизими ривожланишида муҳим қадам бўлди. AUTM (Association of University Technology Managers) америка ассоциациясининг ҳисоб-китобига кўра, 1991 йилдан 2009 йилгача бўлган муддатда АҚШда илмий тадқиқот ишларининг давлат томонидан молиялаштирилиш қиймати
588 млрд. долларни ташкил этди.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling