Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Саноат тармоқларининг ривожланиш даражасига кўра ҳудудларнинг


Download 1.54 Mb.
bet26/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2.9-жадвал

Саноат тармоқларининг ривожланиш даражасига кўра ҳудудларнинг


гуруҳланиши59F59F63



Гуруҳ номлари

Саноат тармоқларининг ривожланиш даражаси

Хусусияти

Туман ва шаҳарлар

1.

Етакчи ҳудудлар

аъло

Саноат ривожланиши учун барча ресурслар мавжуд

Наманган шаҳри
Тўрақўрғон тумани
Учқўрғон тумани
Янгиқўрғон тумани

2.

Саноат мажмуаси юқори даражада ривожланиш хусусиятига эга ҳудудлар

яхши

Саноат ривожланиши бўйича кўпгина омиллар мавжуд

Поп тумани
Наманган тумани
Чортоқ тумани
Чуст тумани

3.

Ўрта ҳудудлар

қониқарли

Саноат ривожланиши бўйича етарли даражада омиллар мавжуд

Косонсой тумани
Уйчи тумани

4.

Қолоқ ҳудудлар

қониқарсиз

Саноат тармоқлари ривожланиши жиҳатидан юқори бўлмаган даража билан
ифодаланади

Норин тумани
Мингбулоқ тумани

Бу ҳудудларда аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат ҳажми ҳам пастлигича қолмоқда. Бу туманлар асосан пахтани қайта ишлаш ва тикувчиликка йўналтирилган. Туманлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг йилдан-йилга ошиши минтақада саноат салоҳияти ошиб бораётганини кўрсатади. 2000-2021 йиллар давомида барча туманларда саноат ишлаб чиқаришида ривожланиш бўлган (17. Тўрақўрғон, Поп, Чуст шаҳарлари ҳамда Янгиқўрғон ва Наманган туманларида ўртача ўсиш суръатлари кўзга ташланмоқда. Албатта, бу ҳудудлар энг замонавий техник воситалар билан жиҳозланганлиги, экспортга йўналтирилган йирик саноат корхоналари жойлашганлиги, озиқ-овқатва енгил саноати тармоқларидаги сифат ўзгаришлари ижобий таъсир кўрсатган. Вилоятда саноат ишлаб чиқаришига маълум бир ҳудудларгина бунга ихтисослашганлиги ҳам салбий ҳолат ҳисобланади.


Таҳлиллар ҳам вилоятдаги туман ва шаҳарлардаги аҳоли жон бошига тўғри келувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми саноатга ихтисослашган ҳудудлардагина республика кўрсаткичидан юқори эканлигини кўрсатмоқда. Минтақаларда саноатнинг устун тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Аммо минтақада саноат таркибида хом ашё товарларини ишлаб чиқариш устунлик қилмоқда. Наманган вилоятида ҳудуд таркибида туман ва шаҳарлар ўртасида саноат маҳсулотининг аҳоли жон бошига нисбатан энг юқори кўрсаткич билан энг кичик кўрсаткич ўртасида тафовут 103 мартани ташкил этиши ҳисоблаб чиқилди60F60F64
Ҳудудлар ўртасидаги бундай катта тафовут, аввало, табиий ресурсларга бой бўлган, йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошувчи баъзи ҳудудларга инвестицияларнинг юқори концентрацияси ҳолати учрамоқда.Саноат соҳасида минтақанинг ўсиш нуқталарига баҳо берсак, тармоқдаги ҳиссаси ҳамда охирги уч йилдаги ўртача кўрсаткичига кўра қайта ишлаш саноатида енгил саноати, озиқ-овқат ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқлари алоҳида ажралиб туради. Сўнгги тармоқ ҳисобга олинмаса, қолганлари юқори технологик саноат тармоқларига мос келмайди. Шунингдек, баъзи туманларнинг экспортга ихтисослашуви ҳамда иқтисодий ривожланишда олдинда эканлиги бошқа туманлар ривожланиши учун синергетик самара бермайди. Узоқ муддатли истиқболда фақатгина баъзи туман ва шаҳарларнинг ривожланиши туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ўртасида мутаносиблик кучайиши, шаҳар ҳудудларида нотўғри урбанизация шаклланишига олиб келади.
Наманган, Тўрақўрғон, Поп ва Янгиқўрғон сингари саноат марказларидагина асосий саноат қувватларининг жойлашиши натижасида юқори дифференцияси юзага келади. Минтақа саноатини ривожлантириш хусусиятларини ўрганиш жараёнида минтақани фақатгина унинг туман ва шаҳарлари нуқтаи назаридан эмас, балки минтақадаги саноат тармоғи таркибини ҳам таҳлил қилиш ва бу йўналишда қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Вилоят саноат корхоналарида юқори технологияли ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
Ҳудудга етакчи техника ва технологияларни жалб этиш, саноат фаолияти инфратузилмасини ривожлантириш.
Инновацион ишлаб чиқариш саноат кластерларини яратиш учун шарт-шароитлар яратиш.
Вилоят саноатини молиялаштириш ва инвестицияларни жалб этиш.
Минтақа саноати учун ходимлар салоҳиятини ривожлантириш.
Ривожланишда мавжуд ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш, саноат мажмуасининг янги юқори технологик тармоқ соҳаларини тараққий эттириш бўйича ишларни жадаллаштириш тавсия этилади.
Минтақа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашув ва маҳаллийлаштириш коэффициентлари ҳамда саноат мажмуасининг асосий фаолияти бўйича кластер коэффициентларини ҳисоблаб чиқиш орқали вилоятда рақобат устунлигига эга саноат тармоқларини ажратиб кўрсатиш зарур.
Бундай йўналишларда чора-тадбирларни амалга ошириш мавжуд саноат тузилмасини оптималлаштириш, минтақанинг технологик салоҳиятини ривожлантириш, минтақада юқори технологик рақобатбардош саноат мажмуасини шакллантиришга ёрдам беради. Пировардида, саноат мажмуасини модернизация қилиш минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлиги ва аҳолининг турмуш даражасини оширади. Қисқа ва ўрта муддатларда бундай вазифаларни ҳал қилишда минтақадаги мавжуд ресурслар имконияти ҳисобга олинган бўлиши лозим. Белгиланган мақсадларга эришиш, минтақада инновацион жараёнларни фаоллаштиради, умуман, ҳукуматнинг таъсири ва аҳамияти энг янги технологик тузилмаларни шакллантиришга йўналтирилиши керак.
Имкони бўлган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда янги саноат тармоқларини яратиш учун минтақанинг ўз ресурс салоҳиятини тўғри баҳолаш лозим. Саноатни таркибий қайта қуриш жараёни барча йўналишларда ҳар томонлама пухта амалга оширилиши лозим.
Демак, вилоятда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун, географик жойлашувдан оқилона, махсус индустриал зона ва технопарклар салоҳиятидан тўғри, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш лозим. Шунингдек, саноатнинг инновацион ривожланиш даражасини алоҳида таҳлил қилиш ҳамда инновацион тармоқларнинг ривожланиш имкониятларини кенгайтириш зарур. Бу эса вилоятнинг қишлоқ туманларида ҳам саноатнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling