Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


-жадвал Бутунжаҳон иқтисодий форумида нашр этилган инновационлик кўрсаткичи


Download 1.54 Mb.
bet29/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

2.10-жадвал
Бутунжаҳон иқтисодий форумида нашр этилган инновационлик кўрсаткичи62F62F67




Кўрсаткичлар

1

Ҳар 10 минг кишига нисбатан рўйхатдан ўтган патентлар сони

2

Илмий тадқиқот ишланмаларида банд бўлган олим ва инженерлар
сони

3

Инновацион сиёсат сифати (интелектуал мулк ҳимояси, илмий
изланишлар учун солиқ имтиёзлари ва субсидиялар, рақобат курашини назорат қилиш)

4

Инновацион кластерларни шакллантириш шароити-кластерларни
ривожланиш ҳолати, маҳаллий рақобат кураши даражаси, маҳаллий истеъмолчилар миқдори

5

Инновацион инфратузилма сифати-илмий тадқиқот ташкилотлари ва техник кадрларни тайёрлаш тизимининг мавжудлиги, техник мураккаб лойиҳаларни амалга ошириш учун
венчур капиталини мавжудлиги

6

Корхоналарнинг инновацион фаолиятга йўналганлик даражаси- корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш омили сифатида
янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, инновацияни ишлаб чиқариш маҳсулдорлигига таъсири

Вилоят саноати босқичма-босқич тармоқдан тармоққа ўтиб, ривожланиб бормоқда. Асосий мақсад пирамида шаклидаги саноат тармоқларининг юқори босқичга етишиш имкониятини яратишдан иборат. Наманган вилояти саноатида 4 босқичдан 5 ва 6 босқичлар сари қадам босиш сиёсати олиб борилмоқда. Бундай кўрсаткичлар асосида вилоят кўрсаткичлари бирма-бир таҳлил қилинса, вилоятда 2018 йилда жами 40 та патент олиниб, улардан 3 таси фойдали моделлар, 7 таси ихтиролар учун бўлган.63F63F68 Ҳисобот йилида патентланган лойиҳалар таркибида саноат намуналари мавжуд эмас.
Вилоятда 2019 йилда жами 65402,8 млн. сўмлик 1570 та илмий тадқиқот ишланмалари 59 та ташкилот томонидан бажарилган64F64F69. Аммо бу кўрсаткичлар 2018 йилга нисбатан пасайган. Республика бўйича бажарилган ишланмалар ҳажмининг 27,5 фоизи саноат тармоғига тўғри келади (ишланмалар сони бўйича 15,7 %). 2019 йилда республика бўйича юқори технологияли саноат тармоғида илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажарган ташкилот бўлмаган, бу эса вилоятда ҳам бу кўрсаткич 0 га тенг эканлигини кўрсатади65F65F70. Шу билан бирга, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик билан шуғулланувчи ташкилотлар сони ортиб борган. Аммо бажарилган илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари таркибида лойиҳа конструкторлик ва технологик ишлар, тажриба нусхаси намуналари, илмий техник хизматларга йўналтирилган ишланмалар ҳажми илмий тадқиқот ишланмалари ҳажмига нисбатан кам ҳиссани ташкил этмоқда. Шу йўналишда ишлаётган ташкилотларнинг 78 фоизи илмий тадқиқот йўналишидаги ташкилотларга тўғри келмоқда.
Бошқа йўналишлар билан шуғулланувчи ташкилотлар эса, биргаликда 22 фоизни ташкил этмоқда. Республика бўйича илмий тадқиқот ва тажриба- конструкторлик ишларини бажарган ташкилотлар орасида бор-йўғи 3,7 фоизи саноат тармоғига тўғри келади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик иши ҳажмида ҳам саноат тармоғига тўғри келган иш ҳажми республика бўйича 27,6 фоизга тўғри келади. Бу эса вилоятда ҳам бу кўрсаткич шундай паст бўлиши табиий ҳолат эканлигини кўрсатади.
Наманган вилоятида иш ҳажми бўйича илмий тадқиқот ва тажриба -конструкторлик ишларининг 39,1 фоизи қишлоқ хўжалигига, 14,5 фоизи техника фанлари соҳасига тўғри келмоқда66F66F71. Илмий тадқиқот ва тажриба- конструкторлик харажатларининг асосий қисми, яъни 43 фоизи иш ҳақи харажатларига тўғри келмоқда.
Асбоб- тажриба-конструкторлик ишларига ажратилган маблағларнинг 50,0 фоизи давлат бюджети, 18 фоизи ўз маблағлари, 0,01 фоизи хорижий манбалар ҳисобига амалга ошган67F67F72.ускуналарга қилинган харажатлар эса бор-йўғи 1 фоиз атрофида68F68F73.
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланувчи ходимларнинг 15 фоизи 50 ёшдан юқори бўлганлар ҳисобланади69F69F74. Янги технологиялар таркибида саноат намуналари умуман мавжуд эмас. Яратилган янги технологияларнинг асосий қисми тадқиқот ва ишланма натижалари ҳамда асбоб-ускуналарни сотиб олишга йўналтирилган (2.7-расм).
Вилоятда 2019 йилда ташкилотлар томонидан олинган янги технологиялар 32 та, яратилгани 9 тани ташкил этган бўлса, улардан ҳеч бири саноат намуналари ёки фойдали моделлар бўлмаган. Республика бўйича яратилган янги технология ва дастурий воситалар таркибида ишлаб чиқариш саноатига йўналтирилган технологиялар 1,7 фоизни ташкил этади70F70F75.




Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling