Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


§.2.3.Минтақани комплек- инновацион ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили


Download 1.54 Mb.
bet27/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

§.2.3.Минтақани комплек- инновацион ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг таҳлили


Минтақадаги иқтисодиётининг комплекс-инновацион фаолияти барча соҳаларда фан-техника, ташкилий бошқарув ва бошқа турдаги янгиликларни яратиш, улардан фойдаланиш ва амалда жорий этиш жараёнидир. Минтақа ини комплекс-инновацион ривожлантиришда модернизация ҳамда фан-техника янгиликларини яратиш жараёни муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги инновацион ривожланиш даврида стратегик ривожланиш зарурати хўжалик субъектлари зиммасига рақобатбардошликни ошириш вазифасини юклайди. Бу эса қуйидаги уч асосий масалани ҳал қилиш ёрдамида амалга ошиши мумкин:
Инсон ақлий капиталидан самарали фойдаланишга эътибор қаратиш.
Саноат ишлаб чиқариши жараёнида технологияни доимий равишда такомиллаштириб бориш.
Бозор талабига мувофиқ саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида янги технологиялардан самарали фойдаланиш.
Янги технологияларни ўзлаштиришни жуда қисқа муддатларда амалга ошириш.
Ҳар бир минтақа сингари Наманган вилояти иқтисодиёти рақобатбардошлигини замонавий технологияларсиз таъминлаш мушкул бўлиб, минтақанинг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник ривожланишнинг устувор муаммоларини ҳал этишга қаратилган яхлит миллий инновацион тизимни шакллантиришни талаб этади.
Сўнгги йилларда вилоятнинг энг муҳим саноат тармоқлари ва йирик корхоналарини модернизациялаш ва технологик янгилаш бўйича бир қанча дастурлар амалга оширилди. Пахта тозалаш саноатига қарашли пахта тозалаш заводларида реконструкция ва техник қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилди, уларда ишлаб чиқарилувчи тола ҳажми ошди, маҳсулот сифати яхшиланди ва меҳнат самарадорлиги ортди, ёғ-мой саноати корхоналарида қадоқлаш линияси ўрнатилди.
Инновация жараёни, яъни, хўжалик фаолияти субъектлари томонидан илмий-техник, ташкилий, бошқарув ва бошқа янгиликлар яратилиши, тарқатилиши, истеъмол қилиниш жараёни иқтисодиёт ва умуман, жамиятни инновацион ривожлантириш жараёнининг асосий мазмуни ҳисобланади. Бу йўналишда юқори технологик тармоқларни ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling