Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари


Наманган вилояти мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятида ҳам юқори ҳиссага эга. Ташқи савдо айланмаси бўйича вилоят иккинчи ўринда туради (10-илова)


Download 1.54 Mb.
bet22/54
Sana14.03.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1268358
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ

Наманган вилояти мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолиятида ҳам юқори ҳиссага эга. Ташқи савдо айланмаси бўйича вилоят иккинчи ўринда туради (10-илова).
Вилоятнинг замонавий техник воситалар билан жиҳозланганлиги, ҳудудда йирик саноат корхоналари жойлашганлиги минтақанинг экспорт салоҳиятини йилдан-йилга ошириш имконини бермоқда. Аммо экспорт таркибида қора ва рангли металлургия саноати етакчилик қилмоқда. Бу ҳолат вилоятнинг табиий ресурсларга боғлиқлигини кучайтирмоқда. Ҳар бир минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ва мoдернизaциялaш жaрaёнини жaдaллaштиришда машина ва асбоб-ускуналар импорти муҳим аҳамият касб этади. Вилоят импортида машина ва ускуналар ҳиссасининг юқорилиги минтақа техник таркибида ижобий ўзгаришлар билан изоҳланиши мумкин. Энг зaмoнaвий юқoри теxнoлoгик мaшинa вa ускунaлaр импoрти саноатнинг етaкчи тaрмoқлaрини теxник вa теxнoлoгик жиҳатдан ривoжлaнтиришгa aсoс сифатида xизмaт қилaди.Ўрганилаётган реал тармоқ объекти ишлаб чиқариш омиллари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг технологик жараёнидаги бирикмалари, ташкилий ва бошқарув тузилмалари ривожланиши ҳамда корпоратив маданиятни янгилашнинг етарли даражада таъминланиши инновацион салоҳиятни белгилайди. Шу йўналишда, минтақада ишлаб чиқаришни модернизациялаш, иқтисодий ривожланишда инновацион тараққиёт йўлига ўтиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 3374,2 минг сўмни ташкил (яна янги рақам) этади. Республикамиз ялпи ички маҳсулотида эса вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг улуши 4,5 фоизни ташкил этади.





2.1.1-расм. Наманган вилояти ЯҲМнинг тармоқлар бўйича тузилмаси, 2021 йил ҳолатига, фоизда47F47F55
2021 йилнинг биринчи ярмида инфляция даражаси 2,44 фоизни ташкил этиб, прогноз даражасидан ошмади (прогноз 3,60%). 2020 йилнинг биринчи ярим йилида маҳаллий бюджет даромадлари 479,5 млрд. сўмни, бюджет харажатлари 835,9 млрд. сўмни ташкил этди. Бюджет харажатлари таркибида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган маблағлар ҳажми 718,3 млрд. сўмга тенг бўлди. Шу жумладан, маҳаллий бюджетда қоладиган қисми 479,5 млрд. сўмга тўғри келди. Вилоят бюджетининг ижтимоий харажатлари таркибида Маорифга йўналтирилган маблағларнинг улуши 2019 йил 1 июль ҳолатига 62,1 фоизни ташкил этди. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса, ижтимоий харажатларнинг 29,1 фоизи тўғри келади.
2021 йилнинг биринчи ярмида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг (ЯҲМ) ўсиш суръати 6,9 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,4 фоизга, қурилиш ишлари 11,6 фоиз, чакана савдо айланмаси 11,5 фоиз ва жами хизмат кўрсатиш ҳажми 11,9 фоизга ўсиши таъминланди.
ЯҲМнинг ҳажми ошиши ҳудуд иқтисодий тармоқларидаги сингари саноатдаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқ (103,9 %). Вилоят иқтисодиёти асосини саноат, хусусан, қайта ишлаш ва озиқ-овқат, енгил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташкил этади. Тоғ-кон металлургия саноати Наманган вилоятининг етакчи тармоғи ҳисобланади. Саноатнинг ривожланиши нуқтаи назаридан, Наманган вилояти ҳозирги кунда Наманган шаҳри ва Навоий вилоятидан кейин учинчи ўринни эгалламоқда. Албатта, бунга вилоятнинг пойтахтга яқин жойлашуви ҳам муҳим таъсирга эга.
Маълумки, саноатнинг ихтисослашув даражаси маҳсулот ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги ихтисослашган корхоналар маҳсулотларининг солиштирма оғирлиги билан тавсифланади (2.4-жадвал), маълум бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришда саноатнинг улушини белгилайди.
Вилоятнинг саноат ишлаб чиқариш бўйича ихтисослик коэффициенти натижаларига кўра ҳам озиқ-овқат, ичимликлар, тамаки маҳсулотлар, кимё маҳсулотлари, асосий фармавцевтика маҳсулотлари, металлургия ва энергетика ишлаб чиқариш бўйича етакчилик қилишини кўрсатмоқда. Вилоятга республика саноати корхоналарининг 10,04 фоизи (5471таси) тўғри келади.

Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling