Ҳудудларни комплекс-инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
-расм.Минтақа саноатини ривожлантириш модели
Download 1.54 Mb.
|
10.03.23 ДИССЕРТАЦИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.4-расм. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни схемаси
3.3-расм.Минтақа саноатини ривожлантириш модели89F89F93
Шунингдек, 3.3-расмда муаллиф томондан ишлаб чиқилган минтақа саноатини ривожлантириш модели тасвирлаган. Бунда минтақа саноати ривожланишининг инновацион тараққиёт йўлига ўтиш кетма-кетлиги акс эттирилган. Бу алгоритмдан фойдаланишда Наманган вилояти саноати корхоналари тузилмаси ҳамда ривожланишининг алоҳида жиҳатларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Бундай мақсадга эришиш минтақа саноатини босқичма-босқич ривожлантиришни талаб этади. Наманган вилояти мамлакатимизда саноат тармоғи ривожланган вилоятлардан бири ҳисобланади. Саноат тармоғида ишлаб чиқариш жараёнлари, ресурслардан самарали фойдаланиш ҳолатларини таҳлил қилишда эконометриканинг асосий инструментларидан бири бўлган ишлаб чиқариш функцияларидан (ИЧФ) кенг фойдаланилади. Ишлаб чиқариш функциялари – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва ушбу жараёндан фойдаланилаётган ресурслар ўртасидаги математик боғланишдир. Энг содда график кўринишда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги кўринишга эга: 3.4-расм. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни схемаси Ушбу схемадан кўриш мумкинки, микро ва макродаражада маҳсулот ишлаб чиқариш бир қатор ресурсларга боғлиқ экан. Булар моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, корхоналарда фойдаланилаётган асосий фондлар ва бошқалар. Эконометрик таҳлил нуқтаи назаридан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари маълум бир аналитик функциялар ёки тенгламалар ҳамда тенгсизликлар системасидан иборат бўлиши мумкин. Умумий ҳолда ИЧФ қуйидаги кўринишга эга: (1) бу ерда - ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори; - ресурслар сарфи. Боғлиқликлар тўпламидан иқтисодий жараёни характерига мувофиқ келадиган ИЧФни танлашга моделлаштирилаётган объектнинг технологик, бошқарув ва бошқа бир катор характеристикаларини ўрганиш асосида эришилади. ИЧФни ўрганишда айрим ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигини баҳолаш, омилларнинг бошқа омиллар билан ўзаро алмашинуви, техника тараққиёти каби муаммоларни тадқиқ қилишда фойдаланиш мумкин.Бунда кўп ҳолларда Кобб-Дуглас кўринишидаги икки омилли мультипликатив моделдан фойдаланиш мумкин. (2) бу ерда: - корхонадаги асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати; - корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган меҳнат сарфлари; -ҳисобланадиган параметрлар. Юқорида келтирилган (2) моделда номаълум параметрларни топиш учун аввало моделни даражали кўринишдан чизиқли кўринишга келтириш керак. Бунинг учун (2) моделнинг чап ва ўнг томонларини логарифмлаш зарур. Логарифмлаш натижасида қуйидаги чизиқли кўринишдаги аддитив моделга эга бўламиз: (3) Логарифланган (3) моделдан кўриш мумкинки, у чизиқли аддитив моделга айланди. Моделдаги номаълум параметрларни топиш учун “энг кичик квадратлар усули”дан фойдаланамиз. Яъни, “энг кичик квадратлар усули”нинг моҳияти шундан иборатки, унда функциянинг ҳисобланган қийматлари билан унинг ҳақиқий қийматлари ўртасидаги фарқ квадратлари йиғиндиси энг минимал бўлсин. (4) (3) моделдаги номаълум параметрларни топиш учун қуйидаги кўринишдаги “нормал тенгламалар тизими” тузилади. Мазкур тенгламалар тизимини ечиш натижасида (3) моделдаги номаълум параметрлар аниқланади. Саноат тармоғи ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашда қуйидаги кўринишдаги ИЧФдан фойдаланилади: (5) бу ерда: - саноат тармоғи ялпи маҳсулоти, млрд. сўм; - саноат тармоғи асосий фондлари қиймати, млрд. сўм; - саноат тармоғи ишлаб чиқаришида банд бўлганлар сони, минг киши; - номаълум параметрлар. Наманган вилоятининг асосий тармоқларидан бири бўлган саноат тармоғи ишлаб чиқариш самарадорлигини, ресурслар сарфининг саноат тармоғи ялпи маҳсулотига таъсирини аниқлаш учун 2000-2021 йиллардаги маълумотлардан фойдаланамиз. Омилларнинг логарифмланган қийматлари қуйидаги келтирилган.(14-илова). Наманган вилояти саноат тармоғи бўйича ИЧФ тузишдан аввал маълумотларнинг нормал тақсимот қонунига бўйсунишини текшириб кўрамиз. Бунинг учун моделга киритиладиган барча омилларнинг тавсифий статистикасини ҳисоблаймиз (2-жадвал). 3.4-жадвал Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling