Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари


Download 1.82 Mb.
bet6/8
Sana20.06.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1627873
1   2   3   4   5   6   7   8
Кронблоклар.

Бурғилаш қурилмаларидаги кронблоклар конструкциясига кўра арқон ролики сонлари уларни жойлашув сони ва ўрнатилишига қараб бир биридан фарқ қилади.


Бурғилаш қурилмалари БУ50 ва БУ8 бешта арқон ролики ва кронблок жиҳозланган бўлиб у бешта ўққа ўрнатилган.
Бурғилаш қурилмаси БУ125 минора кронблок, блок таъминланган бўлиб, 2 секцияси битта ўққа жойлаштирилган, ҳар бири учтадан арқон роликларидан тузилган.
Бурғилаш қурилмаси БУ125 А шаклидаги минора ва АСП механизми, 3 секцияли кронблок, битта ўққа 3 таси бошқа ўққа, 2 таси 3 ўққа битта арқон ролики орқаси пайвандланган.
жадвал



Кўрсатгичлар

Кронблоклар тури


БУ-50Бр

БУ-75 Бр

93-130-2

УЗ-2002

КБН-7-200

1.

Юк кўтариш қобилияти

50

75

130

200

300

2.

Илгакка берилади-ган макс. юк

70

100

160

250




3.

Арқонни макс. тортиш кучи

10

15

22

22

22

4.

Шкиф ариги бўйича

800

800

900

1000

1000

5.

Кронблок оғирлиги кг

923

1070

2400

3915

4850



Тал блоки.

Тал блок пайвандланган корпусдан иборат бўлиб, қайсики унга шкивлар ва подшипниклар тугуни кронблокдаги каби жойлаштирилади.


Бурғилаш қурилмаларида икки хил турдаги тал блоклари қўлланилади: илгакли блок - свечаларни қулда жойлаштириш учун; осилган автоматик элеваторларни ишлатиш учун тал блоклари, тушириш-кўтариш операцияларини автоматик ва механизациялашган ҳолда амалга ошириш автоматик механизмларни жамланмасидан фойдаланилади.
Бурғилаш қурилмасини тал тизимида тросли конструкцияни олти қатор ўрамли арқонлари қўлланилади, натижада икки томонлама ўрам ҳосил бўлади: эшилган симлар ва арқоннинг эшилгани. Тал арқонларининг эшилмаси 19 тадан 37 тагача симлар сонидан ташкил топган бўлиб, арқон органик ёки металли юракчалар атрофида уралади. Мустаҳкам тал арқонларини тайёрлашда юқори углеродли ва юқори марганецли арқон симларидан фойдаланилади.
Ишлатиш жараёни даврида тал арқонининг ҳолатини кузатиш иқлим бўйича қаттиқ назорат ўрнатилади; ҳар бир смена алмашишдан олдин катта назоратчи текшириб кўради.
Агарда қуйидаги нуқсонлардан бирортаси руй берган бўлса тал арқони алмаштирилади:

  1. арқоннинг битта тўқимаси узилган бўлса;

  2. диаметри 20 мм гача, арқоннинг ўрамидаги қадамида узилган симларнинг сони 50% дан ошганда арқоннинг диаметри 20 мм дан катта бўлганда узилган симларни сони 10% дан ошганда;

  3. арқоннинг юракчасини ёрилиши натижасида битта ўрам пачоқланган бўлса;

  4. арқон чўзилган ёки қўшилган бўлса, бошланғич диаметрига нисбатан энг кичик диаметри 75 % ни ташкил этса;

  5. арқонда бўралган (букланган) бўралма бўлса;

  6. емирилиш ёки занглаш натижасида бошланғич диаметрга нисбатан 40% ва ундан ошганда.




Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling