Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари
Download 1.82 Mb.
|
Бурғилаш илгаклари.
Тал блоклари билан бириктириладиган бурғилаш илгаклари алоҳида илгаклар ёки илгаклар кўринишида тайёрланади. Улар бурғилаш ва ҳимоялаш тизмаларини тушириш ва кўтариш ишларида штроп ёрдамида элеваторга осиш учун, бурғилаш жараёнида вертлюг билан бурғилаш тизмасини осиш учун, ҳамда бурғилаш ва монтаж-демонтаж ишларида юкларни кўтариш, тушириш ва кўтариб юриш учун хизмат қилади. Конструкция бўйича бир-, икки-, ва уч шохли бўлади. Ҳозирги вақтда икки- ва бир шохли илгакларни қўлланишдан чиқарилган.
Вертлюг Вертлюг бурғилаш тизмаси билан тал тизимини оралиғидаги қурилмадир. Бурғилаш вақтида бурғилаш тизмаси (роторли усулда бурғилашда) айланади ёки даврий равишда бурилади (туб двигатели билан бурғилашда), тал тизими қудуқ чуқурлашганда минора ўқи бўйлаб пастга ҳаракатланади. Шу уринда вертлюг айланувчи, олдин-орқага ҳаракатланувчи бурғилаш калоннасини тал тизими билан боғлайди. Вертлюг ювиш аралашмасини бурғилаш шлангидан бурғилаш тизмасига йўналтиради. Вертлюг устуни – 1-чи бурғилаш тизмасига бириктирилган ва 5; 7 таянчлар, 4; 6 подшепник ва 12-қопқоқ 3-корпусга ўрнатилган. Устун таянчлари вертлюгни корпусдаги ҳолатини қайд қилади ва айланишда мустаҳкамлигини таъминлаб, уни тик ва радиал силжитишига тўсқинлик қилади. Ювиш аралашмаси бурғилаш шланги 10-чи, хайдовчи 13-чи ва босим қувури 11-чи орқали бурғилаш тизмасига юборилади. Қўзғалмас босим қувури ва айланувчи вертлюг устуни, тез ечилувчи (олинувчи) 9-чи зичлагич билан таъминланган бўлиб у корпусга ювиш аралашмасини тушишига тўсқинлик қилади. 14-чи штроп яъни ветлюг илгакчага осилади.
Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling