Қудуқларни айлантириш усулида бурғилашнинг технологик схемалари Бурғилаш қурилмалари
расм. Мачтали турдаги бурғилаш минораси
Download 1.82 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бурғилаш қурилмаларини ва минораларини ўрнатиш билан бир вақтда иншоат усти қурилиши қуйидагича олиб борилади.
Бурғилаш минора юк кўтариш, баландлиги ва конструкцияси бўйича ажратилади. «Уралмаш» заводида қуйидаги турдаги бурғилаш қурилмалари ишлаб чиқарилади: А – шаклдаги ВМ-туридаги; П – шаклдаги ВМП-туридаги; А – шаклдаги минора 3200/200 ва 5000/320 таснифли бурғилаш минораларида қўлланилади. П – шаклдаги минора 5000/320 таснифли бурғилаш қурилмаларида қўлланилади (расм). Тўрт таянчли мачтали миноралар 6500/400 ва 8000/500 бурғилаш қурилмаларида қўлланилади (4.4-расм). Минорани кўтариш ва тушириш, бурғилаш чиғириғи ёрдамида амалга оширилади. Миноранинг битта оёғида кронблок ости майдонигача тоннел кўринишидаги нарвон мавжуд, иккинчи оёғи ичида – ўтиш майдонига эга бўлган қадамли кўринишидаги нарвон мавжуд. Волгоград бурғилаш техникалари заводида ишлаб чиқарилган бурғилаш минораларининг параметрлари жадвал ва расмда тасвирланган. Ҳар қандай бурғилаш минораларини конструкцияларида асос, балкон ва нарвонларида техника хавфсизлиги чоралари этиборга олиниши зарурдир. Бурғилаш минораларида қисман ёки тўлиқ бузилиши натижасида ҳар хил турдаги жиддий хавфлар вужудга келиши мумкин. расм. Тўрт таянчли мачтали минора. расм. Волгоград бурғилаш техникалари заводида ишлаб чиқарилган бурғилаш миноралари. а – Б4.01.00.000; б – Сб.01/2500ЭУ; в – Б1, Б11, Б12 Бурғилаш қурилмаларини ва минораларини ўрнатиш билан бир вақтда иншоат усти қурилиши қуйидагича олиб борилади. Редуктор (агрегат) саройи – двигатель ва чиғириқни узатма механизмларини усти қисми ёпиш учун мўлжалланган. Уни минорага орқа панел йўналишига қарши томонидан кўприк тартибида ўрнатилади. Редуктор саройининг ўлчамлари қурилма турига қараб аниқланади. Насос саройига бурғилаш насослари ва куч жиҳозлари жойлаштирилади. Насос саройи минора чироғи ён тарафидаги редуктор саройига ёндош қилиб қурилади. Редуктор ва насос саройларининг деворлари ва томи аниқ шароитларга боғлиқ ҳолда тахта, гефр ғовакли темир, қамишли шит, резина тўқимали ёки полиэтилен плёнкалар билан қопланади. Баъзи бир бурғилаш қурилмалари редуктор ва насос саройларини биргаликда қурилишини талаб этади. Қабул кўприги бурғилаш, ҳимоялаш ва бошқа қувурларни, жиҳозларни, асбобларни, материалларни ва эҳтиёт қисмларни кўчириш учун мўлжалланган. Қабул кўприги ётиқ ва қия ҳолда бўлади. Қабул кўприги қурилмасини баландлиги бурғилаш минораси рамаси қурилмасини баландлигига мувофиқ ростланади (белгиланади). Қабул кўпригининг кенглиги 1,5÷2 м, узунлиги 18 метргача. Бурғилашдаги бир қатор ёрдамчи иншоотлар: электр узатмали транспорт майдончаси, ички ёнув двигатели (ИЁД) –майдончаси, қайсики унда ёқилғи мойлаш материаллари ва бошқалар жойлаштирилади. Ижтимоий маиший маъданий объектлар: ошхона, вагон ётоқхона ва бошқалар. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling