Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


Download 282.15 Kb.
bet1/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас


Қуёш тизими ва унинг сайёралари
ҳақида умумий маълумотлар

Коинот ва Қуёш тизимининг вужудга келиши тўғрисида жуда кўп назариялар мавжуд бўлиб, улардан бири «катта портлаш» назариясидир. Бу назарияга кўра дастлаб бутун материя ҳаддан ташқари юқори ҳароратга эга бўлган битта «нуқтада» сиқилган бўлиб, кейинчалик бу “нуқта” улкан куч билан портлаган. Портлаш натижасида барча томонларга сачраб кетган ўтаиссиқ булутлардан аста-секин субатомли зарралар, вақт ўтиши билан атомлар, моддалар, сайёралар, юлдузлар ва, ниҳоят, ҳаёт вужудга келган. Бунда Коинотнинг кенгайиши давом этган ва бу жараён қанча узоқ давом этиши номаълум.






2-расм. Қуёш тизими: 1-Қуёш, 2-Меркурий, 3-Венера, 4-Ер, 5-Марс, 6-Юпитер, 7-Сатурн, 8-Уран, 9-Нептун, 10-Плутон, 11-комета. http://interesnoe.info.




Демак, бу назарияга асосан Қуёш тизими айланувчи газ-чангли булутдан ҳосил бўлган. Унинг сиқилишида маркази зичлашган ва кейин у Қуёшга айланган. Қуёш таркибига кирган заррачалар ўзининг ҳаракат моментини олиб келган. Улар айланиш ўқига қараб ҳаракат қилганлиги сабабли (яъни масофа камайган), моментни сақлаш учун тезлик ошиши лозим эди. Протоқуёш, ва кейин Қуёш тобора тезлашган ҳолда айланиши лозим эди.
Қуёш тизимига 9 та сайёра, 42 та йўлдош, 50 мингдан ортиқ кичик астероидлар, саноғи йўқ метеорит ва кометалар киради. Уларнинг марказида Қуёш жойлашган бўлиб, у ўзининг тизимдаги бошқа барча осмон жисмларини ўзига тортиб туради. Бу тизимдаги барча жисмлар ўзаро гравитация (бутун олам тортишиш қонуни) кучи билан ҳам боғланган.
Сайёралар икки катта гуруҳга: ер гуруҳига – Меркурий, Венера, Ер ва Марс – ва юпитер гуруҳига, яъни гигант сайёралар – Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептунга бўлинади (2-расм).
Қуёш ва Қуёш тизими сайёраларининг ҳажми ва массаси орасида кескин фарқ бор. Буни уларни қиёслаш макетидан кўрса бўлади (3-расм).
Ер гуруҳидаги сайёралар нисбатан кичик ўлчамли ва катта зичликка эга (4-расм). Уларнинг асосий таркибини силикатлар (кремний бирикмалари) ва темир ташкил этади. Гигант паланеталарда эса қаттиқ юза йўқ. Унча катта бўлмаган ядросидан ташқари улар водород ва гелийдан тузилган ва газ-суюқ ҳолатда мавжуд. Бу сайёраларнинг атмосфераси аста-секин зичлашиб бориб, суюқ мантияга айланади.



Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling