Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар


-расм. Ер сирти тузилишининг фазодан кўриниши. www.galspace.spb.ru


Download 282.15 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi282.15 Kb.
#1596002
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Лаплас

8-расм. Ер сирти тузилишининг фазодан кўриниши. www.galspace.spb.ru.
Е р қатламли тузилишга эга. У қаттиқ силикатли қобиқларга (пўстлоқ ва мантия) ва металли ядрога эга. Ядронинг ташқи қисми суюқ, ички қисми эса қаттиқ (Ернинг тузилиши тўғрисида кейинги бобда батафсил маълумотлар берилган).


Ой - Ернинг табиий йўлдоши

Ой Ер атрофида, агар ҳисоб боши юлдуз ойи дейилувчи узоқ юлдуз олинса, соат милига тескари йўнали-шда 27,32 суткада тўлиқ айланиб чиқади. Аммо бир вақтнинг ўзида Қуёш атрофида айланувчи Ерга нисбатан айланиш вақти 29,5 суткага тенг. Бу вақт ойига тенг, яъни бу вақтда Ой иккита бир хил фазани, масалан, ой синодиги деб аталувчи иккита тўлин ой оралиғини ўтайди.


Ой орбитаси – бу кучли чўзилган эллипсдир ва шу туфайли Ердан унгача бўлган масофа кучли ўзгаради; перигейда 356 000 км дан апогейда 407 000 км гача. Бунинг натижасида Ойнинг ўлчами йилнинг фаслларида кўзга турлича кўринади.
Ер ва Ойнинг ўзаро яқинлиги туфайли Ернинг тортиш кучи таъсирида ўз ўқи атрофида 27,32 суткада бир марта айланади ва шу туфайли у бизга ҳар доим ўзининг бир томони билан бурилган бўлади.
Бизнинг йўлдош - 3476 км диаметрли тошли объект бўлиб, Ер диаметрининг чорагига тенг.
Ойнинг сирти ер саҳроларини эслатади ва чанг қатлами билан қопланган. Унинг сирти жуда нотекис бўлиб, бир қанча тоғ тизмаларига, кўплаб нишаб жарликларга ва кратерларга эга (9-расм). Улар Ой сиртига метеоритларнинг урилиши натижасида вужудга келган. Ой-нинг сирти морфологик томондан денгиз ва материкларга бўлинган.

9-расм. Ой сирти рельефининг кратерли тузилиши. www.galspace.spb.ru.
Д енгизлар - бу текис тубга эга бўлган чуқурликлар бўлиб, уларнинг туби “денгиз сатҳи” бўлмаганлиги учун ҳисоб боши қилиб олинган. Бу структура-ларнинг кўпчилиги Ерга қараган томонида жойлашган. Ой денгизла-рида кратерлар кам ва улар текисдек кўринади. Бундан ташқари, улар қуёш нурини ёмон қайтаради ва шунинг учун ҳам қоронғи зоналардек туюлади. Денгизларнинг келиб чиқиши бошқа ой структураларига нисбатан ёш (3,8-3,3 млрд. йил илгари) ва уларнинг сирти вулкан лавасидан таркиб топган.
Материклар - бу ўртача ой юзаси сатҳидан баландда жойлашган ҳудудлардир. Одатда улар денгизларга нисбатан анча яхши ёритилган ва турли ўлчамдаги кратерлар билан қопланган. Кратерлар кўп ҳолларда бир-бирига устама тушиб, янги геологик ҳосилалар эскиларини қоплаб қолган. Шу орқали стратиграфия ёрдамида юзасидаги турли зоналарнинг пайдо бўлишидаги кетма-кетлик аниқланган.
Ой сиртида узунлиги 6 км гача борадиган бирқанча тоғ тизмалари мавжуд. Улар тенг тақсимланмаган: асосан думалоқ денгизларни ўраб туради, уларнинг энг йириги Шимолий қутбда жойлашган.
Фазогирлар томонидан олинган маълумотларга кўра денгиз яқинида йиғилган тоғ жинслари асосан базальтли таркибга эга. Ерда бундай тоғ жинслари вулканизм вилоятларида ривожланган. Ойнинг бутун тарихидаги вулкан фаолияти кейинги назарияларга асосан унча кучли кечмаган.


Марс

Марс (Mars) - Қуёшдан узоқлиги бўйича тўртинчи, Қуёш тизимидаги сайёралар орасида ўлчами бўйича еттинчи сайёрадир. Қизил рангдаги ёрқин сайёра бўлганлиги туфайли оддий кўз билан осон кузатилади (10-расм). Марс ҳам Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари антик пантион худоларидан бири - уруш худоси номи билан аталган (юнонча Аресга мос келади). Шу тарзда унинг йўлдошлари: Фобос ва Деймос ҳам унга урушларда ҳамроҳ бўлган икки ўғлининг исми билан аталган.


Марсдан Қуёшгача ўртача масофа 228 млн. км, Қуёш атрофида айланиш даври - 687 ер суткасига тенг. Марс орбитаси анча сезиларли эксцентриситетга эга (0,0934), шунинг учун Қуёшгача масофаси 206,6 дан 249,2 млн. км гача ўзгаради.
Сайёралар йўналиши Қуёшникига тескари бўлган қарама-қаршилик вақтида Марс Ерга энг яқин келади. Бу қарама-қаршилик вақти Марс орбитаси-нинг турли нуқталарида ҳар 26 ойда такрорланади. Аммо 15-17 йилда бир марта бу қарама-қаршилик вақтида Марс перигелий яқинида жойлашган бўлади ва жуда яхши кўринади. Марсдан Ергача минимал масофа 56 млн. км, максимал - 400 млн. км га яқин.
Марс Ердан ўлчамлари бўйича икки марта кичик - унинг экваториал радиуси 3396,9 км (Ерникининг 53% и). Сайёранинг анча тез айланиши сезиларли қутбий сиқилишга олиб келади - Марснинг қутбий радиуси экваториал радиусидан 21 км га қисқа. Марснинг массаси - 6,418*1023 кг (Ерники-нинг 11% и). Эркин тушиш тезланиши 3,72 м/сек2; иккинчи космик тезлиги - 5,022 км/сек. Марс ўзининг ўқи атрофида орбитасининг текислигига 24°56'' бурчак остида қияланиб айланади. Айланишининг сидерик даври - 24 соат 37 минут 22,7 секунд. Шундай қилиб, марс йили 668,6 марс қуёш суткасига тенг. Марс айланиш ўқининг қиялиги унда фасллар алмашинишини таъминлайди. Бунда орбитасининг чўзиқлиги улар давомийлигидаги катта фарқни келтириб чиқаради. Масалан, шимолий баҳор ва ёзнинг давомийлиги марс йилининг ярмидан кўп.



Download 282.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling