Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар
-расм. Венера сиртининг рельефи
Download 282.15 Kb.
|
Лаплас
7-расм. Венера сиртининг рельефи. www.galspace.spb.ru.
В енера атмосфе-расининг зичлиги анча юқори. Венера Ерга энг яқин сайёра ҳисоб-лансада, унинг юзаси кейинги вақтлардагина ўрганила бошланди. Чунки унинг юзаси булутлар билан қоп-ланган. Агар булутлар бўлмаганда ҳам атмос-ферасининг зичлиги туфайли юзасини кўриб бўлмасди. Венера атмосфера-си асосан карбонат ангидрит (96 %) ва азотдан (деярли 4 %) ташкил топган. Сув буғи ва кислород унда жуда кам (0,02 % ва 0,1 %). Юзасидаги босим 93 атм, ҳарорати - 737 К га етади. Бу Қуёшга икки марта яқин бўлган Меркурий юзасидагидан ортиқ. Венерадаги бундай юқори ҳароратнинг сабаби бўлиб, зич карбонат ангидритли атмосфера ҳосил қиладиган иссиқхона эффекти саналади. Венера атмосферасининг зичлиги сув зичлигидан 14 марта кам. Сайёранинг секин айланишига қарамасдан атмосферасининг иссиқлик инерцияси шу даражада кучлики, кундузги ва оқшомги ҳарорат орасида ўзгариш кузатилмайди. Ультрабинафша нурларда булут қопламаси экваторга қараб чўзилган ёруғ ва қора қамбарларнинг нақшларидан иборат. Венерада атмосфера босими 100 атм га яқин бўлиб, унда газлар зичлиги Ердагидан қарийиб 100 марта ортиқ. Венера юзасида кенг тепаликлар мавжуд (7-расм). Уларнинг орасида энг йириклари Иштар ери ва Афродита ери бўлиб, ўлчамлари бўйича ердаги материклар билан таққослаш даражасида. Сайёра юзасида кўплаб кратерлар кузатилади. Эҳтимол, улар Венера атмосфераси унча зич бўлмаган даврларда ҳосил бўлган. Сайёра юзасининг 90 % базальт лаваси билан қопланган. Ер Ер - Қуёш тизими сайёралари орасида Қуёшга яқинлиги бўйича учинчисидир. У Ер гуруҳидагидаги сайёраларнинг энг йириги ва ҳозирги кунда сайёралараро жисмлар орасида тирик мавжудотлар мавжудлиги маълум бўлган ягона сайёра ҳисобланади. Ер бундан 4,5 млрд йил илгари вужудга келган ва бундан кейинроқ ўзининг ягона табиий йўлдоши - Ойга эга бўлган. Ер Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб тахминан 30 км/cек (106 000 км/соат) ва ўз ўқи атрофида экваторда 465 м/сек (1674 км/соат) тезлик билан айланади. Аммо унинг орбита бўйича тезлиги доимий эмас: июлдан бошлаб у тезлашиб боради, январдан эса яна секинлашади. Қуёш тизимидаги сайёралардан фақат Ергина ўзининг мукаммал ривожланган атмосфераси, гидросфераси ва биосферасига эга. Ернинг фазодан туриб олинган суратида тоғ тизмалари, океанлар, йирик текисликлар аниқ кўзга ташланади (8-расм). Барча осмон жисмлари орасида фақат Ердагина ҳаёт мавжуд.
Download 282.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling