Қуёш тизими ва унинг сайёралари ҳақида умумий маълумотлар
-расм. Меркурий сиртидаги кратерлар
Download 282.15 Kb.
|
Лаплас
6-расм. Меркурий сиртидаги кратерлар. www.galspace.spb.ru.
О рбитасининг жой-лашиши бўйича Марс ва Венерага яқин бўлсада, Меркурий бошқа сайёра-ларга қараганда Ерга кўп вақт яқин туради. Меркурий - Ер гуруҳидаги сайёралар орасида энг кичиги ҳисобланади. Унинг радиуси 2439 км бўлиб, бу Юпитернинг Ганимед ва Сатурннинг Титан номли йўлдошларининг радиусларидан ҳам қисқа. Меркурийнинг массаси 3,302•1023 кг. Ўртача зичлиги анча юқори - 5,43 г/см3 бўлиб, бу Ерникидан камроқ. Ер ўлчамларининг Меркурийникидан юқорилиги ҳисобга олинса, унинг заминида металлар кўплигидан далолат беради. Меркурийда эркин тушиш тезланиши 3,70 м/с2 тенг. Иккинчи космик тезлик - 4,3 км/с. Сайёранинг Қуёшга яқинлиги ва анча секин айланиши ҳамда атмосферсининг йўқлиги сабабли Меркурийда Қуёш тизимидаги ҳароратнинг энг кескин ўзгариши кузатилади. Унинг юзасида кундузги ўртача ҳарорат 623 К тенг, кечаси эса - 103 К. Меркурийдаги минимал ҳарорат 90 К га тенг, максимуми эса, тушда «қайноқ узоқликларда» - 700 К гача боради. Меркурий юзаси кўп жиҳатдан Ой юзасини эслатади - унда ҳам кратерлар кўп (6-расм). Аммо кратерлар барча майдонларида тенг тақсимланмаган. Меркурийдаги энг катта кратер буюк немис композитори Бетховен шарафига номланган бўлиб, унинг диаметри 625 км. Меркурий юзасидаги энг қизиқарли тафсилот - бу Иссиқлик текслигидир («лот. Caloris Planitia»). Бу кратер ўз номини энг “иссиқ узоқликка” яқинлиги туфайли олган. У кўндалангига 1300 км. Эҳтимол, урилиш зарбасидан ушбу кратерни ҳосил қилган само жисмининг ўлчами 100 км дан кам бўлмаган. Венера Венера - Қуёш тизимида Қуёшдан узоқлиги бўйича иккинчи сайёра. Венера - ички сайёра бўлиб, ер осмонида Қуёшдан 48° дан ортиқ узоқлашмайди. Венера - осмонда ёрқинлиги бўйича учинчи объект; унинг ялтироқлиги фақат Қуёш ва Ойникидан кам. У башариятга қадимдан маълум бўлган сайёралар жумласига киради. Венерадан Қуёшгача бўлган ўртача масофа 108 млн км. Унинг орбитаси айланага жуда яқин - эксцентриситети 0,0068 га тенг. Қуёш атрофида айланиш даври 224,7 суткага тенг; ўртача орбитал тезлиги - 35 км/с. Эклиптика текислигига нисбатан қиялиги 3,4°. Венера ўзининг ўқи атрофида орбитасининг текислиги 2° қияликда, шарқдан ғарбга қараб, яъни кўпчилик пранеталарнинг айланиш йўналишига қарама-қарши айланади. Ўз ўқи атрофида 243,02 суткада бир марта айланиб чиқади. Венеранинг ўлчамлари Ерникига анча яқин. Унинг радиуси 6051,8 км , массаси - 4,87*1024 кг, ўртача зичлиги - 5,24 г/см3. Эркин тушиш тезланиши 8,87 м/с2, иккинчи космик тезлиги - 10,4 км/с.
Download 282.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling