2 C6H12O6 – H2O = C12H22O11 - Бу ўринда D-(+)-глюкозанинг ўлчамлари қандай ва ОН-гуруҳларидан қайси бири боғ ҳосил бўлишида иштирок этади? -деган саволлар пайдо бўлади. Бу саволларга қуйидаги кетма-кет реакцияларни амалга ошириш орқали жавоб бериш мумкин: оксидлаш → метиллаш → гидролиз.
- (+)-Сахароза. (+)-Сахароза, бу шакар қамиш ва қанд лавлагидан олинувчи оддий шакар. Органик реактивлар орасида тоза ҳолда энг кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
- (+)-Сахароза С12Н22О11 молекуляр формулага эга. Толленс ёки Фелинг реактивларини қайтармайди, қайтарилмайдиган шакар, озазон ҳосил қилмайди, аномер шаклга эга эмас, эритмаларда мутаротация кузатилмайди. Бу барча маълумотлар (+)-сахароза эркин альдегид ёки кетон гуруҳлари сақламаслигини исботидир.
- (+)-Сахароза кислотанинг сувли эритмаси ёки инвертаза ферменти таъсирида гидролизга учратилганда, тенг миқдор D-(+)-глюкоза ва D-(–) фруктоза ҳосил бўлади. Бунда гидролиз буруш йўналишининг ўзгариши ва мусбат бурувчининг манфий бурувчига ўтиши билан амалга ошади: шунинг учун бу жараён кўпинча (+)-сахарозанинг инверсияси дейилади ва ҳосил бўлувчи чопга бурувчи D-(+)-глюкоза ва асосан инверсияланган D-(–)- глюкозадан иборат бўлади: айни ҳолатда инвертоза асал арилар билан етказиб берилади. (+)-сахарозанинг нисбий буриш бурчаги +66,5о (+1,160 рад), D-(+)-глюкозаники эса +52,7о (+0,920 рад), D-( D-(–)-фруктоза кучли манфий нисбий буруш бурчагига эга бўлиб, –92,4о (–1,612 рад), бунинг натижасида аралашма ҳам манфий қийматга эга, D-(+)-глюкоза ва D-(–)-фруктоза қарама-қарши буриш бурчагига эга бўлгани ва сахарозанинг компонентлари бўлгани учун, одатда уларни декстроза ва левулоза деб номланади.
- Турли маълумотлар, ренгенттузилиш тахлиллари ва (+)-сахарозанинг синтез қилиниши (1953 йилда), (+)-сахароза β-D-фруктозид ва α-D-глюкозид эканлигини исботлайди. Ўша даврда сахарозанинг Р. Лемье томонидан синтез қилиниши “Эверест чўққисини забт этилиши” билан таққосланган эди.
- (+)-Сахарозани метиллаш ва гидролизи D-глюкопираноза ва D-фруктофуронозалар сақлашини кўрсатади. (+)-Сахарозани бир хилда α-D-глюкопиронозил-β-D-фруктофуранозид ёки β-D-фруктофуронозил-α-D-глюкопиронозид дейиш мумкин.
- ПОЛИСАХАРИДЛАР. Полисахаридлар – бир неча юз ёки бир неча минг моносахаридлар зеносидан иборат молекуладир. Дисахаридларда бўлгани каби бу звенолар ҳам глюкозид гидроксиллари орқали боғланган ва гидролизланганда парчаланади.
- Полисахаридлар – табиий полимерлар бўлиб, альдоза ва кетозаларнинг поликонденсатланиш маҳсулотлари сифатида қаралиши мумкин. Глюкозалардан ташкил топган полисахаридлар (С6Н10О5)n умумий формулага эга.
- Полисахаридлар орасида целлюлоза ва крахмал муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўсимликларда углерод диоксид ҳамда сувдан фотосинтез натижасида ҳосил бўлади ва D-(+)-глюкоза звеноларидан ташкил топган. Целлюлоза ўсимликлар учун асосий қурилиш материали бўлиб, уларга мустахкамлик (қаттиқлик) ва шакл беради, табиатда энг кенг тарқалган органик бирикма.
- КРАХМАЛ. Крахмал айтиб ўтилганидек, уруғларда кўп учрайди ва унинг шакли ва ўлчамлари ҳар бир ўсимлик учун ўзига хос бўлади. Уруғдаги крахмал совуқ сувда эримайди; агар ўсимлик ташқи мембранаси бузилса, уруғ совуқ сувда бўкиш хусусиятига эга бўлади ва гел ҳосил қилади. Агар уруғ илиқ сувда қайта ишланса, крахмалнинг эрувчи фракцияси уруғ деворлари орасидан диффундирланади; иссиқ сувда уруғ “портлайди”.
- Одатда крахмал 20 % амилоза – деб аталувчи сувда эрийдиган фракция ва 80 % амилопектин деб аталувчи эримайдиган фракциялардан иборат бўлади. Бу икки фракция – молекуляр массаси юқори бўлган (С6Н10О5)n умумий формула билан ифодаланувчи турли углеводлар сақлайди. Кислоталар билан қайта ишланганда ёки ферментлар таъсирида крахмал компонентлари декстрин (қуйи молекуляр массали полисахаридлар аралашмаси), (+)-мальтоза ва охир оқибат (+)-глюкозагача гидролизланади. (Бу углеводлар аралашмаси, масалан, жўхори сиропида сақланади). Амилоза ҳам амилопектин ҳам D-(+)-глюкоза звеноларидан иборат бўлиб, ўлчамлари ва шакли билан фарқ қилади.
- Амилоза тузилиши. (+)-Мальтоза – амилозанинг гидролизланишидан ҳосил бўлувчи ягона дисахарид ва ўз навбатида унда ҳосил бўлувчи ягона моносахарид D-(+)-глюкоза бўлади.
- Амилопектининг тузилиши. Амилопектин гидролизланишидан (+)-мальтоза ҳосил қилади. Метиллаш ва гидролиз реакциялари кетма-кетлиги асосан 2,3,6-три-О-метил-D-глюкоза ҳосил бўлишига олиб келади. Амилоза каби амилопектин D–глюкоза звеноларидан ташкил топган, бунда ҳар бир звено α-глюкозид боғлари орқали кейинги звенонинг 4-С атоми билан боғланган. Лекин амилопектиннинг тузилиши, амилоза тузилишидан мураккаб.
- Физик усуллар билан молекуляр массани аниқлаш бўйича олиб борилган тахлиллар, молекула 1000 дан ортиқ D-глюкоза қолтиқларидан ташкил топганлигини кўрсатади. Шунга қарамай метилланган амилопектин гидролизи 5 % 2,3,4,6-тетра-О-метил-D-глюкоза ҳосил бўлишини исботлайди, бу эса занжирда 12-та звено сақланишига ишорадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |