Углеводлар дисахаридлар полисахаридлар


Download 0.91 Mb.
bet3/4
Sana12.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1264459
1   2   3   4
Bog'liq
18-mavzu.Polisaxaridlar

CHO
  • AMILOPEKTIN
  • Гликоген – инсон ва хайвон организмида углеводлар заҳираси бўлиб хизмат қилади ва унинг тузилиши амилопектин тузилишига жуда ўхшаш, фақатгина бир фарқи молекула ушбу ҳолда тармоқланган ва кичик звенолардан (12 –18 D-глюкоза звеноларидан) ташкил топган.
  • ЦЕЛЛЮЛОЗА тузилиши. Целлюлоза ёғоч ва толанинг асосий компоненти ҳисобланади; масалан, пахта толаси соф целлюлоза дейиш мумкин. У сувда эримайди: қайтарилмайдиган шакар ҳисобланади. Бундай хусусиятлар ўта юқори молекуляр массали эканлиги билан изоҳланади.
  • Целлюлоза формуласи (С6Н10О5)n. Унинг кислота иштирокидаги тўлиқ гидролизи биргина моносахарид D-(+)-глюкоза ҳосил бўлиши билан якунланади. Тўлиқ метилланган целлюлозанинг гидролизидан асосан, 2,3,6-три-О-метил-D-глюкоза ҳосил бўлади. Бунга асосиланиб целлюлоза крахмал каби D-глюкоза звеноларидан ташкил топган деган хулоса қилиш мумкин, бунда ҳар бир звено кейинги звено билан 4-С атоми ҳисобига глюкозид боғ орқали боғланган.
  • Физик усуллар целлюлоза молекуласининг юқори молекуляр массага (250000 дан 1000000 гача) эга эканлигини кўрсатади; молекула 1500 дан кам бўлмаган глюкоза қолдиқларидан ташкил топган.
  • Метиллаш ва йод кислотаси билан оксидлаш орқали чекка гуруҳларни аниқлаш, целлюлоза молекуласи 1000 ёки ундан ортиқ звенолардан иборат эканлигини кўрсатади. Рентген тузилиши тахлили орқали ва электрон микроскопик изланишлар, узун занжирлар чўзилган ва тўпланган, улар кўплаб ОН-гуруҳлари ҳисобига, бир-бири билан молекулалараро водород боғланиш орқали боғланганлигини исботлайди.
  • ЦЕЛЛЮЛОЗАНИНГ РЕАКЦИЯЛАРИ. Целлюлозадаги глюкозид боғлари кислоталар таъсирида узилади, бунда ҳар бир целлюлоза молекуласи кўплаб D-(+)-глюкоза молекулалари ҳосил қилади. Целлюлоза занжири ўз тузилишини сақлаб қолувчи реакциялар муҳим аҳамиятга эга. Целлюлозадаги ҳар бир глюкоза звеноси учтадан эркин ОН-гуруҳи сақлайди ва айни гуруҳлар турли реакцияларда иштирок этади.
  • НИТРАТ ЦЕЛЛЮЛОЗА. Целлюлоза спиртлар каби, мураккаб эфирлар ҳосил қилади. Целлюлоза нитрат ва сульфат кислота аралашмаси билан қайта ишланганда нитрат целлюлоза ҳосил бўлади. Бу бирикманинг хусусияти ва қўлланилиши соҳаси нитролаш даражаси билан боғлиқ.

  • Download 0.91 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling