Углеводлар дисахаридлар полисахаридлар


Тўла нитроланган целлюлоза тутамайдиган порох олишда ишлатилади ва уни кўпинча нитроцеллюлоза (ҳар бир глюкоза звеносига учта нитрогуруҳ киритилган) деб аталади


Download 0.91 Mb.
bet4/4
Sana12.03.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1264459
1   2   3   4
Bog'liq
18-mavzu.Polisaxaridlar

Тўла нитроланган целлюлоза тутамайдиган порох олишда ишлатилади ва уни кўпинча нитроцеллюлоза (ҳар бир глюкоза звеносига учта нитрогуруҳ киритилган) деб аталади.
  • Пироксилин икки ва уч нитрогуруҳи глюкоза звеносига тўғри келувчи бирикма бўлиб, целлулоид ва коллодин туридаги пластмасса ишлаб чиқаришда фойдаланилади; фотопленка ва лок ишлаб чиқаришда қўлланилади. Пироксилиннинг асосий камчилиги – осон алангаланишидир, ёнганда ўта заҳарли бўлган азот оксидлари ҳосил бўлади.
    • ЦЕЛЛЮЛОЗА АЦЕТАТИ. Целлюлозага сирка ангидриди, сирка кислота ва оз миқдор сульфат кислота аралашмаси таъсир эттирилганда триацетат целлюлоза ҳосил бўлади. Қисман гидролизланишдан бу ацетат гуруҳлар парчаланиб, 200 – 300 звенолардан иборат фрагментлар ҳосил қилади ва саноатда бу бирикма кенг қўлланилиб ацетат целлюлоза номи билан маълум.
    • Целлюлоза ацетати нитронга нисбатан қийин ёнади ва кўпинча унинг ўрнида (масалан, хавфсиз фотографик плёнка олишда) ишлатилади. Ацетат целлюлозанинг ацетонда эритмаси майда тўрли элакдан сиқиб ўтказилганда ва сўнгра эритувчи буғлатилганда ингичка толалар ҳосил бўлади. Бу толалар ацетат ипаги деб ном олган
    • СУЪНИЙ ИПАК. ЦЕЛЛОФАН. Агар спирт олтингугурт углерод ва ўювчи натрийнинг сувли эритмаси билан қайта ишланса, ксантогенат деб аталувчи бирикма ҳосил бўлади.
    • Целлюлоза ҳам ана шундай реакция беради ва целлюлоза ксантогенатини ҳосил қилади, целлюлоза ксантогенати ишқорда эриб коллоид эритма ҳосил қилади ва бу эритма вискоза деб аталади.
    • Вискоза филер орқали кислотали ваннага сиқиб ўтказилса, целлюлоза ингичка тола – иплар шаклига ўтади ва бу иплар сунъий ипак ёки вискоза ипаги дейилади. Сунъий ипак ишлаб чиқаришнинг бошқа усуллари ҳам маълум, лекин вискоза жараёни орқали ип ишлаб чиқариш хозиргача сақланиб қолган.
    • Вискоза тор тиқин орқали ўтказилса, целлюлоза юпқа пленка ҳолатига ўтади; бу плёнка глицерин билан пластификациясидан сўнг қадоқлаш плёнкаси (целофан) сифатида ишлатилади.
    • Суъний ипак целофан дастлабки целлюлозага нисбатан қисқа занжирлардан иборат бўлиб, ишқорлар билан қайта ишланганда декструкцияга учрайди.
    • ЦЕЛЛЮЛОЗАНИНГ ОДДИЙ ЭФИРЛАРИ. Саноатда целлюлозани алкиллаш алкилхлоридлар таъсирида (улар сульфатлардан арзон) ишқорлар иштирокида олиб борилади. Бундай реакцияларда узун занжирнинг декструкцияси билан амалга ошади.
    • Целлюлозанинг метил-, этил- ва бутил-эфирлари тўқимачилик материаллари, қопламалар ва турли пластик массалар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

    Download 0.91 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling