Уй хўжаликлари молиясининг аҳамиятини ошириш масалалари


Download 77.05 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi77.05 Kb.
#1604954
1   2   3
Bog'liq
2461-Article Text-5048-1-10-20220129

 Ўтган йилга 
нисбатан, % дa 
157,9 
132,9 
127,0 
121,6 
114,9 
122,6 
2. 
Aҳоли жон бошига 
умумий 
даромадлари, минг 
сўм
96,4 
2192,8 
9128,6 
10891,3 
12279,1 
10663,4 
 Ўтган йилга 
нисбатан, % дa 
155,8 
129,2 
124,8 
119,3 
112,7 
120,2 
3. 
Aҳоли реал умумий 
даромадлари, 
млрд.сўм 
1902,8 
58229,4 
255971,0 
319336,1 
372211,4 334433,4 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1151


 Ўтган йилга 
нисбатан, % дa 
126,4 
123,6 
108,1 
106,1 
101,8 
110,4 
4. 
Aҳоли жон бошига 
реал даромадлари, 
минг сўм 
77,2 
2038,7 
7767,0 
9509,6 
10873,2 
9604,9 
 Ўтган йилга 
нисбатан, % дa 
124,7 
120,1 
106,2 
104,2 
99,8 
108,3 
Жадвалда аҳолининг 2000 йилдан 2021 йилга қадар даромадлари 
келтирилган. Унда 2000 йилдан 2010 йилга қадар пул даромадлари, 2010 йилдан 
ҳозиргача эса умумий даромадлар келтирилган. Аҳолининг даромадлари 2020 
йилга қадар ошиб боргани ҳолда 2021 йилда пасайганини кўришимиз мумкин 
(2020 йилда 420338,3млрд. сўм ва 2021 йилда 371288,0 млрд сўм). Аҳолининг 
реал умумий даромадлари ҳам шу даврда мос равишда пасайган.Бу ҳолатнинг 
асосий сабаби сифатида пандемия шароитини кўрсатишимиз мумкин. COVID-19 
дан кейин тикланишни жадаллаштириш мақсадида Ислом тараққиёт банки ва 
Саудия Арабистони Ўзбекистонда камбағалликни қисқартиришга молиявий 
кўмак берадиган жамғарма ташкил этишга қаратилган ҳаракатларни бошлади. 
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябр куни ИТБнинг Тошкент 
саммитидаги нутқида жамғарма капитали 500 млн долларга етказилиши кўзда 
тутилганини маълум қилди.
“Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган мазкур 
жамғарма ёшларимиз, аёлларимиз ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб 
қилиш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилади”. [6] - деди давлат 
раҳбари. 
Жаҳон банки каби ташкилотлар сармояни инсон капитали ва ижтимоий 
дастурлар - таълим ва тиббиётга киритишни тавсия этади. 
Яна бир инструментлардан бири - минимал маош даражасини ошириш. 
Истеъмол саватчасини бойитиш, минимал даромадни кўтариш. Буни турли 
йўллар билан амалга ошириш мумкин. Масалан, тиббиёт ёки таълимга тўғридан-
тўғри сармоя киритиш. 
Солиқ сиёсати нуқтайи назаридан айтадиган бўлсак, айрим давлатларда 
прогрессив шкала мавжуд. Яъни, камроқ даромад топаётган одамлардан камроқ, 
кўпроқ даромад топаётганлардан кўпроқ солиқ олинади. Бу жуда мураккаб 
тизим, лекин шу билан бирга адолатли тизим. 
Давлатнинг вазифаси - мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиб, 
жамиятда адолатни таъминлаш - ижтимоий тенгликни яратиб бериш. 
Жаҳон банкининг камбағаллик иқтисодиёти мутахассиси Уильям Зейтц 
бошчилигида камбағаллик ва уни қисқартириш бўйича тақдимот ишлаб 
чиқилган. У хориждан пул юбориб турган меҳнат муҳожирларининг 4 мингдан 
кўпроқ уй хўжаликларида бўлган. Хулосаси шундайки, Ўзбекистонга меҳнат 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1152


муҳожирлари томонидан пуллар юборилмай қолса, Ўзбекистонда камбағаллик 
даражаси ошади - камбағаллик даражаси 16,8 фоиз бўлиши эҳтимоли бор. 
Тадқиқотда бошқа гипотеза ҳам бор. Чет давлатлардаги меҳнат 
муҳожирлари Ўзбекистонга қайтиб, маҳаллий меҳнат бозорида иш топиб, 
нисбатан яхши маош олишса, камабағаллик кўрсаткичи 2018 йилда кўрсатилган 
11,4 фоиздан 12,2 фоизга кўтарилади. Барибир кўтарилиш бўлади. 
Демак, айнан ташқи миграция - меҳнат бозоридаги муҳим омил. Чунки 
Ўзбекистоннинг меҳнат бозори ҳозирда иш жойларини етарли даражада 
таъминлаб бера олмаяпти. 
Тадқиқотда меҳнат бозори заифроқ экани айтилган. Шу жиҳатдан ташқи 
миграция Ўзбекистон учун ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан ижобий 
омил бўлиб турибди. 
Cоvid-19нинг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсири борасида 
Халқаро меҳнат ташкилоти эълон қилган сўнгги ҳисоботда келтирилишича, 
сўровномада қатнашган респондентларнинг 60 фоизи бир оиладан иборат уй 
хўжаликларида; 27 фоизи икки оилали, 13 фоизи уч ёки ундан ортиқ оилага эга 
уй хўжаликларида яшайди. 
Шунингдек, озиқ-овқат, транспорт, кийим-кечак ва дори-дармон уй 
хўжалиги истеъмолининг 83 фоизини ташкил қилади. 
Бу ҳисоботдаги қизиқ маълумотлардан яна бири, сўровномада иштирок 
этган 50 фоиз респондент истеъмолни тежаш орқали харажатларни қоплашини 
маълум қилган. 
Таъкидлаш мумкинки, даромадлар бирламчи харажатларга ҳам етмаслиги 
уй-хўжалик молиясини юритмаслик учун сабаб бўла олмайди. Шахсий ва 
оилавий бюджет ҳисоб-китобини қилиш аҳолининг барча тоифалари учун 
бирдек аҳамиятга эга. 
Хулоса ва таклифлар 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, аҳолининг уй-хўжалик молиясини 
юритиши мамлакат иқтисодиётида муҳим ўрин тутади: жамиятда молиявий 
саводхон ва ҳушёр кишилар кўп бўлиши даромадлар тўғри тақсимланиши, 
жамғарилиши, кредит-қарз муносабатларида нохуш ҳолатларнинг камайишига 
хизмат қилади. Мамлакат иқтисодиёти молиявий саводхон ва ҳисобли уй 
хўжаликлари мавжудлигидан фақат ютади. 
Яъни фуқаролар шахсий ва уй хўжалик бюджетини юритиш орқали нафақат 
ўз молиявий ҳолати барқарорлигини сақлайди, балки мамлакат иқтисодиётига 
ҳам ижобий таъсир қилади. 
Уй хўжалиги молиявий барқарорлигини таъминлаш учун қуйидаги ишларни 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: 
"Science and Education" Scientific Journal / ISSN 2181-0842
January 2022 / Volume 3 Issue 1
www.openscience.uz
1153


Биринчиси - меҳнат бозорида иш жойларини яратиш. Бу энг аввалида 
амалга оширилиши керак бўлган, мураккаб иш. Биринчи навбатда қилинадиган 
иш шу бўлиши керак. Яратилган иш жойлари ишлаётган одамга етарли даражада 
даромад олиб келиши керак. Чунки номига яратилган, маош кам бериладиган иш 
жойлари камбағалликни енгишда ёрдам бермайди. 
Иккинчиси, ижтимоий дастурлар. Соғлиқни сақлаш, касбга йўналтириш 
бўйича ижтимоий дастурлар бўлиши керак. Кам таъминланган ва камбағал аҳоли 
бу дастурларда биринчилардан бўлиб иштирок этиш имкониятига эга бўлиши 
керак. 
Уй хўжалиги молиявий барқарорлигини таъминлаш учун аҳолининг 
молиявий саводхонлигини ошириш ҳақида 2020 йилги давлат дастурида ҳам 
айтиб ўтилган. Бу ҳам бир инструмент бўлиши мумкин. 
Учинчиси - кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш. Мамлакатда бизнес 
муҳитини яратиш, уни яхшилаш. Жаҳон банки рейтингларига қайтамиз. Бизнес 
очиш бўйича Ўзбекистон 8-ўринда. Лекин бизнесни очиш билан иш битмайди. 
Бизнес хоҳ кичик, хоҳ ўрта, хоҳ йирик компания бўлсин, уни юритиш керак. 
Бизнесда хато қилиш, қайта молиялаштириш манбаларига эга бўлиш, иш 
юритиш енгил бўлиши лозим. Бизнес муҳитини яхшилаш борасида ҳали 
Ўзбекистон олдида талай вазифалар бор. Айнан шу жиҳат ҳам яхшиланса, иш 
жойлари яратилади, одамларда капитал бўлади. Натижада биз камбағалликни 
камайтириш имкониятига эга бўламиз. 

Download 77.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling