Жамоат бирлашмалари фаолияти қандай тамойилларга асосланмоғи лозим?
- Ихтиёрийлик, тенг ҳуқуқийлик, ошкоралик, қонунийлик
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
- Вазирлар Маҳкамаси Раёсати
Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида асар ёзган ижодкорларни белгиланг.
- Марсель Брион, Ҳаким Сатторий, Евгений Березиков
Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари ким томонидан тайинланади?
- Тегишли туман ҳокими томонидан тайинланади, халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади
Қайси ҳолатларда депутатнинг ваколати муддатидан илгари тугатилади?
- депутатлик ваколатларини амалга оширишига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланганда
- унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда
- чақириб олинган тақдирда
*барча жавоблар тўғри
Ҳуқуқшуносликда ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган ва унинг учун муайян оқибатлар келтирувчи чора бу — …
- Санкция
Фуқаролиги бўлмаган шахслар қайси ҳуқуқлардан фойдалана олмайдилар?
- Сиёсий ҳуқуқлардан
Инвестиция киритиш мақсадига кўра унинг турларини белгиланг.
- тўғридан-тўғри инвестициялар, портфель, интеллектуал
Турли кутилмаган ҳолатлар натижасида юзага келадиган молиявий муаммолардан муҳофаза қилиш нима дейилади?
- Суғурта
Соф фойда қандай аниқланади?
- Ялпи даромаддан жами харажатларни айиргандан, бошқа солиқлар тўлангандан кейин соф фойда аниқланади
Рентабеллик даражаси қандай аниқланади?
- Соф фойданинг жами харажатга нисбати фоиз ҳисобида
Қайси шоир шеърида буюк аждодимиз Берунийнинг Христофор Колумбдан 500 йилларча олдин Америка қитъасини башорат қилганлигига ишора мавжуд?
- Абдулла Орипов, “Ўзбекистон”
Do'stlaringiz bilan baham: |