Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet107/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15400 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15401 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15405 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган ўрта муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15401-«Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 13205-«Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15499-«Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling