15099 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15100 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар
15101 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлат корхона, давлат акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15104 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат корхоналари, давлат акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |