Ҳужжат кучини йўқотган


Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet99/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

14800 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
14801 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бюджет ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14809 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қайта кўриб чиқилган шартнома ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801 — «Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар, 12405 — «Бюджет ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling