Ҳужжат кучини йўқотган


Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet96/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

14405 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий шартлари қайта кўриб чиқилган шартнома ва унга доир қўшимча битимга мувофиқ ўзгартирилган, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган узоқ муддатли кредитларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган, қайта таснифланган ва мазкур ҳисобвараққа 14401 — «Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган узоқ муддатли кредитлар», 14402 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар», 14403 — «Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар», 12805 — «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ўтказилган қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндирилган, қайта таснифланган ва/ёки 14499 — «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)» ҳисобварағидан эҳтимолий зарарлар захираси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундирилмаслиги мумкин бўлган, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга захираларнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг оширилиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира суммасининг бекор қилиниши ва/ёки камайиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling