Ҳужжат кучини йўқотган


Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet93/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

13309 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобваракнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 13305 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13399 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 13399-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling