Ҳужжат кучини йўқотган


Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet91/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

13209 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 13201 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 13205 — «Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин
бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13299 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар» (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга, шу жумладан микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва лизинг компанияларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling