Ҳужжат кучини йўқотган


— Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар


Download 264.42 Kb.
bet101/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

14913 — Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14921 — Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 14913, 14921-ҳисобварақлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
14999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling